Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

Арета Виейранинг танқидига муносабат билдирди ва баҳсга якуний нуқта қўйди

0

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси бош мураббийи Микел Артета «Манчестер Юнайтед»га қарши 2:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг собиқ сардор Патрик Виейранинг фикрларига изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Афсонавий франсуз футболчи якшанба кунги ўйиндан кейин «канонирлар»га ментал барқарорлик етишмаётганини таъкидлаб, натижани айнан шу омил билан боғлаган эди.

«Виейранинг сўзлари? Ҳаммаси жойида, биз ҳар қандай фикрни қабул қилишга тайёрмиз. Миланда [«Интер»га қарши учрашувда] жуда яхши ўйнадик, бугун эса ўзимизни у қадар кўрсата олмадик. Ўтказилган ўйинлар сонини ҳисобга олсак, буни психологик муаммо билан боғлаш мумкинми-йўқми, аниқ айта олмайман», — деди Артета матбуот анжуманида.

Шунга қарамай, «Арсенал» АПЛ турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Бироқ «Манчестер Сити» ва «Астон Вилла»дан устунлик ҳозир тўрт очкогача қисқарди — аввал бу фарқ етти очко эди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *