Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Ноябрь
2018

Новости за 11.11.2018

Bekobodda 59 bola ovqatdan zaharlangan bog‘cha yopildi

Озодлик Радиоси 

Toshkent viloyati Bekobod tumanida muzlatgich ishlamagani bois, 59 bola va 3 xodim ovqatdan zaharlandi, hodisa sodir bo‘lgan 8-sonli bog‘cha vaqtincha yopildi. Gazeta.uz nashrining O‘zbekiston Maktabgacha ta’lim vazirligiga tayanib xabar qilishicha, bu bog‘chada zaharlangan 62 kishi 9-10 noyabr kunlari tuman tibbiyot birlashmasining yuqumli kasalliklar bo‘limiga yotqizilgan. Ularga dastlab, "o‘tkir gastrit, gastroenterit" tashxisi qo‘yilgan. So‘nggi xabarlarga ko‘ra, bemorlarda og‘ir holatlar qayd etilmagan... Читать дальше...

Путин Трамп билан учрашув олдидан интервью берди

Zamin.uz 

Биринчи жаҳон уруши тугаганининг юз йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этиш учун Парижга борган Россия президенти Владимир Путин RT France телеканалига экслюзив интервью берди. Хусусан, Россия етакчиси Франция президентининг Умумевропа армиясини тузиш бўйича ташаббусини изоҳлади. Путин ЕИнинг ўз хавфсизлигини ўз кучлари ёрдамида таъминлаш истагини тушунарли ва табиий, деб атади. «Муқобил қуролли кучлар масаласига келсак, бу ғоя янгилик эмас, президент Макрон унга қайта жон бағишлади, лекин... Читать дальше...

Хитойдаги ташландиқ карьерда антиқа меҳмонхона қурилди (фото)

Zamin.uz 

Одатга кўра, меҳмонхоналар шинам хоналар ва ойналардан очилувчи чиройли манзаралар учун ўзаро рақобатлашади, бироқ Хитойда қуриб битказилган Shimao InterContinental Wonderland меҳмонхонаси уларнинг барчасига қарши борди. Гап шундаки, Шанхай яқинида жойлашган меҳмонхона ташландиқ карьерда бунёд этилди. Қурилиши 10 йил давом этган меҳмонхона мижозлар учун ўз эшикларини 1 декабрдан очади. Бу меҳмонхонанинг бир кишилик стандарт хонаси учун 480 доллар тўлашга тўғри келади. Меҳмонхонанинг 16 қавати ер устида жойлашган... Читать дальше...

Олимлар уйқуга тўймасликнинг кутилмаган хавфли жиҳатини аниқлашди…

Hordiq.uz 

Бу иш билан Америка ҳамда Хитой олимлар гуруҳи шуғулланди. Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, агар одам бир кеча-кундузда олти соатдан кам ухласа, организмидаги сув миқдори кескин камайиб кетаркан. Организмда сув миқдори меъёрдан кам бўлса, инсон қон босими тушиб кетиши, ҳушдан кетиш, ҳолсизлик, айрим ҳолатларда юрак уришдан тўхташи кабиларга дучор бўлади. Шу сабабли ҳам мутахассислар башарти […]

Головкин Альварес билан учинчи жанг ўтказиши мумкин

Zamin.uz 

Қозоғистонлик машҳур боксчи, 4 та версия бўйича собиқ жаҳон чемпиони Геннадий Головкиннинг манфаатларини билдирувчи промоутер Том Леффлер боксчининг ҳозир WBC/WBA/IBO версиялари бўйича жаҳон чемпиони ҳисобланувчи, мексикалик Саул “Канело” Альваресга қарши учинчи жанги 2019 йил сентябри ёки декабрида ўтиши мумкинлигини айтди. “Биз ҳанузгача Геннадийнинг трансляциячи билан шартномаси масаласини ҳал қилмадик. Биз унга энг яхши таклифни танламоқдамиз. Шартномани имзолаганимиздан кейин, рақибларни танлаймиз. Читать дальше...

Париждаги тантаналарда АҚШ президенти Украина раҳбарига сўрашиш учун қўл чўзмади…

Hordiq.uz 

Яқинда Парижда Биринчи жаҳон уруши якунланганига 100 йил тўлиши муносабати билан тантаналар ташкил этилганди. Тантаналарга дунёнинг барча кўзга кўринган давлатлар раҳбарлари таклиф этилди. Америка президенти Дональд Трамп ҳам кўп қатори етиб келди. Саф тортган давлатлар раҳбарларининг биринчи қатордагилари билан қўл бериб сўрашди-ю, Порошенкога қўл узатмади. У иккинчи қаторда турганди. Иккинчи қатордагиларнинг айримлари ҳам Трамп […]



«Манчестер Сити» дербида «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этди

Zamin.uz 

Англия чемпионатининг 12-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» – «Манчестер Юнайтед» учрашуви ўз якунига етди. «Этихад Стэдиум»да кечган баҳсда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди. Учрашувни фаол бошлаган мезбонлар тезкор гол уришга муваффақ бўлишди: 12-дақиқада жарима майдонида тўпни қабул қилиб олган Бернару Силва уни бир уринишда дарвозабон майдони томон узатди. У ерда Давид Сильва дарвозани аниқ нишонга олди. Майдон эгалари бўлим мобайнида ўйинни назорат қилишди ва танаффусгача яна бир қатор имкониятларга эга бўлишди. Читать дальше...

Parijda tinchlik forum ish boshladi

Daryo.uz 

Tadbirda jahon mamlakatlari va hukumatlari rahbarlari, xalqaro tashkilotlar vakillari, shuningdek, fan, jamoat, siyosat va madaniyat arboblari ishtirok etmoqda

«Интер» йирик ҳисобда «Аталанта»га мағлуб бўлди

Zamin.uz 

Италия чемпионатининг 12-турида «Аталанта» ўз майдонида «Интер» жамоасини қабул қилди. Учрашувда майдон эгалари йирик 4:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйинда ҳисоб 8-дақиқадаёқ очилди. Гол муаллифи «Аталанта» ҳимоячиси Ханс Хатенбург. Биринчи бўлим шу ҳисобда якун топди. Иккинчи бўлимнинг бошида бош ҳакам майдон эгалари дарвозаси томон пенальти белгилади ва уни «Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди аниқ амалга оширди. 62-дақиқада Жанлука Манчини жамоасини яна олдинга олиб чиқди. Ўйин охирида «Аталанта» ҳимоячиси... Читать дальше...

Американинг Лос-Анжелес шаҳрида ҳақиқий сув париларини тайёрловчи мактаб фаолият юритади…

Hordiq.uz 

Агар бу мактабни битириб чиқса, профессионал сув парисига айланган қиз фильмларда, реклама роликларида суратга тушиш имконига эга бўлади. Бу эса сув парисига миллионлаб долларларни ҳадя этиши мумкин. Аммо курсни тўлиқ тугаллаш ҳар бир қизга ҳам насиб этавермайди. Биринчидан, курс пулли. Охиригача ўқиб профессионалга айланиш учун ойига қирқ доллардан бир ярим минг долларгача ҳақ тўлаш […]

«Барселона» голларга бой бўлган баҳсда «Бетис»га мағлуб бўлди

Zamin.uz 

Испания чемпионатининг 12-туридан ўрин олган «Барселона» – «Бетис» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Камп Ноу»да бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар сенсацион ғалабани қўлга киритишди. Учрашувнинг 20-дақиқасида Эктор Фирпо мезбонлар жарима майдонига ёриб кирди ва дарвозани аниқ нишонга олди. 34-дақиқада Хоакин Санчес жамоасининг қарши ҳужумини муваффақиятли якунлади. 68-дақиқада Лионель Месси пенальтини аниқ бажариб, ҳисобни қисқартирди. Бироқ орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас Жовани Ло Чельсо жамоасининг учинчи голини урди. Читать дальше...

Дзюдочиларимиз Тошкент Гран-Присида 5-ўрин билан кифояланди

Zamin.uz 

Бугун, 11 ноябрь куни дзюдо бўйича Тошкент Гран-Приси якунланди. Турнирда 47 мамлакатдан келган спортчилар баҳс олиб боришди. Бугунги баҳсларда эркаклар ўртасида учта, аёллар ўртасида эса иккита вазн тоифасида беллашувлар бўлиб ўтди. +100 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бекмурод Олтибоев мусобақа давомида Украина, Тожикистон ва Россия вакилларини мағлубиятга учратиб финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи баҳсда у россиялик Сослан Бостановга қарши татамига чиқди ва имкониятни бой бериб қўйди. Читать дальше...

Самарқандда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходими маст ҳолда қўшниси бўлмиш она-болани калтаклаган. Аммо унга ҳеч ким чора кўрмаяпти…

Hordiq.uz 

Бу воқеа 19 октябр куни Самарқанддаги «Ҳаёт обод» маҳалласида содир бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакили Рифат Ҳасанов маст ҳолда қўшниси Самариддин Саматов ва унинг онаси Сурайё Ашуралиевани шафқатсизларча, ҳеч бир сабабсиз калтаклаган. Аёл ўғлини муштумзўр милиционер қўшниси қўлидан айириб олишга чоғланганда, Рифат Ҳасанов унинг жағи аралаш мушт туширган. Зарба шу қадар кучли бўлганки, […]

Айрим ўзбекистонликларнинг Қозоғистондаги саргузаштлари

Zamin.uz 

Бировнинг ҳақидан қўрқмаслик нимадан далолат беради? Албатта, қалб кўзининг юмуқлигидан. Ҳаётда шундай инсонлар борки, улар ўз нафслари йўлида қўшнисини, дўстини ва ҳатто қариндошини ҳам аяб ўтирмайди – уларнинг ҳақини тап тортмай ейди. Сўнгги кунларда одамларни ишлатиб, уларнинг пулларини бермай, ялло қилиб юрган “шоввоз”лар анчагина. Улар ўзларича “давринг келди, қандингни ур”, деб юришган бўлсада, аммо бир кунмас-бир кун қонун олдида, албатта, жавоб беришади. Яратган ҳузуридаги ҳисоб эса барчасидан қаттиқ ва аламли бўлади. Читать дальше...

Купер Одил Аҳмедовни Австралияга олиб кетмайди

Zamin.uz 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 11-22 ноябрь кунлари Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўқув машғулот йиғинини ўтказади. Бугун футболчилар ва мураббийлар штаби Тошкент вақти билан соат 21:20да Тошкент-Сеул-Брисбен йўналиши бўйлаб Австралияга йўл олишади. Эктор Купер шу ҳафтанинг бошларида миллий терма жамоанинг Австралияга йўл оладиган таркибини эълон қилганди. Аммо бугунги кунга келиб уч нафар футболчи жароҳати туфайли Брисбендаги йиғинда ва Ливан ҳамда Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинларида қатнаша олмаслиги маълум бўлди. Читать дальше...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *