Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Эвра «МЮ» давридаги тартибларни эслаб, авлодларни солиштирди

0

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Патрик Эвра футболчиларнинг турли авлодлари тарбияси ва клуб ичидаги талаблар қандай ўзгаргани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг сўзларига кўра, авваллари ёш футболчилар катта юлдузларнинг бутсаларини тозалаган ва буни ўзига хос мукофот, фахр деб қабул қилган. Эвра: «Ўшанда “Худо, мен Роналду, Кин ёки Гиггснинг бутсасини тозалаяпман!” деб қувонардиk. Ҳозирги ёшларни бунақа ишга қўйсангиз, буни қуллик деб аташади. Бу уларнинг айби эмас — шунчаки биз уларга ҳамма нарсани бериб қўяпмиз. Тарбия ҳам, ота-оналар ҳам бошқача», деди.

Шунингдек, Эвра ўз даврида қаттиққўллик орқали ўрганиш одатий бўлганини таъкидлади. Унингча, агар Сер Алекс Фергюсон ҳозир кимнидир одатдагидек кескин «тараш» қилса, эртаси куни ўша футболчи машғулотга келиш-келмаслиги ҳам номаълум. «Уларни айблай оламанми? Йўқ. Чунки бу бошқа авлод», — дея Эвра The Telegraph нашрига иқтибос келтирилди.

Айни пайтда «Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *