Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Август
2018

Новости за 04.08.2018

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди

Uza.uz (oz) 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 август куни Красноярскда вертолёт қулагани оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақида Ўзбекистон республикаси президентининг расмий веб-сайтида маълум қилинган.

Ҳинд океанидаги Андаман оролларида 55 000 йилдан бери тош асри қонунлари бўйича яшаб келган қабила бор… (ФОТО)

Hordiq.uz 

Андаман ороллари Ҳиндистон ҳамда Мьянма оралиғида жойлашган. Қабиланинг номи «Жарава» дея номланиб, ҳақиқатан, орадан 55 000 йил ўтибдики, ҳануз тош асри қонунлари асосида умргузаронлик қилмоқда. Аммо 1998 йилга қадар ҳеч ким тарафидан безовта қилинмаган қабила ҳозирги кунга келиб йўқолиш палласига кириб қолган. Улар сони бугунги кунда атиги 400 кишини ташкил этмоқда холос. Жарава қабиласи […]

Тест синовларининг тўртинчи куни: Қоидабузарлар сони камаймоқда.

Uza.uz (oz) 

Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг тўртинчи куни яъни 4 августда 15 та олий таълим муассасаларининг 80 та таълим йўналишида 56 минг 949 нафар абитуриент иштирок этди.

Учинчи августда энг баланд балл Ўзбекистон Миллий университетида қайд этилди

Uza.uz (oz) 

Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг учинчи куни - 3 август натижаларига кўра Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали - 172,3, тўлов-контракт бўйича эса энг юқори ўтиш бали - 153,4 баллни ташкил этган.



Тошкентда ўқувчи қизни қўрқитиб, 50 000 сўмини тортиб олган «Эпика» ҳайдовчиси ушланди

Zamin.uz 

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида яшовчи М.Ж. 1 август куни «Эпика» машинасида Қумариқ кўчасида йўловчи сифатида ўтирган мактаб ўқувчиси К.М. исмли қизни уйи олдига олиб боради.

Ҳайдовчи қизни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, унинг 50 000 сўм пулини тортиб олади ва воқеа жойидан яширинади.

ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида М.Ж. ушланди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ПСЖ янги мавсумдаги илк совринини қандай қўлга киритди? (видео)

Zamin.uz 

Ҳозиргина Хитойнинг Шэньчжэн шаҳридаги “Shenzhen City Stadium”да футбол бўйича 2018 йилги Франция Суперкубоги баҳси ўз ниҳоясига етди.

Унда амалдаги чемпион ПСЖ “Монако” устидан йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги голларнинг 2 тасига Анхель Ди Мария муаллифлик қилган бўлса, яна 2 таси Нкунку ва Веалар томонидан киритилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

«Навбаҳор» ҳодими стадион техник ҳудудида тамаки истеъмол қилгани учун жаримага тортилди

Stadion.uz 

PEPSIСуперлига 20-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Нефтчи” – “Навбаҳор” учрашуви танаффуси вақтида “Навбаҳор” футбол клуби фотомухбири Илҳом Иминов техник ҳудудда тамаки истеъмол қилгани ўйин комиссари томонидан қайд этилган.

ДУНЁНИНГ ЭНГ ЁШ ВА ЭНГ ХАВФЛИ ТЕРРОРЧИСИ…

Hordiq.uz 

Яқинда ер юзидаги энг ёш ва шу билан бирга энг хавфли деб ҳисобланган британиялик 18 ёшли қиз Сафаа Булар суд ҳукмига кўра бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум этилди. Тўғри, ҳозир бу қиз 18 ёшда. Аммо 13 ёшидаёқ дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангарилар гуруҳининг тўлақонли аъзоси бўлган. Шу билан бир қаторда Лондондаги «жиҳодчи» каллакесарларнинг ишонган […]

Франция Суперкубоги. ПСЖ кетма-кет олтинчи бор Франция кубоги соҳибига айланди

Stadion.uz 

ПСЖ Франция кубоги учун кечган учрашувда “Монако”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Учрашувда Анхель Ди Мария дубль қайд этган бўлса, Кристофер Нкунку ва Тимоти Веа ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйди.

Эктор Купер ҳақида жаҳонга машҳур ахборот агентликлари хабар беришмоқда

Zamin.uz 

Ўзбекистон миллий терма жамоасига жаҳонга машҳур мутахассиснинг келаётгани хақида дунёнинг кўплаб машҳур оммавий ахборот воситалари хабар беришда давом этмоқда. Улар Эктор Купер ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси хақида бир қатор маълумотларни чоп этиб, ўз тахминларини илгари суришяпти.

Испаниянинг энг нуфузли нашрларидан бири AS.com “Former Egypt coach Héctor Cúper named as Uzbekistan’s new manager” “Мисрнинг собиқ бош мураббийи Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи деб эълон қилинди” номли мақоласини чоп этди. Читать дальше...

Осиё ўйинлари 2018: Ўзбекистон Осиёда тенгсизлигини исботлай оладими?

Zamin.uz 

Футболчиларимиздан умид катта. Улар Хиросима 1994даги натижани такрорлашлари лозим.
Бир неча кунлардан сўнг Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказиладиган Осиё ўйинларига старт берилади. Табиийки, кўпчилик спорт мухлисларининг эътибори футболчиларимизнинг бўлажак мусобақада иштирокига қаратилган. Хусусан, ўз ёш тофасида Осиё чемпионлигини қўлга киритган вакилларимиздан футбол мухлисларининг умидлари катта ва бўлажак мусобақага бўладиган эътибор ҳам шунга яраша.

Демак, биз... Читать дальше...

Британиялик шоввоз ўғирланган мотоциклда тезликни ошириш рекордини ўрнатди (Видео)

Zamin.uz 

Буюк британиялик Адам Кэмпион тезликни ошириш бўйича рекорд ўрнатди, дея маълум қилди Даракчи нашри.

Адам ўғирланган мотоциклда соатига 304 километргача тезликни оширди. Ҳозирда қонунбузар Ноттингем қироллик суди томонидан 21 ойлик қамоқ жазосига ҳукм этилган.

Сиртқи таълим шаклига тест синовлари қачон ва қаерда ўтказилиши белгиланди (фото)

Zamin.uz 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат тест марказининг таклифларига биноан республика олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига тест синовлари 2018 йил 20 августдан бошлаб бошланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, тест синовлари икки сменада ўтказилади.

Олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди.





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *