Криштиану Роналду жароҳати ҳақида янги маълумотлар тарқалди
«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду шанба кунги «Ал-Фейҳа»га қарши баҳсда мажбуран алмаштирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 3:1 ҳисобида якунланди. 41 ёшли форвард бу сафар гол ура олмади, 11-дақиқада эса пеналтани ҳам голга айлантира билмади. Ўйин якунига яқин Роналду майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Al Nassr Zone манбаси Саудия ОАВларига таяниб хабар беришича, Роналду сон орқа пайи (подкол суяк-тери) қисмидан шикаст олган. Агар гап оддий чўзилиш ҳақида бўлса, тикланиш 3–5 кун давом этади. Мушакда йиртиқ аниқланса, футболчи камида икки ҳафта, ҳатто ундан ҳам кўпроқ муддат ўйнай олмаслиги мумкин.
Жорий Саудия Арабистони чемпионати мавсумида Роналду 22 ўйинда 21 та гол уришга улгурди.
