Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Февраль
2022

Новости за 14.02.2022

Месси Кадисда меҳмонхона сотиб олди ва у ердаги 40 нафар ходимни ишдан бўшатди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Фото: «Booking.com» «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Мессининг меҳмонхона бизнеси бошқарувидаги услуби танқид қилинди. Аргентиналик футболчининг MIM Hotels group ҳолдинги Андалусиядаги Кадис провинциясида жойлашган меҳмонхонани сотиб олди. Шундан сўнг меҳмонхонанинг 40 нафар ходими ишдан бўшатилди. Компаниянинг бу қарори норозиликларга сабаб бўлди. «Меҳмонхонанинг содиқ мижозлари бор, 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида бу ерда ёзни ўтказадиган оилалар мавжуд. Ажойиб профессионалларни, менинг паноҳимдаги эркак ва аёлларни ишдан бўшатилишига йўл қўймаймиз. Читать дальше...

Нью-Йорк халқ кутубхонаси: асрнинг энг шов-шувли китоблари

Ziyouz.uz 

Дунёдаги энг катта нодавлат кутубхона – 55 миллион китобни ўзида жамлаган Нью-Йорк халқ кутубхонаси 1995-1996 йилларда ўзининг 100 йиллиги муносабати билан асрнинг энг яхши китоблари рўйхатини эълон қилган эди. Рўйхат юз йиллик мавзуларини қамраб олган «Замонавий адабиёт дурдоналари», «Табиат салтанати», давоми...

Президент ваъдаси: Импорт автомобиллар учун бож 2 баробарга қисқартирилади

Озодлик Радиоси 

Президент Шавкат Мирзиёев 14 февраль куни автомобиль саноатига бағишланган видеоселектор йиғилишида Вазирлар Маҳкамасига уч кун ичида хориждан Ўзбекистонга импорт қилинаётган автомобиллар учун бож тўловини ҳозирги 30 фоиздан 15 фоизга тушириш тўғрисидаги қарор лойиҳасини тайёрлаш юзасидан кўрсатма берди. Президент матбуот хизматининг билдиришича, соҳа раҳбарларига 2022 йилда таннархни камида 5 фоизга камайтириш, 100 миллион долларлик импорт ўрнини босиш, 23 лойиҳа доирасида 600 турдаги бутловчи қисмларни ўзлаштириб... Читать дальше...

Ўзбекистонда импорт автомобиллар учун божхона божи 2 баробарга қисқартирилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда автомобиль саноатига бағишланган топшириқ ва вазифалар берилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди. Қайд этилишича, ошиб бораётган ички талабни қондириш мақсадида биринчи ярим йилликда камида 160 мингта автомобиль ишлаб чиқариш лозимлиги таъкидланган. Йил якунига қадар 275 мингта автомобиль ишлаб чиқариш учун зарур бутловчи қисмларни ўз вақтида етказиб бериш бўйича назорат ўрнатиш топширилган. «Шу билан бирга, аҳолимиз автомобиль бозорида... Читать дальше...



Интернат директори лавозими 13 минг доллар. Пора олаётганлар ушланди

Озодлик Радиоси 

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидаги Кўзи ожизлар ва заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган мактаб интернат директори лавозимини 13 минг долларга сотаётган вақтда икки нафар амалдор қўлга олингани тўғрисда Бош прокуратура қошидаги департамент 14 февраль куни хабар берди. Расман билдирилишича, мазкур мактаб директорининг ўринбосари У.Я., фуқаро Б.,га ўзи ишлайдиган интернат директор лавозимини ваъда қилган. У бу ишни Халқ таълими бошқармасида ишловчи таниши орқали амалга оширишини айтиб, Б.,дан... Читать дальше...

Париж-2024 Олимпиядаси ғолибларига ҳам $200 минг берилади

Озодлик Радиоси 

Президент Шавкат Мирзиёев 14 февраль куни “Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга асосан 2024 йилда Франция пойтахти Парижда ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар олтин медаль олса 200 минг доллар, кумуш медаль олса 100 минг доллар, бронза медаль олса 50 минг доллар билан мукофотланади. 2021 йилнинг 23 июль ... Читать дальше...

Вазир ХТБ мудири ва мактаб директорини ишдан олди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Фото: Халқ таълими вазирлиги Андижон вилояти Марҳамат туманида ўқитувчиларни ота-оналардан узр сўрашга мажбур қилган масъуллар жазоланди. Бу ҳақда ХТВ Матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, Марҳамат туманидаги ўқитувчиларнинг ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур қилингани бўйича ҳолатни ўрганиш ҳамда ўқитувчилар билан учрашиш мақсадида Халқ таълими вазири Андижон вилоятига борди. Ўқитувчилар билан ўтказилган бевосита суҳбат натижаларига кўра, 72-ИДУМ директори ҳамда Марҳамат тумани халқ таълими... Читать дальше...

Марҳаматда ўқитувчиларни узр сўрашга мажбурлаган ҳоким ўринбосари ва ХТБ раҳбари ишдан олинди

Озодлик Радиоси 

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов 14 февраль куни бўлиб ўтган “Ҳокимлик соати” йиғилишида Марҳамат туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Мухтор Қурбоновни ишдан олди. Туман ҳокими Бобур Йўлдошевга “ҳайфсан” берди. Халқ таълими вазирлигининг билдиришича, 72-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори Муқаддамхон Ҳасанова ҳамда Марҳамат тумани халқ таълими бўлими мудири Алияхон Абдувоҳидова вазифасидан озод этилди. Расман билдирилишича, амалдорларга нисбатан бу... Читать дальше...

Халқ таълими вазирлиги янги мурожаат билан чиқди

Hordiq.uz 

Сўнгги кунларда айрим ҳудудларда ўқитувчиларни мактаб муассасаларида дарс жараёнидан ташқари кечки вақтларда турли маданий-маърифий тадбирларга жалб этилаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Ушбу мурожаатлар юзасидан Халқ таълими вазирлиги мурожаат билан чиқди. «Мактабларда ўқиш жараёнидан ташқари вақтларда ўтказилаётган мазкур тадбирлар уюшмаган ва таълим билан банд бўлмаган (18-30 ёш) ёшларга мўлжалланган бўлиб, уларни ташкил этишга Ёшлар ишлари […]

Узр сўраган ўқитувчилар воқеаси ортидан ҳоким ўринбосари ишдан ҳайдалди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Фото:«Дарё» Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ўтказган мажлисда Марҳамат туманидаги 72-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабидаги узрбозлик ортидан туман ҳокими ўринбосари Мухтор Қурбонов ишдан олинди. Марҳамат тумани ҳокими Бобур Юлдашевга эса ҳайфсан берилган. Ушбу ҳоким ҳодиса суратлари тарқалгач ўқитувчилардан узр сўраб чиққанди. Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Марҳаматдаги ўқитувчиларнинг узр сўрагани сурати тарқалганди. Мазкур воқеа жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди, Халқ таълими вазири ташаббускорлар жазоланишини айтганди.





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *