Карпин Головинга берган маслаҳатлари ҳақида ҳазиллашди
Россия миллий жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин «Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головин билан «Реал»га қарши ўйин олдидан бўлган суҳбат юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, 20-январ куни «Монако» Чемпионлар лигасида Мадридда «Реал»га 1:6 ҳисобида ютқазди. Учрашув олдидан Карпин Головин билан тушган суратини эълон қилиб, футболчига бир нечта маслаҳат берганини айтганди.
Карпиннинг таъкидлашича, ўша гаплар жиддий кўрсатма эмас, оддий ҳазил ва киноя бўлган. «Головиннинг ўйинига бордим, афсуски, учрашув омадсиз якунланди. Қандай маслаҳат беришим мумкин? Бунинг учун мураббийлар штаби бор», — дея Карпиннинг сўзларини «Чемпионат» нашри келтиради.
Головин бу мавсум Франция Лигасида 13 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли пас берди.
