Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Июль
2022

Новости за 26.07.2022

Хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курслари пасайди

Hordiq.uz 

Марказий банк чет эл валюталарининг 27 июль кунига белгиланган нархларини эълон қилди. Унда доллар, евро, рубль каби аксарият ривожланган давлатлар валюталарининг расмий курслари пасайганлигини кузатиш мумкин. Доллар 10 960,17 сўм (-6,89) Евро 11 153,07 сўм (-80,49) Рубль 187,43 сўм (-1,41)

Ўзбекистонда 27 июл куни ҳарорат 45 даражагача кўтарилади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-27 даража, кундузи 40-42 даража иссиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади. Читать дальше...

"Пахтакор" энди польшалик футболчи билан шартнома имзолади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Польшалик 25 ёшли ҳужумчи Пшемислав Банашак "Пахтакор" билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекди. Бунгача Ленчнанинг "Гурник" клубида ўйнаб келган ҳужумчи "Пахтакор"га трансфер қилинди. Ўтган мавсумда Банашак "Гурник" билан Польша юқори дивизионида иштирок этган. Сўнгги уч мавсумда Пшемислав ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида "Челмианка" ва "Видзев" клублари сафида ҳам тўп тепган. Банашак "шерлар" сафида ўйнайдиган польшалик биринчи футболчига айланади.

"Пахтакор" энди польшалик футболчи билан шартнома имзолади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz (sport) 

Польшалик 25 ёшли ҳужумчи Пшемислав Банашак "Пахтакор" билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекди. Бунгача Ленчнанинг "Гурник" клубида ўйнаб келган ҳужумчи "Пахтакор"га трансфер қилинди. Ўтган мавсумда Банашак "Гурник" билан Польша юқори дивизионида иштирок этган. Сўнгги уч мавсумда Пшемислав ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида "Челмианка" ва "Видзев" клублари сафида ҳам тўп тепган. Банашак "шерлар" сафида ўйнайдиган польшалик биринчи футболчига айланади.

Бухорода «замдиректор» қўлга тушди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Бухоро вилоятида педагогика коллежи директори ўринбосари фуқародан 200 доллар пора олганда ушланди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Вобкент тумани педагогика коллежи директори ўринбосари шу туманда яшовчи, 1983 йилда туғилган М.О. мазкур коллежнинг мактабгача таълим факультети сиртқи йўналишига имтиҳонларсиз ўқишга киритиш эвазига пул сўрагани аниқланган. Фирибгарлик йўли билан туманнинг Гаждумак... Читать дальше...



Ёш актёр Темур Кубаев машҳур опанинг укаси бўлиш масъулияти ҳақида гапирди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Темур Кубаев таниқли актриса Дилноза Кубаеванинг укаси. У ҳам аста-секин кино оламига кириб келмоқда. Темур томошабинларга «Дайди қизнинг дафтари»даги Акмал образи билан яхши таниш. «Дарё» мухбири ёш актёр билан суҳбатлашиб, унинг машҳур актрисанинг укаси бўлиш масъулияти борасидаги фикрлари, шахсий ҳаётидаги режалари ҳақидаги сўзларига қулоқ тутди. «Санъатга кўчадан кириб келганим йўқ» Фото: Темур Кубаевнинг шахсий архивидан — Асли мутахассислигим актёрлик, айримлар ўйлагандек шунчаки қизиқиш учун рол ижро этаётганим йўқ. Читать дальше...

В Сырдарье Главное управление туризма и спорта приобрело спортинвентарь по завышенным ценам на 1,2 млрд сумов

UzNews.uz (ru) 

Чиновники заключили договоры с компаниями на покупку спортинвентаря почти на 2 млрд сумов, фактическая стоимость которого составила около 720 млн сумов.

Сирдарёда ҳам ўқотар ов қуролини ноқонуний сақлаган шахс аниқланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Фото: Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида фуқаро хонадонида ўқотар ов қуроли сақлагани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Олинган маълумотга кўра, Гулистон шаҳри ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида 1967 йилда туғилган, Гулистон шаҳрида яшовчи З.А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилган. Тадбир давомида тегишли рухсатномасиз 1 дона 1 стволли, 5.6 калибрли, 14289 рақамли «ТОЗ-16» русумли ўқотар ов қуроли сақлаб келинаётгани аниқланиб... Читать дальше...

Толибон Афғонистон бундан буён Ўзбекистонга хавф солмаслигини билдирди

Озодлик Радиоси 

Толибон ҳукумати ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов билан Тошкентда ўтган учрашувда Афғонистон бундан буён Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа давлатларига хавф солмаслигини билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 26 июль куни маълум қилди. Вазирлик билдирувида Толибон вазири сўзларидан тўлиқ ва аниқ иқтибос келтирилган эмас. Муттақий Тошкентда ўтаётган «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш» мавзусидаги халқаро анжуманда иштирок этиш учун келган. Читать дальше...

Озодлик суриштируви: Назарбоевнинг хусусий мулкига айланган ҳашаматли қасрлар

Озодлик Радиоси 

Озодлик радиоси қозоқ хизмати янги суриштирувида пойтахтдаги собиқ давлат қароргоҳлари ҳамда Алатау ёнбағрида жойлашган Ушконир яйловидаги минглаб гектар ер собиқ президентнинг қариндош-уруғларига мулк қилиб берилганини аниқлади.

«Айрим хонадонлар бир суткада 1000 киловатт электр ишлатди» – Энергетика вазирлиги — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Ўтган ҳафта давомида аномал иссиқ ҳаво ҳарорати сабабли табиий равишда электр энергиясига бўлган талаб энг юқори истеъмолни ташкил қилди. Энергетика вазирлиги хабарига кўра, республика бўйича ўтган ёз мавсумида ҳаво ҳароратининг энг юқори суткасида 224 миллион киловатт-соат электр энергияси истеъмол қилинган бўлса, жорий йил 22 июль куни энг юқори истеъмол қайд этилиб, 237 миллион киловатт-соат ёки 6 фоизга кўпни ташкил қилди. Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида истеъмол тарихий кўрсаткичга етиб, одатда... Читать дальше...

Ўзбекистонда электр қуввати истеъмоли энг юқори тарихий кўрсаткичдан ошиб кетди

Озодлик Радиоси 

Ўтган ҳафта давомида аномал иссиқ туфайли Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли табиий равишда энг юқори кўрсаткични ташкил қилди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги. Расман билдирилишича, 2021 йилнинг ёз мавсумида Ўзбекистонда суткасига 224 миллион киловатт-соат электр қуввати истеъмол қилинган. Жорий йилнинг 22 июлида эса шу кунгача бўлган энг юқори истеъмол қайд этилиб, у суткасига 237 миллион киловатт-соатни ташкил қилди. Бу 6 фоизга кўпдир. Хусусан, Тошкент шаҳрида истеъмол тарихий кўрсаткичга етиб... Читать дальше...

Ўзбекистонда 26 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда 26 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 26 июль куни Ўзбекистонда ҳаво ҳали ҳам иссиқ бўлади, фақат Хоразм вилоятида эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 17–22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг–тўзонлари билан кузатилиши мумкин. Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 38–43 даража... Читать дальше...

Мирзиёев Толибонни террорчилар билан алоқани узишга чақирди

Озодлик Радиоси 

Тошкентда ўтаётган «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш» мавзусидаги халқаро анжуман иштирокчиларига мурожаат йўллаган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Толибон ҳукуматини террорчилар билан алоқаларни узишга чақирди. «Биз Афғонистоннинг ҳозирги ҳукуматини терроризмнинг ҳар қандай шакли ва кўринишлари олдини олиш ва уларга қарши курашиш, барча халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқаларни узиш учун ўзининг қатъий иродасини намоён этиб, кескин чоралар кўришга чақирамиз», — дейилади мурожаатда. Читать дальше...

«Унга қандай муносабатда бўлсангиз, шуни оласиз” – Эрдоған Ғарб етакчиларининг Путинга бўлган муносабатини танқид қилди

Hordiq.uz 

Эрдоған Ғарб етакчиларининг Путинга бўлган муносабатини танқид қилди. “Ғарб сиёсатчиларининг Путинга бўлган муносабатини биласиз. Бу сиёсатга ярашмайди. Унга қандай муносабатда бўлсангиз, шуни оласиз”, – дейди Туркия президенти.

У қариялар уйида яшар эди

Hordiq.uz 

Британиялик актёр Дэвид Уорнер 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда. Актёрнинг оиласи берган маълумотларга кўра, у саратон аломатлари билан вафот этган. «Охирги бир ярим йил давомида у ўзига хос шараф билан ташхисини қабул қилди. Биз, дўстлари ва оиласи, уни соғинамиз ва саховатли ва меҳрибон инсон, ҳамкор ва ота сифатида эслаймиз, унинг ажойиб […]

АҚШ расмийлари маймунчечак туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилмоқчи

Hordiq.uz 

Оқ уй ҳатто касаллик тарқалишига қарши курашиш учун махсус координатор тайинламоқчи. АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти маймунчечак билан боғлиқ вазият туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда The Washington Post нашри. Хабарда айтилишича, Оқ уй ҳатто касаллик тарқалишига қарши курашиш учун махсус координатор ҳам тайинламоқчи. «Жо Байден маъмурияти мамлакатда маймунчечак […]

Шаҳрихоннинг энг бой одами ўзини осгани айтилмоқда — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Нафақат Шаҳрихон тумани, балки Андижоннинг энг бой одамларидан бири, таниқли тадбиркор Раҳмиддинбой вафот этди. Xabar.uz манбасига кўра, тадбиркор ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда. Бунинг сабаби номаълум. Тегишли органлар бу борада ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Тадбиркорнинг вафоти билан боғлиқ хабарларда у «Раш милк», «Беко цемент» корхоналари эгаси эканига урғу берилади. Воқелик юзасидан ҳали баёнот берилгани йўқ.





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *