Дунё бўйлаб минглаб сайёҳлар 6-июльда Наварра автоном вилоятида жойлашган Памплона шаҳрида тўпланишади. Чунки шу куни бу ерда Авлиё Фермин шарафига уюштириладиган “фиеста” бошланади. Бироқ, ҳайвонларнинг ҳимоячилари сайёҳларга байрамнинг ножўя томони ҳақида эслатишга қарор қилишди.