Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2022

Новости за 07.03.2022

Украина Россиянинг 10 миллион долларлик “Панцирь” тизимининг тўртинчисини ишғол қилди

Озодлик Радиоси 

Украина Россиянинг 10 миллион долларлик “Панцирь” зенит-ракета тизимининг яна бирини ишғол қилгани тўғрисида Николаев вилоят маъмурияти раҳбари Виталий Ким хабар берди. Унга кўра, “Панцирь” Николаев шаҳри яқинида Россия ҳарбийлари ва ҳудудий ҳимоя отрядлари ўртасида бўлиб ўтган жанг пайтида босиб олинган. Бу Украина ҳарбийлари томонидан қўлга олинган тўртинчи “Панцирь” зенит-ракета тизимидир. Улардан учтаси Николаев вилоятида ишғол қилинган.



Россиялик ҳуқуқ фаоли: Путин Украинада Чечен урушидаги усулларни қўллаши мумкин

Озодлик Радиоси 

Россиялик  инсон ҳуқуқлари фаоллари Москванинг Украинадаги уруш ҳаракатлари секин кечаётгани боис Путин 1990 йиллар ва 2000- йилларнинг бошларида Чеченистон шаҳарларини вайронага айлантирган уруш тактикасига яна мурожаат қилиши мумкинлигни тахмин қилмоқда. “Мемориал” халқаро директори Александр Черкасовнинг 4 март куни “Настояшчее время” телеканалига айтишича, Украинадаги Россия кучлари аҳоли турар-жойларини асосан артиллерия ва ракета зарбалари билан нишонга олишга ўтган. “Путин Украинадаги... Читать дальше...

Доллар ва евро курси пастлади, рубль эса «қулади» — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Марказий банк 9 мартдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, рублнинг сўмга нисбатан қиймати 19,21 сўмга пастлаб 79,89 сўм бўлди. Шу тариқа рубль 2017 йилги валюта либераллашувидан кейин ўзининг тарихий энг паст даражасига тушди. АҚШ долларининг расмий курси -13,16 сўмга тушиб, 10 897,27 сўмни ташкил қилди. Евро ҳам пасайди (-186,67) ва 11 831,17 сўм бўлди. 28 февраль, душанба куни рублнинг қиймати 130,6 сўм эди. 1 март куни эса 21,46 сўмга кескин пастлаб, 108,6 сўмга тушган эди. Читать дальше...

Туркиянинг Анталиясида Украина ва Россия ташқи ишлар вазирлари музокара ўтказади

Озодлик Радиоси 

Туркиянинг Анталия шаҳрида 10 март куни Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан музокара ўтказади. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли маълум қилди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги бу маълумотни тасдиқлади, аммо музокара кун тартибини очиқламади. Украина ҳудудий яҳлитлиги ва мустақиллигини қўллаб-қувватлашини билдириб келаётган Туркия Россия Украинага уруш очганидан бери икки давлат президентлари учрашувини ўтказишга воситачилик қилишга тайёрлигини айтиб келади. Читать дальше...

Ўзбекистоннинг энг обрўли аёллари

Sputniknews-uz.com 

Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётига энг кўп ҳисса қўшиб, жамоатчилик орасида муносиб ҳурмат қозонган аёллар, Sputnik рўйхати.

Uzbekistan Airways Россияга парвозлар тўхтатилмаслигини билдирди

Озодлик Радиоси 

Uzbekistan Airways ширкати 7 март куни Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги қатновлар тўхтатилмаслигини маълум қилди. Ширкат матбуот котиби Камола Икромованинг билдиришича: “Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги авиақатновлар жадвалга мувофиқ узилишларсиз амалга оширилади ва хавотирга ўрин йўқ. 6 март куни Ўзбекистон Транспорт Вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги Россиянинг “Smartavia” ва “I FLY” авиаширкатлари 5 мартдан бошлаб Ўзбекистонга амалга ошириладиган рейсларни тўхтатгани тўғрисида хабар берганди. Читать дальше...

Тўпаланг дарёси қирғоғидан «Улуғбек хазинаси» топилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Сариосиё туманидаги Алишер Навоий маҳалласида яшовчи фуқаролар Тўпаланг дарёси қирғоғидан жуда кўп мис тангалар топиб олди. Олимлар мазкур ашёлар ҳозиргача ватанимиз ҳудудидан топилган Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврида зарб эттирилган пул тангаларининг энг катта ва яхши сақланган хазинаси эканлигини таъкидлашмоқда. Қадимий тангаларнинг бир томонида олти қиррали юлдуз ва олти япроқли гул зарб қилинган бўлиб, бу ҳукмдорнинг буюк астроном ва математиклиги туфайли киритилган белгилардир. Шунингдек, тангаларнинг реверсида... Читать дальше...

Ўзбекистонда доллар, евро ва рублнинг курси пасайди

Озодлик Радиоси 

Марказий банк хорижий валюталарнинг 9 мартдан бошлаб амал қиладиган янги курсини эълон қилди. Янги курсда таъкидланишича, доллар 13,16 сўмга, евро 186, 67 сўмга, рубль 19,21 сўмга арзонлади. 9 мартдан бошлаб 1 доллар 10 897,27 сўмдан, евро 11 831,17 сўмдан, рубль 79,89 сўмдан сотилади. Россия Украинага уруш очганидан сўнг рублнинг қадри кескин тушиб кетгани кузатилган эди. Ўзбекистонда 2017 йилдан бери илк марта рублнинг расмий курси 100 сўмдан пасайиб кетди.

Украина собиқ бош вазири: "Замонамиз Ҳитлери мактаб, боғча ва касалхоналарни бомбаламоқда"

Озодлик Радиоси 

Россия “махсус амалиёт” номи билан Украинада чинакам уруш бошлаганига 12 кун бўлди. Рус ҳарбийлари шаҳар ва қишлоқлар, фуқаровий инфратузилмага қарата ўт очишмоқда, қамалда қолган шаҳарлар аҳолиси оташкесим тартиби бузилиши туфайли гуманитар йўлаклар орқали чиқиб кета олмаяпти. Шунча далилларга қарамай Россия расмий шахслари фақат ҳарбий объектлар нишонга олинаётганини иддао қилиб, Украина Қуролли кучларини ўз ҳудудини ўққа тутишда айбламоқда. Украинанинг собиқ бош вазири ва собиқ ташқи ишлар... Читать дальше...

Аёл борки, олам мунаввар! — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Ўлкамизда янгиланиш ва яшариш фасли баҳор кезиб юрибди. Кўклам офтобининг заррин нурларидан баҳра олиб, ям-яшил майсалар ниш урмоқда. Фасллар келинчаги бўлмиш баҳорни илк кунларида кенг тантана қиладиган байрам 8 - март Халқаро хотин қизлар куни Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасида ҳам кенг нишонланди. “Аёл билан олам мунаввар” деб номланган байрам тадбирига бошқарма, Туманлараро, шаҳар ва туманлар бўлимларида фаолият кўрсатиб келаётган хотин-қизлар таклиф этилдилар. Ўзгача шукуҳ билан... Читать дальше...

Россиядаги шаҳар ва регионлар раҳбарлари Украинада ҳалок бўлган рус аскарлари тўғрисида хабар бермоқда

Озодлик Радиоси 

Сўнгги кунларда Россия шаҳарлари ва регионлари раҳбарлари Украинада ҳалок бўлган аскарлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қила бошлади. Бурятия раҳбари Алексей Циденов Украинада бурятиялик 8 аскар ҳалок бўлгани ва 40 нафари яраланганини билдирди. 6 март куни Норильск шаҳри мэри Дмитрий Карасев Украинада норильсклик бир аскар ҳалок бўлгани тўғрисида ўзининг инстаграм саҳифасида ёзди. Тува республикаси рахбари Владислав Ховалиг тувалик 4 аскар, Амурск вилояти губернатори Василий Орлов амурлик 1 аскар ҳалок бўлганини хабар қилди. Читать дальше...

Бахмалда “Алимент ундирув ойлиги” давом этмоқда — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Мажбурий ижро бюросида жорий йилнинг 21 февраль кунидан 21 март кунига қадар “Алимент ундирув ойлиги” - деб эълон қилинди. Бундан кўзланган мақсад - вояга етмаганларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш, алимент ундирувлари йўналишидаги ишларни янада самарадорлигини оширишдир. Мажбурий ижро бюросининг Бахмал туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг 2017 йил 31 январь кунги 2-188-сонли ижро варақасига асосан қарздор А.Норимқуловдан ундирувчи М.Норимқулова фойдасига... Читать дальше...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *