Бавария Кейннинг келажаги бўйича аниқ позициясини билдирди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби спорт директори Макс Эберл ҳужумчи Гарри Кейннинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Клуб вакили инглиз футболчиси билан шартномани узайтириш масаласида музокаралар олиб борилаётганини тасдиқлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Биз Гарри билан музокара қиляпмиз», — дея Эберл сўзларини немис Sky журнлисти Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқларда келтирди.
Манбага кўра, томонлар 2028 ёки 2029 йилнинг ўрталаригча мўлжалланган янги келишув вариантини кўриб чиқмоқда. Кейн шартномани узайтиришга ижобий қарамоқда ва трансфер ҳақида ўйламаяпти.
Гарри Кейн «Бавария» сафига 2023 йил ёзида келиб қўшилганди. Ўшандан бери у расмий турнирларда 126 та учрашувда майдонга тушиб, 119 та гол урди ва 30 та голли пас муаллифи бўлди.
