Россиядаги шаҳар ва регионлар раҳбарлари Украинада ҳалок бўлган рус аскарлари тўғрисида хабар бермоқда
Сўнгги кунларда Россия шаҳарлари ва регионлари раҳбарлари Украинада ҳалок бўлган аскарлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қила бошлади. Бурятия раҳбари Алексей Циденов Украинада бурятиялик 8 аскар ҳалок бўлгани ва 40 нафари яраланганини билдирди. 6 март куни Норильск шаҳри мэри Дмитрий Карасев Украинада норильсклик бир аскар ҳалок бўлгани тўғрисида ўзининг инстаграм саҳифасида ёзди. Тува республикаси рахбари Владислав Ховалиг тувалик 4 аскар, Амурск вилояти губернатори Василий Орлов амурлик 1 аскар ҳалок бўлганини хабар қилди. Читать дальше...