Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2018

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидан олиб ўтишга уринилган 573 минг доллар пул олиб қолинди

0

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари хизматчилари Қирғизистонга ярим миллион доллардан ошиқ нақд валютанинг олиб чиқиб кетилишининг олдини олди. Бу ҳақда «Daryo.uz» хабар бермоқда.

«Ахборот 24» дастурида айтилишича, эрталабки соат 5:00 атрофида ҳарбий хизматчилар сумка кўтариб чегарани белгиланмаган еридан кесиб ўтаётган кишини пайқаган. Номаълум шахс тўхташ талабини бажармаган, сумкани ташлаб, қочиб кетган.

Сумка ичидан скотч билан ўралган нақд доллар топилган. 5, 15 ва 30 минг долларлик пачкаларнинг умумий қиймати 573280 долларни ташкил этган. Пул давлат фойдасига мусодара қилинган.

Ҳозирда қоидабузарни топиш бўйича қидирув ишлари олиб борилмоқда.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *