Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Январь
2026

Дензел Дюмфрис «Интер» сафида қачон майдонга қайтиши маълум бўлди

0

Миланинг «Интер» клуби ҳимоячиси Дензел Дюмфриснинг жароҳатдан кейин қачон сафга қайтиши борасида янги маълумотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Паскуале Гуарронинг ёзишича, Дюмфрис яқин икки ҳафта ичида умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиши кутилмоқда. Қайд этилишича, у 22 февраль куни «Лечче»га қарши ўйинда майдонга қайтиши мумкин. 15 февральдаги «Ювентус» билан учрашув учун эса футболчи қайдномага киритилиши эҳтимоли бор, бироқ унинг ўйинда майдонга тушиши жуда кам эҳтимол сифатида баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда 28 ёшли нидерландиялик футболчи барча турнирларда 15 та учрашувда қатнашиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

28 январ куни «Интер» Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги сўнгги баҳсини Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *