Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Март
2026
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

«Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчиларини ставкалар можароси кутмоқда

0

Туркияда «Галатасарай» ва «Фенербахче» сафида тўп сураётган икки футболчи тикишлар билан боғлиқ иш бўйича жиноий жавобгарликка тортилиши ва қамоқ жазоси олиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гап «Галатасарай» вакили Метехан Балтаджи ҳамда «Фенербахче» сардори Мерт Ҳакан Яндаш ҳақида кетмоқда. Маҳаллий манбаларга кўра, Балтаджига 13 йилгача, Яндашга эса 17 йилгача озодликдан маҳрум этилиш хавфи бор.

Sabah нашри хабарига кўра, Балтаджи камида икки маротаба «Галатасарай» ўйинларига тикиш қилган. У ўша баҳсларда асосий таркибда майдонга тушмаган бўлса-да, жамоа қайдномасида бўлган ва бу ҳолат футболчининг ўйин натижасига билвосита таъсир кўрсатиш эҳтимолини оширади.

Амалдаги Туркия қонунчилигига кўра, у тикиш амалга ошираётганда профессионал спортчи эканини букмейкерларга маълум қилиши шарт эди, бироқ футболчи бу талабни бажармагани айтилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *