Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Дро Фернандес ПСЖдаги илк ўйинидан кейин таассурот билдирди

0

8 февраль куни ПСЖ Франция чемпионатининг 21-турида “Марсель”ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:0. Учрашув Париж клуби сафига эндгина қўшилган Дро Фернандес учун ҳам муҳим бўлди: у янги жамоасида илк бор майдонга тушди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ярим ҳимоячи 75-дақиқада Сенни Мейули ўрнига захирадан ўйинга қўшилди. Қисқа вақт ичида у 6 та аниқ пас берди, 1 марта рақибини дриблингда алдadi, шунингдек, рақиблар Фернандесга нисбатан 3 бор қоида бузди.

“Бу менинг биринчи ўйиним, жуда хурсандман. Ўзимни худди уйимдагидек ҳис қилдим. Ҳаммаси силлиқ ўтиши учун клуб ходимлари ва жамодошларимга раҳмат. Стадиондаги муҳит-чи? Ақлбовар қилмас даражада! Мухлисларга қўллаб-қувватлагани учун миннатдорман”, — дея Фернандеснинг сўзларини клуб расмий сайти келтирди.

Ма’лумот учун, ПСЖ Фернандес трансфери учун “Барселона”га 8 миллион евро тўлаган. Футболчи парижликлар билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *