Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Февраль
2026

Малдини «Барселона» ҳимоячисига автографли футболка юборди

0

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Мартин туғилган куни муносабати билан Паоло Малдинидан қимматли совға олди. Италия футболи афсонаси унга «Милан» либосини ўз автографи ва шахсий табриги билан жўнатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Малдинининг ёзувида Жерарга туғилган куни билан табрик, шунингдек, фаолиятида омад ва муваффақият тилаклари битилган.

Бу совға бежиз танланмади: жамоада ҳамкасблари Мартинни «Жерар Малдини» деб аташади. Бу лақаб тезда оммалашиб, мемга ҳам айланиб улгурган.

Жерар Мартин чап қанот ҳимоячиси бўлса-да, марказий ҳимояда ҳам ўзини яхши кўрсатган. Паоло Малдини ҳам фаолияти давомида айнан шу икки позицияда ўйнаб, юқори даражада ишончли ҳаракат қилгани билан танилган.

26 февраль куни «Барса» футболчиси 24 ёшга тўлди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *