Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Май
2022

Новости за 09.05.2022

Амиран ва Марям ярашиб олгани айтилмоқда — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси Марям Тиллаева Амиран Сардаров билан ажрашганига уч ойдан ошди. Улар бир йилдан камроқ вақт давомида турмуш қуришган. Амиран Peopletalk нашрига берган маълумотига кўра, улар яна ярашмоқда. Икки ёш ҳаммасини бошидан бошлашга қарор қилишган. «Биз у билан ҳақиқатан ҳам ярашдик. Мен май ойида Дубайга жўнаб кетдим, биз узоқ вақт ёзишдик, муносабатларни тартибга солдик ва бир нуқтада мен уни севишимни англадим. Бу мен билан бирга бўлишни ҳоҳлаган аёлдир», - деди Сардаров. Читать дальше...

Шавкат Мирзиёев 98 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисини байрам билан табриклади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Президент Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани «Асака» маҳалласида яшовчи уруш фахрийсининг хонадонида бўлди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби маълум қилди. Президент 98 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Акмал ота Акромовдан ҳол-аҳвол сўраб, байрам билан табриклаган. «Мен ўзимнинг, бутун республикамиздаги фахрийлар номидан дуо қиламан, сизга катта раҳмат», — дейди отахон.

Шри-Ланка бош вазири истеъфога чиқишга ариза берди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Фото: Reuters Шри-Ланка бош вазири Махинд Ражапакса иқтисодий инқироз ва оммавий норозиликлар фонида ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда Ada Derana портали хабар берди. Хабарда айтилишича, бош вазир укаси, президент Готабая Ражапаксага истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берган. Аввалроқ депутат Майтрипала Сирисена президент Готабая Ражапакса акаси Махинд Ражапаксани бош вазир лавозимидан озод қилишга рози бўлгани ҳақида маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, Ражапакса вақтинчалик ҳукуматнинг Махиндни бош вазирликдан бўшатиш таклифини қабул қилган. Читать дальше...



Битирувчилар олийгоҳга кириши учун ID-картаси бўлиши керак — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Олийгоҳга ҳужжат топшириш учун номзодларда ID-карта бўлиши талаб этилади. Қабул бошланганида навбатлар кўпайиб кетиши мумкинлигини инобатга олиб, мактаб битирувчиларига тезроқ ID-карта олиш тавсия этилади. Қарийб икки ҳафтадан сўнг мактабларда сўнгги қўнғироқ чалиниб, имтиҳонлардан кейин битирувчилар аттестат олади. Айнан аттестат ва паспорт (ID-карта) олийгоҳга кириш учун ҳужжат топширишда талаб этиладиган асосий ҳужжатлардир. Бироқ ОТМларга қабул бошланишига оз вақт қолаётганига қарамай, 11-синф... Читать дальше...

Сирдарёда заправкадаги яширин қиморхона фош этилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги заправкаларнинг бирида қимор ўйинларини ташкиллаштириш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди, деб хабар беради вилояти ИИБ ахборот хизмати. Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув тезкор ходимлари томонидан Мирзаобод туман «Мирзо Улуғбек» маҳалласи ҳудудида жойлашган ёнилғи қуйиш шохобчасида қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиб, қимор ўйнашга келган шахслар ўзлари билан... Читать дальше...

Буюк Британия Россия ва Беларусга қарши янги санкциялар эълон қилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Фото: Reuters Буюк Британия Россия ва Беларусга қарши янги санкциялар жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда Британия ҳукумати сайтида хабар қилинди. Хусусан, қироллик Россия ва Беларус химикатлари, платина ва палладийига нисбатан бож тўловларини 35 фоизгача оширади. Буюк Британия шунингдек, Россия учун муҳим ҳисобланган маҳсулотлар экспортига ҳам чекловлар киритади. Натижада тўлиқ ёки қисман санкциялар остига тушадиган маҳсулотлар қиймати 4 млрд фунт стерлингдан (4,9 млрд доллар) ошади.

Markaziy Osiyo mamlakatlarida konstitutsiya nega beqaror?

Озодлик Радиоси 

Asosiy qonunning o‘zgarishi – Markaziy Osiyo mamlakatlarida tez-tez kuzatiladigan hodisa. Rahbarlar keksayganida yoki almashganida Konstitutsiyaga albatta o‘zgartish kiritiladi, ammo bu rasman “jamiyat talabi” deya izohlanadi. Ozodlik qozoq xizmati mintaqada milliy konstitutsiyalar qachon va qay tarzda siyosiy vaziyatga moslashtirilganiga nazar tashlagan. Joriy yilning 5-iyunida Qozog‘istonda Konstitutsiyaga o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritish bo‘yicha referendum o‘tkaziladi. Tegishli farmon... Читать дальше...

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди (фото) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди. Ташриф давомида президент «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди. Маълумот учун, ушбу мажмуа Иккинчи Жаҳон урушида беш ўғлидан айрилган Зулфия ая Зокирова, унинг садоқатли келинлари ва етим қолган набиралари хотирасига бағишлаб барпо этилган. У ўзбек халқининг урушдаги йўқотишлари, тинчлик учун кураши тимсоли сифатида боғ марказидан ўрин олган. Читать дальше...

«Жамиятимиз ўзгараётгани сезилмоқда» – президент ОАВ вакиллари билан мулоқот қилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

9 май куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонида бўлган давлат раҳбари Яшнобод тумани Аҳмад Яссавий маҳалласида ташкил этилган “Уч авлод боғи”га ташриф буюрди. Ҳудудда ташкил этилган инновацион бошқарув компанияси фаолияти билан танишув чоғида Шавкат Мирзиёев журналистлар билан ҳам суҳбатда бўлди: “Бугунги байрам билан халқимизни, ҳар бирингизни табриклайман. Бугунги иссиқ ҳавода уруш қатнашчиларини овора қилмай, ўзимиз уйларига бориб хабар олганимиз яхши бўлди деб ўйлайман. Читать дальше...

Марказий Осиё мамлакатларида конституция нега беқарор?

Озодлик Радиоси 

Асосий қонуннинг ўзгариши – Марказий Осиё мамлакатларида тез-тез кузатиладиган ҳодиса. Раҳбарлар кексайганида ёки алмашганида Конституцияга албатта ўзгартиш киритилади, аммо бу расман “жамият талаби” дея изоҳланади. Озодлик қозоқ хизмати минтақада миллий конституциялар қачон ва қай тарзда сиёсий вазиятга мослаштирилганига назар ташлаган.  Жорий йилнинг 5 июнида Қозоғистонда Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича референдум ўтказилади. Тегишли фармон 5 майда президент Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан имзоланди. Читать дальше...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *