Роналду «Ал-Фейҳа» дарвозасига пеналти голини ура олмади
Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг 24-турида 11 метрлик жаримани голга айлантира олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Ал-Наср» 28 февраль куни сафарда «Ал-Фейҳа» меҳмони бўлди. Учрашувнинг 9-дақиқасида Симака́н Вильянуэва билан тўқнашувда оёғидан зарба олди. VAR такрорини кўриб чиққан ҳакам мезбонлар дарвозасига пеналти белгилади, бироқ Роналду зарбаси чап устунга тегиб, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.
Айни пайтда Роналду фаолияти давомида 965 та гол урган. Ўйиннинг 72-дақиқасига келиб ҳисоб 1:1 кўринишида тенг бўлиб турибди.
