Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Апрель
2018

Новости за 08.04.2018

"Анжи" – "Спартак". Достонбек Ҳамдамов асосий таркибда

Stadion.uz 

Россия чемпионатининг 25-турида "Анжи" - "Сапартак" учрашувинида майдонга тушадиган таркиблар маълум бўлди. Махачқалъаликлар таркибида ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов ўйинни бошланғич таркибда бошлайди

Жозе Моуринью: «МЮ» кўпроқ ҳурматга сазовор

Zamin.uz 

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуринью Англия чемпионатининг 33-тур «Манчестер Сити»га қарши ўйинда қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Менинг фикримча, биз одамлар ўйлагандан ҳам кучлироқмиз. Футболчилар одамлар кутганидан кўра бироз яхшироқ ўйнайди. Одамлар бизга қаратилаётган эътибордан кўпроқ ҳурматга сазовормиз», - дейди португалиялик мутахассис.

Манба: www.uff.uz

Олимлар ноннинг фойдаси, зарари, меъёри ҳақида алоҳида изланишлар олиб боришди…

Hordiq.uz 

Барча билади, нон биз инсонлар учун кундалик эҳтиёж ҳисобланади. Аммо шу ноннинг атрофида ҳам баъзи диетологлар салбий фикрларни айтишдан тийила олишмайди. Иложи бўлса, нон истеъмолидан воз кечишни маслаҳат беришади. Аммо олимлар бу маслаҳатларни рад этишга чақиришади. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, нон таркибида «В», «Е» витаминлари, темир, магний кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг ҳар бири организм учун алоҳида […]



GM автозаводининг ишчилари раҳбарнинг кабинетига бостириб киришди (видео)

Zamin.uz 

General Motors ишчилари компания раҳбариятининг хонасига ҳужум уюштирди. Бу воқеани хонадаги камера ёзиб олди ва видео тез орада тарқалиб кетди.

Касаба уюшмаси аъзолари шу йўл билан компания сиёсатидан норозилигини билдирди.

Видеода дарғазаб эркаклар кабинетга бостириб кириб мебелларни синдира бошлагани ва хона жиҳозларини полга улоқтиргани кўринади.

Эслатиб ўтамиз: бу воқеа Жанубий Кореядаги GM офисида содир бўлди.

Мамлакатда GM заводларидан бири ёпилиши маълум қилинган... Читать дальше...

Хорижда яшайдиган 70 нафар ўзбекистонлик ёшлар она юртга келишмоқда

Zamin.uz 

Ўзбекистонда туғилган ва турли сабабларга кўра айни пайтда хорижда истиқомат қилаётган 70 нафар ёш ватандошларимиз 10-16-апрель кунлари ўз Ватанида меҳмон бўлади. Шу кунлари юртимизда илк бор Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан “Ёш ватандошлар” фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши биносида фестиваль олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

“Ёш ватандошлар” фестивалини ўтказишдан кўзланган мақсад хорижда яшаётган ватандошларимизни мамлакатимизнинг бой маданий мероси... Читать дальше...

Нивалдо «Қўқон-1912» ўйинидаги ирқчилик бўлгани бўйича ЎФАга шикоят ёзди

Zamin.uz (sport) 

Суперлига 5-тури доирасида бўлиб ўтган "Локомотив" - "Қўқон-1912" ўйинида мезбонлар ҳужумчиси Нивалдо ва қўқонликлар дарвозабони Ўткир Юсупов ўртасида келишмовчилик келиб чиққан эди.

Бразилиялик ҳужумчи учрашувнинг 89-дақиқасида майдондан четлатилди. Аммо Нивалдо майдондан чиқиб кетиш олдидан қўқонликлар дарвозабони Ўткир Юсуповга бош билан зарба берди. ЎФА бу борада қарор қабул қилди ва ҳужумчини бешта ўйинга четлатган.

Uff.uz нашри бўлиб ўтган воқеа юзасидан Нивалдо билан боғланди ва унинг фикрини ўрганди. Читать дальше...

Дональд Трампнинг бизнес марказида ёнғин содир бўлди (видео)

Zamin.uz 

Манхэттен ҳудудидаги Trump Tower осмонўпар биносида содир бўлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши жиддий жабрланди, дея хабар берди Даракчи нашри.

Ёнғин бинонинг 50-қаватида рўй берган.

Ушбу бино АҚШ Президенти Дональд Трампнинг бизнес маркази жойлашган. Мамлакат раҳбарининг ходимлари ёки оила аъзолари ёнғиндан талофат кўрмаган.

СЎҚИР ҚИЗНИНГ ҚОРА ҚИСМАТИ… (18-қисм)

Hordiq.uz 

* * *   — Бўлди, тур, бу уйдан кетамиз! — Нортўхта кутилмаганда Нилуфарга ёпишиб, ўрнидан қўзғалишга ундай бошлади. — Бизга бу уйда ўрин қолмабди, жоним! Шунча чидадим, етар! Кетамиз! Кетамиз!.. Ўғлининг нималар қилмоқчилигига ҳануз тушуна олмаган Мирмўмин бува каловланган кўйи кампирига юзланди. — Бирор нима десанг-чи, ғалча! Ўғлимиз кетиб қолмоқчи! Бизни ташлаб […]

Андижонда ўқувчи ўқувчини пичоқ уриб ўлдирди

Zamin.uz 

Андижон шаҳрида ўзаро низо оқибатида ўқувчи ўқувчини пичоқ уриб ўлдирди, деб хабар бермоқда Даракчи нашри.

"7 апрель куни соат 11.00ларда ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчиси Ш.А. ўзаро жанжал оқибатида ўқувчи М.С.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган", - дейилган хабарда.

Натижада жароҳатланган ўқувчи касалхонага ётқизилиб кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

“Роҳат” автосалонида сотилаётган автомобиллар нархлари

Zamin.uz 

“Роҳат” автосалонининг Телеграмдаги каналида автосалондаги автомобилларнинг янгиланган нархлари ҳақида тезкор маълумот бериб борилмоқда. Қуйида ушбу нархлар билан танишиб олишингиз мумкин.

“Роҳат” автосалони якшанба куни ҳам ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмалиқ ҳалқа кўчаси, 1-уй

Мўлжал: Роҳат айланмаси, Бахт кўли, голф клуб

Тел: +998(71) 129-10-09

Ўзгараётган нархлар манзарасини биз билан кузатиб боринг.

Изоҳ: Aвтомобилларни юқорида кўрсатилган нарх... Читать дальше...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *