* * * Умрида одам ўлдириб кўрмаган одам бундай лаҳзаларда ўзини йўқотиб қўяди. Мардон ҳам Марҳаматни ўлдиришга ўлдирди-ю, кутилмаганда аъзойи баданида титроқ туйиб юраги безовта ура бошлади. Тўппончасини чўнтакка жойладими-йўқми, билмайди. Фақат аланглаб, зир югуриб айлана атрофни кузатар, «биронтаси кўриб, эшитиб қолмадимикан?» деган хаёл миясини кемириб борарди. «Энди нима қилдим, — ўйлади у […]