*** Эртасига қор янада қалинроқ ёғди. Бундай маҳалларда ҳовлида яшайдиганларнинг ишлари кўпайгандан-кўпаяди. Ҳовли, дарвоза рўпараларини қордан тозаланмаса, юриб бўлмай қолади. Шу сабабли уй эгалари қўлларига курак олиб, эрта тонгданоқ қор курашга тушиб кетишади. Мерган аканинг бу тўғрида муаммоси йўқ. Тайин этган одамлари бор. Уларнинг қачон келишгани-ю, қачон қор курашганини сезмай қоласиз. Албатта меҳнатлари […]