Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Май
2022

Новости за 20.05.2022

Амир Темур хиёбонида видеоси тарқалган шахслар 15 суткага қамалди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Видеодан лавҳа Амир Темур хиёбонида маст ҳолатда ноўрин хатти-ҳаракатлар содир этган икки фуқаронинг ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзуви юзасидан расмий маълумот берилди. Қайд этилишича, ҳуқуқбузарлар: А. И. (1989 йил Тошкент вилоятида туғилган) ва С. М. (1991 йил Тошкент вилоятида туғилган) 2022 йил 17 май куни соат 23:20 лар атрофида Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур хиёбонида ноўрин хатти-ҳаракатлар содир этган. Алкоголли ичимлик таъсиридан маст ҳолда бўлган бу икки фуқаро жамоат... Читать дальше...



Мактаб формаси бўйича янги қарор эълон қилинди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Ҳукумат қарорига (271-сон, 19.05.2022 й.) кўра, 2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади (илгари 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилиши керак эди). Қайд этилишича, 2022 йил 1 июнгача ҳудудлар кесимида 2022/2023 ўқув йилида мактаб формаларига эҳтиёж аниқланади. Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади. Читать дальше...

“Саховат”: Наманган суди муҳтожлар учун 132 та уй қураётган хайрия фондини ёпди

Озодлик Радиоси 

20 май куни Наманган вилоят суди “Саховат” хайрия фондини ёпиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Жамғарма ўз тарғиботида диний маълумотлардан фойдаланганликда, хайрия пулларини ҳисоб рақамига тўлиқ туширмаганликда айбланмоқда. Шунингдек, жамғармага Намангандаги “Саховат сити” қурилишини ҳужжатлар етарли бўлмаган ҳолда бошлаганлик айблови қўйилди. Суд ишидан хабардор манбаларга кўра, маҳкама жамғарма мулкини давлат фойдасига олиш масаласини ўрганишни Адлия бошқармасига юклаган. “Саховат Наманган” номи... Читать дальше...

Суриштирув: Владимир Путин ва йўқолган кокаин сири (ВИДЕО)

Озодлик Радиоси 

Бундан 30 йил муқаддам, СССР энди парчаланган кезлар Ленинград аҳолиси биринчи эркин шаҳар мэри сайловида ЛДУ профессори Анатолий Собчакка овоз берди. Собчакнинг лавозимдаги дастлабки ишларидан бири – мэрия ҳузурида Ташқи алоқалар қўмитасини таъсис этиш бўлди, янги тузилмага у ўзининг ёрдамчиси, 39 ёшли КГБ подполковниги Владимир Путинни раҳбар этиб тайинлади. Путиннинг сиёсат оламида шиддат билан юксалиши айнан шу лавозимдан бошланган. Ва ҳокимият тизимида илк қадамларини қўйгандан бошлаб коррупция... Читать дальше...

Истанбулда «Мендирман Жалолиддин» сериалининг съёмкаси бошланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Фото: Instagram / @alikhanofficial Айни кунларда бир гуруҳ ўзбек актёрлари «Мендирман Жалолиддин» сериалининг иккинчи мавсумида суратга тушиш учун Туркияга жўнаб кетди. Лекин улар орасида Туркон хотуннинг канизи — Ойгул ролини ижро этган актриса Саида Раметова ва Ўтрор ҳокими Инолчихоннинг қизи — Ширин ролини ижро этган Феруза Норматова кўринмади. Улар иккинчи мавсумда суратга тушмайдими? Ушбу саволга ойдинлик киритиш мақсадида «Дарё» мухбири сериал ижодкорлари билан боғланди. Маданият вазирлиги маълумотига кўра... Читать дальше...

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси соқолга қарши рейдларни қоралади

Озодлик Радиоси 

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм ички ишлар ходимлари мусулмон йигитларни соқолини олишга мажбурлаётгани ҳақидаги хабарларни қоралади.  "Полиция одамларни куч билан соқолини олдиряпти. Америка бундай ҳаракатлардан ташвишда", деб айтган элчи 16 май куни Тошкентда  ўтган анжуманда.  Eurasianet нашри Дэниел Розенблюмнинг  сўзларидан  иқтибос келтирган. АҚШ элчисига кўра, мамлакатда диний эркинликлар бузилаётгани сўнгги беш йил давомида амалга оширилган ислоҳотларни чиппакка чиқариши мумкин. Читать дальше...

Марказий банк долларнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 майда амалда бўладиган қийматини белгилади. Унга кўра, долларнинг расмий курси 6,89 сўмга кўтарилиб, 11 095,09 сўмни ташкил қилди. Евро 108,20 сўмга ошиб, 11 750,81 сўм бўлди. Рубль 9,11 сўмга кўтарилиб, 187,02 сўм бўлди. Фото: Марказий банк Бундан аввал доллар курси кетма-кет уч кун пастлаб, 11 088, 20 сўмни ташкил қилганди.

Оқ Captiva қарздорлик эвазига хатланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Бюронинг Учкўприк туман бўлими томонидан Фарғона вилоят Давлат солиқ бошқармасининг қарздор корхонадан давлат фойдасига жами 2.008.496.416 сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарздорликни ундириш ҳақидаги 25.11.2021 йилги қарорига асосан ижро иш юритуви қўзғатилиб, қарздорга ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажаришлик учун 15 кунлик муддат берилган. Қарздор ихтиёрий муддатда ижро ҳужжати талабини бажармаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, банк... Читать дальше...

21 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Hordiq.uz 

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, 21 май куни Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-18°, кундузи 30-32° бўлади. Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с […]





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *