Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2018

Новости за 05.01.2018

КУН КУЛГИСИ…

Hordiq.uz 

* * * — Қиз дугонасига деди: — Анави йигит ифлос экан. Кеча ярим тунгача менга тегажоғлиқ қилавериб жонимдан тўйдирди. — Сен ҳақсан, дугонажон! Ростданам ифлос экан у! Сенга тегажоғлик қилди-ю, менга қараб ҳам қўймади ифлос! * * * Набира бободан сўради: — Бобо, сиз ёшликда қаерда ўтиргансиз? «Фэйсбук»дами, «Одно»дами? — Э, болам, мен […]

ТАНБАЛ… (7-қисм)

Hordiq.uz 

* * * Енгилтак аёл билан бир ёстиққа бош  қўйганидан бехабар Матназар кейинги кунларда қиморга муккасидан кетганди. Ортида нималар бўлаётгани уни қизиқтирмас, фақат Қулмат ора-сирада қўлига тутқазаётган чўталлардан маст эди. Худонинг берган куни қиморхонага қатнар, ҳар бир ўйинни берилиб томоша қилар, ўзича ошиқ тепишнинг энг сирли томонларини ўрганарди. Кундуз кунлари бўлса, бирров Ҳамида ва […]

ИИВ қийноққа солишларга барҳам бериш бўйича иш бошланганини маълум қилди

Asr.uz 

Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳибсга олинган ва жавобгарликка тортилган шахсларга нисбатан қийноққа солиш, руҳий ва жисмоний босим қўлланишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирлар дастури



Мактабгача таълим муассасаси учун тўлов миқдори оширилди

Asr.uz 

Ўзбекистон раҳбарининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарори 32-иловаси билан 2018 йил учун Ўзбекистон бюджетидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган тўлов миқдорлари тасдиқланди.

Шавкат Мирзиёев Янгийўлдаги шифохонада нимани кўриб "...юрагимда қолди" деди?

Zamin.uz 

Хабарингиз бор, бугун, 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Тошкент вилоятига ташриф буюрди.

Ташриф чоғида Президент Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасида бўлди. Беморлар ҳолидан хабар олиб, тиббий хизмат сифати билан танишди.

Янгийўл туманида 262 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади.... Читать дальше...

Умид Аҳмаджонов: "Халқимиз футболдаги катта ғалабаларни кутмоқда"

Zamin.uz 

Бугун Тошкент шаҳридаги "Miran" меҳмонхонасида Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов , федерация масъуллари, мураббийлар, футболчилар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов мураббий ва футболчиларга мурожаат қилар экан, жумладан, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Янги йилдаги илк нуфузли мусобақа арафасида турибсизлар. Читать дальше...

Ёшини кичрайтириб, терма жамоа сафига кирган бир қатор футболчилар умрбод футболдан четлатилди

Zamin.uz 

Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан футболчиларнинг ёшини кичрайтириб кўрсатиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш каби иллатларнинг илдизига болта уриш мақсадида, мавжуд маълумотлар мунтазам равишда ўрганилиб, таҳлил қилиб борилмоқда.

ЎФФ сайти хабарига кўра, таҳлил асосида бир қатор ноқонуний ҳолатлар юзага чиққан.

Жумладан, 2008 йил U-16 ва 2011 йил U-19 Осиё чемпионатларида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қатнашган Абдумутал Абдуллаев ўз туғилган санасини 19 сентябрь 1992 йил сифатида кўрсатган. Читать дальше...

Дрон эгаси 4 ёшли болани акулалар ҳужумидан қутқариб қолди (видео)

Zamin.uz 

Багам оролларида кичик ёшли бола ва 4 та акула иштирокидаги видео YouTube’да декабрь ўрталарида жойлаштирилган бўлса-да, бироқ дунё оммавий ахборот воситалари унга январь бошидагина эътибор қаратишди.

Видео муаллифи Артём Ткаченконинг айтишича, у пляжда дрон ёрдамида ён-атрофни суратга олаётганда дрондан узатилаётган тасвирда сув чеккасида чўмилаётган бир бола ёнига 4 та акула яқинлашиб келаётганини кўриб қолган. Шунда у бундан бехабар болага сувдан чиқишини айтиб бақирган.

YouTube’да... Читать дальше...

Президент Тошкент вилоят прокурори ва ички ишлар бошқармаси бошлиғини ишдан олишга буйруқ берди

Zamin.uz 

Хабар берганимиздек, айни вақтда Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг маълумот беришича, видеоселектор шаклида ўтаётган сессияда Шавкат Мирзиёев Бош прокурор ва Ички ишлар вазирига вилоят прокурори ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғини ишдан олиш ҳақида топшириқ берган.

“Тошкент – Чимкент – Тошкент” йўналишида автобусларнинг илк қатнови муваффақиятли амалга оширилди

Uza.uz (oz) 

Тошкент шаҳри ва Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри ўртасида йўлга қўйилган автобусларнинг илк синов қатнови жорий йил 5 январь куни муваффақиятли амалга оширилди.

Шавкат Мирзиёев: «Ҳокимлар энди пахта билан шуғулланмайди»

Zamin.uz 

Бугун Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳокимларнинг вазифа ва мажбуриятлари ўзгартирилиши ҳақида гапирган.

«Ҳокимлар пахта билан шуғулланмайди. Таълим ва маънавият билан машғул бўлади. Пахтани кластер тизими орқали экамиз. Бу йил вилоятдаги 4та туманда кластер бўлади», дея президентнинг сўзларини келтирган «Xabar.uz».

Президент шунингдек... Читать дальше...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *