Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Июль
2018

Новости за 19.07.2018

НИГЕРИЯНИНГ ЖОДУГАР ВА АФСУНГАРЛАРИ…

Hordiq.uz 

ФИРИБГАРНИНГ ЎҚДАН АСРОВЧИ ТУМОРИ     Айни кунларда Нигерияда жодугар ва афсунгарлар бандитлар ҳисобига яшамоқда, бойиб кетмоқда. Аммо фирибнинг барибир бир кунмас бир кун миси чиқади. Масалан, илгари хабар берганимиздек, 26 ёшли фирибгар жодугар душман ўқидан асровчи тумор ясаб уни бандитларга сотмоқчи бўлганди. Аммо… Хуллас, Нигериянинг Майдугури шаҳрида яшовчи 26 ёшли жодугар Буба […]

Мунажжимлар башорати: 20 июль куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Zamin.uz 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ҳам иш, ҳам романтика масаласи кўпчилик билан мулоқот қилишингизга тўғри келади. Фақат ким дўст, ким душманлигини чалкаштириб юборманг. Молиявий соҳада бугун муваффақиятларга эришасиз. Катмонингиз пулга тўлади иншооллоҳ. Орзуингиздаги буюмларни сира ўйланмасдан харид қилишингиз, яна пича пулни яхши кунлар учун асраб қўйишингиз ҳам мумкин. Кечқурун саломатлик ҳақида алоҳида қайғуринг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

20 июль куни муҳим ҳужжатларга имзо қўйишингиз мумкин. Читать дальше...

«Uzcard» харидни бекор қилиб пулни картага қайтариш функциясини ишга туширди

Zamin.uz 

«UzCard» терминаллари харидни бекор қилиб, пулни картага қайтариш имконига эга бўлди, деб хабар қилмоқда Ягона процессинг маркази.

Марказ мутахассилари томонидан ишлаб чиқилган янги дастур барча POS терминалларда «Транзакцияни бекор қилиш» функциясини ишга туширади. Унинг ёрдамида терминалда амалга оширилган хато транзакцияларда ҳамда истеъмолчи маҳсулотни қайтарганида тўловларни бекор қилиш имкони пайдо бўлди.

«Uzcard» карталари учун «Транзакцияни бекор қилиш» операциясидан харид... Читать дальше...

Суперлига. "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни таслим қилди (видео)

Zamin.uz (sport) 

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди. 41-дақиқада Турғунбоев ўнг тарафдан рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди. Тўпни ҳимоячмлар қайтаришди. Қайтган тўпни Станоевич дарвозага аниқ йўллади - 1:0.

45+1-дақиқада Сардор Сулаймонов дарвозабоннинг хатосидан самарали тарзда фойдаланиб, дарвозани аниқ нишонга олди - 2:0.

"Навбаҳор" — "Сўғдиёна" 2:0

Голлар: Дарко Станоевич 41, - 1:0. Сардор Сулаймонов 45+1 - 2:0.

"Навбаҳор": 45.Акбар Тўраев... Читать дальше...

Монголияда ҳануз давом этаётган кучли ёмғир ва сув тошқинлари туфайли 48 киши ҳалок бўлди…

Hordiq.uz 

Ҳалок бўлганларнинг ўн нафари гўдаклар экани таъкидлаб ўтилган. Бундан ташқари, кучли ёмғирлар жами 2500 кишини бошпанасиз қолдирди. Ҳнлаб фуқаролар жиддий жароҳатлар билан касалхоналарга олиб кетилди. Мамлакатдаги фавқулодда вазиятлар бўйича миллий агентлик раҳбари, генерал Гомбояв Ариюнбуяннинг гапига кўра, ҳозирга қадар 185 дан зиёд оила вақтинча яшаш учун ташкил этилган масканларга жойлаштирилган. Уларнинг барчасига ўз вақтида […]

Перес: «Реал» клубини янги, ёрқин футболчилар билан кучайтирамиз

Zamin.uz (sport) 

«Реал» клуби ҳужумчи Криштиану Роналдунинг кетганига қарамай барча совринлар учун кураш олиб бориш учун трансфер бозорида жиддий равишда пул сарфлашга тайёр. Бу ҳақида мадридликларнинг президенти Флорентино Перес хабар берди.

«Бу жамоадан ҳар мавсум нималар кутишилиши барчага маълум. Биз «Реал», ва биз доим кўпроқ нарсани истаймиз. Бу ажойиб футболчилари мавжуд бўлган ғолиблар жамоаси. Бизда ажойиб таркиб бор ва биз уни янги, ёрқин футболчилар билан кучайтирамиз», - дейди Перес Goal интернет-порталига. Читать дальше...



Умид Аҳмаджонов Италия футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашди (фото)

Zamin.uz (sport) 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ташаббуси билан Италия футбол ассоциацияси билан ҳам ҳамкорлик бўйича келишувга эришилган эди, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти.

Келишувга асосан, Италия мураббийлари ассоциацияси президенти ва Италия футбол федерацияси мураббийлар мактаби раҳбари Ренцо Уливьери ҳамда Италия футбол федерациясининг Ёшлар сектори техник координатори, «Аталанта» клуби академияси... Читать дальше...

“O‘zatom” agentligi tashkil etiladi

Uza.uz (uz) 

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018 yil 19 iyuldagi “O‘zbekiston Respublikasida atom energetikasini rivojlantirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi farmoniga asosan “O‘zatom” agentligi tashkil etiladi.

“Ўзатом” агентлиги ташкил этилади

Uza.uz (oz) 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони қабул қилинди.

«Бухоро» ва «Нефтчи» нурсиз дуранг қайд этишди

Zamin.uz 

Суперлиганинг 17-тур ўйинлари бугун ниҳоясига етади. Бухорога сафар қилган Фарғонанинг «Нефтчи» клуби дарвозаси даҳлсизлигини сақлаган ҳолда ўзи ҳам гол урмасдан қайтди.

Учрашув кескин курашлар остида бошланди, лекин ҳар икки томон дарвозани ишғол қила олмади. Ўйинда «Бухоро» ва «Нефтчи» футболчиларида гол уришга имкониятлар бўлди лекин вазиятларда дарвозабон ёки ҳимоячилар вазиятни қутқариб қолишди.

Суперлига 17-тур

"Бухоро" — "Нефтчи" 0:0

"Бухоро": Акмал Турсунбоев... Читать дальше...

«Бунёдкор» сафарда «Металлург»дан бир очко билан қайтмоқда

Zamin.uz 

Суперлиганинг 17-тури доирасида «Бунёдкор» клуби сафарда «Металлург» меҳмони бўлишди. Шиддатли кечган ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувнинг илк дақиқаларидан меҳмонлар ҳужумга зўр беришди. «Бунёдкор» футболчилари 33-дақиқада Мурод Тошматовнинг аниқ зарсабидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Биринчи бўлим шу тарзда якун топди.

Иккинчи бўлимда «Металлург» футболчилари анча ўзига келишди ва 51-дақиқада Шаҳзод Шайманов мувозанатни тенглаштирди. Ушбу гол ўйин охирига... Читать дальше...

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул ҳажми ортди

Zamin.uz 

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул ҳажми ортишда давом этмоқда. Бу ҳақда Дарё хабар берди.

Марказий банк маълумотларига қараганда, 1 июль ҳолатига кўра, муомаладаги нақд пуллар 21 триллион сўмни ташкил қилди. 1 июнь ҳолатига кўра 20 триллион сўм нақд пул, 1 май ҳолатига кўра эса 18 триллион сўм муомалада бўлган.

Шу билан биргаликда, сўмдаги жамғармаларда сақланаётган пуллар миқдори ҳам ортди. 1 июль ҳолатига кўра жамғармаларнинг умумий ҳажми 32,8 триллион сўмни ташкил қилди.

Валюта... Читать дальше...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *