Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Трубин Реалга урган голи уни ҳаммага танитди

0

Португалиянинг "Бенфика" клуби дарвозабони Анатолий Трубин Мадриднинг "Реал" дарвозасига урган голи ҳақида хотиралари билан ўртоқлашди. Ўша гол "бургутлар"га Чемпионлар лигасида плей-офф босқичига йўл очиб берган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Трубининг айтишича, у 6 ёшидан бери футбол ўйнаб, майдондаги асосий вазифаси гол ўтказмаслик бўлиши учун тинимсиз меҳнат қилган. Бироқ у ҳозир кўпчилик уни айнан битта эпизод — урган голи сабаб танийотганини таъкидлади.

Дарвозабон бу воқеа ҳануз ўзига ғалати туйулишини яширмади. Унинг сўзларига кўра, машғулотдан кейин бир мухлис ёнига келиб суратга тушишни сўраган ва "бу жуда чиройли гол бўлди" дея мақтади. Трубин бу лаҳза узоқ вақт ёдида қолишини айтди.

Шунингдек, у "Бенфика" кейинги босқичга чиқиши учун яна гол уриши кераклигини ўша пайтда тўлиқ англамаганини ҳам тан олди.

Трубининг ҳикоя қилишича, жарима зарбаси белгиланганда мураббий унга олдинга чиқишни кўрсатган. Шунда у жамоадошларидан бирига: "Бизга яна битта гол керакми?" деб сўраган. Дарвозабон ўйин пайтида кўп ўйламасдан, вазият талаб қилган ишни бажаришини, ҳаммаси жуда тез содир бўлганини таъкидлади. Унингча, узатма жуда аниқ чиққан ёки бу шунчаки бўлиши керак бўлган ҳолат эди.

Чемпионлар лигаси плей-оффида "Бенфика" яна Мадриднинг "Реал" жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашувлар 17 ва 26 февраль кунлари бўлиб ўтади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *