Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2018

Миллатни ғурурсиз қилиб кўрсатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ

0

Кеча «Кулба» деган кино қўйишди. Қариялар уйи ҳақида экан. Минг афсус, кўрганимга пушаймон едим. Чунки кўриб ичимда оловли бир вулқон пайдо бўлди. Ҳалиям ўчгани йўқ. Гапни чўзмай.

Хуллас, 10 ёшлардаги бола адасига «менга дода олиб келиб беринг», дейди. Улар биргалашиб қариялар уйига борди.

Қариялар уйида 10 дан ортиқ нуронийлар қатор бўлиб туришибди (режиссёр атай шундай туринглар дегани аниқ). Тирранча эса 70-80 ёшли чолларга бирма-бир қараб чиқади. Қай бирини танласам экан-а деганча. Кўрсангиз эди, хаёлингизга бу нуроний чоллар ўзини бозорга соляптими деган фикр келиши аниқ. Чунки бу вазият сунъий ўйлаб топилган, ясалган. Сохта. Савол туғилади: бу чолларда ғурур йўқми?

Менимча, саволни бошқача қўйиш керак: режиссёрда виждон борми? Сиз нима дердингиз?
Нозим АШУРАЛИЕВ

Манба: azon.uz














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *