Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

ФИФА президенти 2026 йилги жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтишига ишонмоқда

0

ФИФА президенти Жанни Инфантино 2026 йилда АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати глобал миқёсдаги улкан байрам бўлишини таъкидлади. Дунёдаги геосиёсий вазият, хусусан Яқин Шарқдаги ҳарбий можаролар ва АҚШ ҳамда Эрон ўртасидаги таранглик футбол оламида хавотирларни келтириб чиқараётган бўлса-да, Инфантино буни инобатга олмасликни афзал кўрмоқда. Унинг сўзларига кўра, турнир спорт мусобақасидан ҳам кўпроқ ижтимоий ҳодисага айланади. Бу ҳақда goal.com хабар беради.

Инфантино чипталарга бўлган талаб рекорд даражада эканлигини алоҳида қайд этди. Ҳозирга қадар 500 миллиондан ортиқ чипта сўрови келиб тушган бўлиб, бу ФИФА тарихида кузатилмаган ҳолатдир. 48 та терма жамоа иштирок этадиган 104 та ўйиннинг барчаси тўла стадионларда ўтиши кутилмоқда. Ташкилот раҳбари барча хавфсизлик ва логистика муаммоларини четлаб ўтиб, турнирнинг тижорий ва спорт жиҳатдан мукаммал бўлишига урғу бермоқда.


Шунга қарамай, вазият унчалик силлиқ эмас. Ироқ футбол федерацияси логистика ва виза муаммолари сабабли ўз ўйинини қолдиришни сўраган. Шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг турнирдаги иштирокига нисбатан бефарқ муносабат билдирган. Эрон вакилларининг ФИФА йиғилишларида қатнашмаётгани эса халқаро футбол ҳамжамиятида хавотирларни янада кучайтирмоқда. Инфантино эса барча қийинчиликларга қарамай, мухлислар учун унутилмас шоу тайёрланаётганини ваъда қилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *