Забарний «Гавр» устидан қийин ғалабадан кейин фикр билдирди
Франциянинг ПСЖ клубида тўп тепаётган марказий ҳимоячи Илья Забарний Лига 1нинг 24-тури доирасида сафардa «Гавр» устидан қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини айтди. Парижликларга уч очкони Барколанинг ягона голи тақдим этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Осон бўлмаслигини билардик, бу ерда ҳар доим қийин. Энг муҳими, ПСЖ уч очкони олди — бу биз учун жуда муҳим. Ҳозир жамоа ҳар бир ўйинга максимал эътибор қаратмоқда, барча учрашувлар аҳамиятли», — дея Забарнийнинг сўзларини Footmercato келтирди.
Луис Энрике бошқарувидаги ПСЖ 57 очко жамғариб, Франция чемпионати турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб турибди. Париж клуби иккинчи ўриндаги «Ланс»дан бир очкога олдинда бормоқда.
