Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2018

Новости за 30.09.2018

1 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Zamin.uz 

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 1 октябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +12…+14, кундузи +28…+30 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.

Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +10…+15, кундузи +25…+30 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.

Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10…+15, кундузи +25…+30 даража бўлиб... Читать дальше...

"Реал" мухлислари Роналдунинг қадрига энди етишди

Zamin.uz 

"Реал" Испания Ла Лигаси 7-тури доирасида "Атлетико"га қарши баҳс олиб борди 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Мадрид дербиси вақтида "Реал" мухлислари Криштиану Роналдуни ёрдамга чақиришди. "Қироллик клуби" мухлислари кечаги ўйин вақтида "Роналду, Роналду" дея ҳайқиришди.

Роналду Туринга кетгач "Реал" Ла Лиганинг сўнгги тўрт турда бор йўғи иккита тўп киритишга эришди.

Маълумот учун, жамоа сешанба куни ЕЧЛ доирасида Москвада ЦСКА меҳмони бўлади.

Алишер Усмонов: "Санкциялар тарбиялашнинг яхши усули эмас"

Zamin.uz 

USM Holdings асосчиси ва эгаларидан бири Алишер Усмонов санкциялар билан тадбиркорларни тарбиялаш керакмаслигини айтди.

“Мен санкциялар, жумладан у ёки бу сиёсий жараёнларга умуман алоқаси бўлмаган тадбиркорларни, тарбиялашнинг яхши усули, деб ҳисобламайман. Бунда акциядор ёки давлат корпорацияси раҳбари вазифаларини виждонан бажараётган кишининг нима алоқаси бор? Ташкилотни жазоланг, одамнинг нима алоқаси бор?”, деб айтган Усмонов “Россия 1” телеканалида узатилувчи “Действующие лица с Наилей Аскер-заде” кўрсатувида. Читать дальше...

Россиянинг Қўрғон шаҳридаги суд ижрочилари марҳума аёлдан солиқ тўлашни талаб қилишди…

Hordiq.uz 

Бу куни кеча бўлиб ўтган ҳодиса. Кутилмаганда Қўрғон шаҳар судидан ўлиб кетган 105 ёшли онахоннинг номига талабнома келган. Талабномада онахон, аниқроғи, аллақачон марҳум ҳисобланмиш Мария Митрофановна Слепнева 200 рубл миқдорида солиқ тўлаши кўрсатиб ўтилганди. Марҳуманинг яқинлари шу заҳоти тегишли ташкилотга шикоят аризаси билан мурожаат этишди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари тез орада бу масала […]

Индонезияда зилзиладан кейин 100 дан зиёд маҳбус қамоқдан қочди (фото)

Zamin.uz 

Индонезиянинг Марказий Сулавеси провинциясидаги қамоқдан 100 дан ортиқ маҳбус қочди. Бунга гўёки қамоқхона бошлиғининг маҳбусларга зилзилада жабрланган қариндош-уруғларни излашга рухсат бермагани сабаб бўлганлиги қайд этилмоқда, деб ёзади Kun.uz.

Манбага кўра, қамоқхона бошлиғи табиий офатдан кейин вайрон бўлган ҳудудларда яшовчи қариндош-уруғларни қидиришга рухсат бермаганидан кейин 342 нафар маҳбус қамоқхонага ўт қўйган.

Маҳаллий Kompas TV телеканали қамоқхона бошлиғининг сўзларини келтиришича... Читать дальше...



“Қироллик дивизиони”да нималар юз бермоқда ёхуд янги авлод вакиллари “тахт”ни эгаллаб бўлишди (фото)

Zamin.uz 

Профессионал бокс оламининг “қироллик дивизиони”да янги авлод вакиллари етишиб чиқа бошлади ва бу сўниб бораётган қизиқишни яна уйғонишига сабаб бўлмоқда. Ҳозирга келиб биз бир вақтлар супер оғир вазн тоифасининг гуллаб-яшнаган вақтидаги номдор вакилларидан бири россиялик Александр Поветкин 22 сентябр куни британиялик Энтони Жошуа имкониятни бой бериб, деярли чемпионлик учун курашдане чиқиб келди. Энди майдонга янги авлод вакиллари америкалик Деонтей Уайлдер ва Тайсон Фьюри чиқиб келмоқда. Улар декабр ойида ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олишади. Читать дальше...

ЎФА Олимпия терма жамоасига Испаниядан бош мураббий қидиришни бошлади

Zamin.uz 

Биз олган маълумотларга кўра, ЎФА рахбарияти Токио-2020 Олимпиадаси саралаш босқичи аввалидан хорижлик мураббий излашни бошлади.

Бундан аввал ЎФА Олимпия термасига Миржалол Қосимовни бош мураббий сифатида эълон қилган эди. Маълумотларимизга кўра, мутахассис ва ташкилот ўртасида шартнома имзоланмаган экан.

Бизга маълум бўлишича, ассоциация вакиллари хориждан, аниқроғи, Испаниядан мутахассис қидириш борасида кўрсатма олганлар.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг март ойида Олимпиада йулланмасини... Читать дальше...

ҚОРА ҚИСМАТНИНГ ҚУЛИ… (22-қисм. Биринчи фасл. Воқеалар реал ҳаётдан олинган)

Hordiq.uz 

* * *   Мен чалкаш хаёллар, шубҳа-ю гумонлар қуршовида қолгандим. Қандай йўл тутишни, кимга нима дейишни билмасдим. Оғриқ қолдирувчи уколдан сўнг тинчланиб ёнимга чўзилган Наргизани маҳкам қучганча ётардим-у, қулоқларим остида унинг ҳайқириқлари, додлари, инграниб йиғлашлари жаранглар, миям косасидан чиққудек даражада қаттиқ оғрирди. Нима қилиб қўйдим? Нега бу гал ҳам адашдим? Олим акани шу […]

Майк Тайсон Ҳиндистонга ташрифи давомида ночор ҳаётни «кўкларга кўтарди»

Zamin.uz 

Америкалик собиқ боксчи Майк Тайсон Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрига ташриф буюриб, у ердаги ночор ҳаётга изоҳ берган. Бу ҳақда Economic Times'га таяниб "Кун.уз" нашри маълум қилди.

“Ўйлашимча, қанчалик камбағал бўлсанг, шунча яхши бокс тушасан. Энг муваффақиятли жангчилар харобалардан чиққан. Ночор боксчилар катта натижаларга эришишади”, деб айтган 52 ёшли Тайсон.

Тайсон Ҳиндистонга аралаш яккакураш (MMA) мусобақаси Kumite 1 League очилишига келган. Собиқ боксчи журналистлар билан мулоқот... Читать дальше...

Мирзиёевнинг Ҳиндистонга ташрифи якунида 3 млрд долларлик шартномалар имзоланади

Zamin.uz 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга ташрифи якунида икки томон ўртасида жами 3 миллиард долларлик шартномалар имзоланади. Бу ҳақда президентнинг Ҳиндистонга давлат ташрифи муносабати билан ўтказилган брифинг чоғида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сухроб Холмуродовнинг бугун президентга берган ҳисоботида ташриф якунида давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро қатор ҳужжатлар, шунингдек 3 миллиард доллардан зиёд ҳажмдаги шартномалар имзоланиши ҳақида айтилган. Читать дальше...

Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 1 октябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Hordiq.uz 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 1 октябр куни шундай кайфиятга тушасизки, ёлғиз қолгингиз, узоқ-узоқларга кетиб қолгингиз келаверади. Бунга ишхонангиздаги муаммолардан чарчашингиз сабаб бўлса ажаб эмас. Яқин дўстингиз билан бўлиб ўтадиган суҳбатдан кейин барибир яна ўша ишингиз масаласида янги ғоялар ўйлаб топасиз ва уларни муваффақиятли тарзда ижобий тарафга йўналтира оласиз. Бундай лойиҳалардан пулни […]

43 ёшли Оксана Чусовитина Париждаги Жаҳон кубогида олтин медал олди

Zamin.uz 

Франция пойтахти Париж шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги баҳслари ўтказилмоқда. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини афсонавий спортчи Оксана Чусовитина ҳимоя қилмоқда.

У бугун таяниб сакраш машқларида чиқиш қилди ва энг юқори баллни тўплаб, олтин медал соҳибасига айланди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Канада ва Словения терма жамоаси аъзоларига насиб қилди.

Маълумот учун, ушбу мусобақа Токио 2020 Олимпия ўйинлари учун муҳим бўлган рейтинг очколарини тақдим этади. Читать дальше...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *