Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25
26
27
28
29
30
31

«Ал-Наср» Роналду билан 2027 йилдан кейин ҳам қолмоқчи

0

Ҳужумчи Криштиану Роналду 2027 йил ёзида, «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси якунлангач, жамоани тарк этиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, Саудия Арабистони португалиялик футболчини мамлакатда ушлаб қолишнинг янги йўлини кўриб чиқмоқда: Роналду клуб эгаси сифатида «Ал-Наср»даги улушини ҳозиргисидан ошириб, 15 фоизгача етказиши мумкин. Лига эса Роналду кетган тақдирда жаҳон жамоатчилиги қизиқиши кескин пасайиб кетмаслиги учун турли режаларни ўрганмоқда.

Роналду 2023 йилда эркин агент сифатида «Ал-Наср»га келиб қўшилган. Жорий мавсумда у Саудия клуби сафида 20 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 3 та голли пас берди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *