Россия футбол иттифоқи УЕФА билан музокарада Осиё картасини ишга солиши мумкин
Россия футбол иттифоқи (РФИ) УЕФА билан музокараларда босим воситаси сифатида яна Осиё конфедерациясига ўтиш мавзусини кўтариши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«RB Sport» портали хабарига кўра, ҳатто ФИФА Россия футболiga қўйилган санкцияларни бекор қилган тақдирда ҳам, УЕФАнинг қатъий позицияси туфайли халқаро майдонга тезда қайтиш кафолатланмайди. Манбага кўра, РФИ Европага нисбатан Россияга қарши давлатлар камроқ бўлган Осиё йўналишини “ричаг” сифатида кўрсатиб, музокарада устунлик олишга уриниши эҳтимол.
Шунингдек, манба баҳор ойларида Россия Олимпия қўмитаси тўлиқ тикланиши мумкинлиги ҳам ФИФА ва УЕФАга қўшимча далил бўлиб хизмат қилишини таъкидлайди. Бу ҳолат Россия ёшлар терма жамоасига 2028 йилги Олимпиада саралашида қатнашиш йўлини очиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, россиялик клублар ва терма жамоалар 2022 йилдан бери халқаро турнирлардан четлатилган.
