Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2018

Новости за 18.02.2018

«Ал Васл» Қаршига етиб келди

Zamin.uz 

Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳридан, тўғри Қарши шаҳрига парвоз қилган ҳаво лайнери соат 21:00да Қарши аэропортига келиб қўнди. 50 кишидан иборат “Ал Васл” клуби вакиллари Қарши шаҳрига етиб келишди.

“Ал Васл” клуби делегациясини клубимиз расмийлари, карнай-сурнай садолари остида, тантанали кутиб олишди. Меҳмонлар шаҳримиздаги “Sulton” меҳмонхонасида истиқомат қилишади.

Эслатиб ўтамиз, эртага ўйинолди расмий тадбирлар бўлиб ўтади. Жумладан, жамоалар “Марказий”да расмий машғулотлар ҳам ўтказишади. Читать дальше...

Эртанги куннинг юлдузлари

Zamin.uz 

Болливуднинг катта авлодига муносиб янги авлод шаклланиб келяпти. Юлдузларнинг бирданига бир неча фарзанди кинода фаолиятини бошлади. Хўш, қайси машҳурларнинг болалари яқин кунларда катта экранни “тўлдиради”?

Сара Али Хон: Кутилмаган қарор
24 ёшли Сара Али Хоннинг – Саиф Али Хон ва Амрита Сингхнинг қизининг — дебюти Абхишек Капурнинг “Кедарнатх” (“Kedarnath”) саргузашт фильмида амалга ошди. Фильмнинг тақдимоти шу йилнинг декабрь ойи охирида бўлиши мўлжалланган. Катта кинокартинадаги биринчи роль ... Читать дальше...

Янги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун қанча вақт ва маблағ сарфланади?

Zamin.uz 

Янги кўринишдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш тизими яна ишга тушди, деб хабар қилмоқда «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларига таяниб «Sputnik».

«Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш жараёни бироз осонлашган. Соат 14:00 да етиб келдим. Ариза ёзишга 2 дақиқа вақт кетди. Ундан сўнг кассага пул тўладим. Бунга кассада навбат бўлгани туфайли 10 дақиқа вақт кетди. Кейин ҳужжатларни 3-хонага топширдим – 15 дақиқа. Сўнг 5-кабинетда суратга тушдим – яна 10 дақиқа. Ўша ерда барча ҳужжатларни қолдирдим. Читать дальше...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган фильм эфирга узатилди (видео)

Zamin.uz 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф... Бу ном Ислом оламида алоҳида мазмунга, алоҳида ўринга ва мавқега эга. Ўзбекистон диёридан етишиб чиққан бу олим ўз илми, ўз маърифати ила нафақат ўзбек миллати, балки бутун дунё мусулмонлари орасида ҳам ўз обрўси ва мартабасига эга зотдир.

Бугун, 18 февраль куни “Ўзбекистон 24” телеканали орқали ушбу шахс ҳаёти, илмий йўлига аталиб, ҳужжатли фильм эфирга узатилди. Унда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёт ва илмий йўли ҳақда ҳикоя қилинади.

Маълумот ўрнида... Читать дальше...

«Челси» дарвозабони «Барселона» билан ўйин олдидан антиқа машғулот ўтказди (видео)

Zamin.uz 

«Челси» дарвозабони Тибо Куртуа келаётган сешанба куни бўлиб ўтадиган Европа чемпионлар лигаси 1/8 финали учрашувидан аввал антиқа мушғулот ўтказди. Уни қуйидаги видеода томоша қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» ва «Барселона» ўртасидаги ЕЧЛ нимчорак финалининг дастлабки баҳси Лондонда бўлиб ўтади.

Қалб кўзи (Қуръон мусобақасида биринчи ўринни эгаллаган кўзи ожиз синглимизга бағишланади)

Zamin.uz 

Сенга ҳидоятин тутмиш Худойим,
Оятин жойламиш қорачиқларга.
Ибратга айландинг тоабад, доим,
Қуръон ўқимаган кўз очиқларга.

Қалб кўзи ҳаммадан нурафшон, тўкин,
Бугун бор кўнгиллар сенга асирлар.
Қиёмат кунида кўз очган чоғинг,
Шу кўзни яшнатсин Қуръоний нурлар.

Кўзларингга Калом энг асил малҳам,
Аммо бир нарсадан титранар кўнглим:
Қиёмат тонгида бизга жуда ҳам
Катта ҳужжат бўлиб кетяпсан, синглим!

Хайрулло Ҳамидов

Читать дальше...



Хайрулло Ҳамидов шеъри: "Ўргандим"

Zamin.uz 

Кўк тафтига бўйламоқни
Минорлардан ўргандим,
Мангуликни ўйламоқни
Чинорлардан ўргандим.

Бағри дилим қонга тўлса,
Тишларимни жим босдим,
Дардларимни жамламоқни
Анорлардан ўргандим.

Уммонларга кўмилган дур
Шувиллайди, билмаймиз,
Ҳар сирини фош этмакни
Анҳорлардан ўргандим.

Зулматларда қолсам ҳамки
Тонгни кутдим соғиниб,
Гулламакни қишни енгган
Баҳорлардан ўргандим.

Дард қўзғаса, табибларга
Бормакдин чора қайда –
Саломатлик сирларини
Беморлардан ўргандим. Читать дальше...

Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 19 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

Hordiq.uz 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Безовталик, хавотирлар учун бугун айтарли жиддий сабаб йўқ. Лекин хуш келадиган лаҳзаларни кутишингиз ҳам нотўғри бўлади. Бир сўз билан айтганда, тақдирнинг барча синовларига тайёр турганингиз маъқул. Кўплаб вазиятлар сизнинг фойдангизга якун топмаслиги мумкин. Лекин бунда бошқаларни айбламанг. Молиявий аҳволингизнинг яхши бўлиши ишга ижодий ёндашишингизга боғлиқ бўлиб турибди. Пул […]

Белоруссия ўз электромобилини ишлаб чиқаради

Zamin.uz 

Беларусь республикаси 2018 йилнинг майидан икки турдаги электромобилни ишлаб чиқара бошлайди. Минск областидаги “Юнисон” заводи Хитойнинг Zotye компанияси ҳамкорлигида электромобиль йиғиш билан шуғулланади.

Шаҳар машинаси бўлмиш Zotye E200EV 83 от кучига эга асинхрон электромотор билан жиҳозланади. Унинг аккумуляторлар блоки 24,5 кВт•соат қувватга эга. Бу электромобиль тўхтамасдан 220 км йўл юра олади, дегани.

Иккинчи электромобиль Z500EV седани бўлиб, унга 129 от кучига эга мотор ўрнатилади. Читать дальше...

“Йўқол Мадрид” – “ПСЖ” мухлиси стадионда очиқчасига ҳаддидан ошди

Zamin.uz 

Франциянинг “ПСЖ” клуби кеча ўз майдонида “Страсбур”ни қабул қилиб (5:2) ҳисобида ғалаба қозонди.

Гап шундаки, “Парк де Пренс” стадионида ўйинни томоша қилиш учун ташриф буюрган маҳаллий мухлислардан бири ўйин вақтида Мадриднинг “Реал” клуби шаънига қарши сўзлар ёзилган баннерни баралла кўтарган. Бу ҳақда “Қалампир” нашри хабар берди.

Баннерда “Puta Madrid” (Йўқол Мадрид) ёзуви акс эттирилган. Мухлис баннерни деярли бутун ўйин давомида стадионнинг кўзга яққол кўриниб турадиган марказий трибуналаридан бирида кўтариб турган. Читать дальше...

Марғилонлик аёлни ўз жонига қасд қилишга нима мажбур қилган эди?

Zamin.uz 

Бу воқеа яқинда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида содир бўлди. Маълумотларга қараганда, 42 ёшли Дилором Мамирова исмли аёл бошқа боқувчиси йўқ, қийналган фуқаролар каби президентимизнинг ажойиб совғасини олишга муяссар бўлганди. Президент фармонига кўра, уйсизларга собиқ коллеж биносининг биринчи қаватидаги хоналар яшаш учун ҳадя қилинганди. Дилоромнинг айтишича, яқинда шаҳар ҳокимияти вакиллари келиб ундан хонада яшаётгани учун ижара ҳақи тўлашни талаб қилишган. Бундай адолатсизликка чидай олмаган аёл яшаб турган хона трубасига ўзини осган.

Автомашинани бошқариш учун ишончнома божи арзонлаштирилди (фото)

Zamin.uz 

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 123-сон қарори билан нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган давлат божи миқдорлари қайта кўриб чиқилди. Бу ҳақда Facebookдаги "Адлия билан мулоқот" гуруҳи консультанти хабар берди.

Қарор билан давлат божи миқдорларини ҳисоблаш тизими янада соддалаштирилиб, аҳоли учун бир қанча енгилликлар яратилди.

Жумладан:

  • автомашинани бошқариш ёки сотиш ҳуқуқи билан ишончномаларни яқин қариндошларга берганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баравари... Читать дальше...

Филиппинда тўлқин фанга номаълум маҳлуқни соҳилга чиқариб ташлади

Zamin.uz 

Филиппиннинг Тинч океани соҳилида жойлашган Шарқий Негрос аҳоли яшаш пунктида истиқомат қилувчилар соҳилга узунлиги бир метр, ўта улкан жағга эга балиқсифат маҳлуқ итқитиб ташланганига гувоҳ бўлишди.

Маҳаллий балиқчилардан бирининг айтишича, жонзот акулага ҳам ўхшаб кетади. Лекин у акула эмас, балиқсимонлар оиласининг ҳали фанга маълум бўлмаган турига оид экан.

— Одамлар маҳлуққа ёрдам бериш истагида елиб-югуришди, — дейди балиқчи. — Лекин улгуришмади. Жонзот орадан маълум вақт ўтгач... Читать дальше...

Игорь Сергеев жамоасини “Пахтакор”ни ютишга кучи етмади (видео)

Zamin.uz (sport) 

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби айни вақтда Дубайда йиғин ўтказмоқда. “Шерлар” йиғиннинг учинчи кунида биринчи назорат учрашувида майдонга тушишди.

Рақиб БАА юқори лигасида иштирок этувчи “Ал-Дафра” клуби бўлди. Ушбу жамоага январь ойидан “Пахтакор” собиқ вакили Игорь Сергеев қўшилганди.

Игорь дастлабки дақиқалардан “Пахтакор”га қарши ўйинда майдонга туширилди.

“Пахтакор” мураббийи Шота Арвеладзе дастлабки учрашувда 11 нафар футболчини алмаштирмасдан ўйнатишга қарор қилди.
... Читать дальше...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *