Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Август
2022

Новости за 10.08.2022

Беларусда коронавируснинг янги штамми топилди

Hordiq.uz 

Биринчи юқтирган одам Минскда, иккинчиси Витебскда. Иккала ҳолат ҳам лаборатория томонидан тасдиқланган.  Беморлар вирусни енгил шаклда ўтказишмоқда. Бу ҳақда Замон интернет нашри ёзмоқда. «Омикрон-нинза» тезда танага кириб, иммунитетни заифлаштиради ва антитаначаларни эътиборсиз қолдиради. Бемор 12 кишига юқтириши мумкин. Бу бошқа нусхаларга қараганда икки баравар кўп. Омикроннинг янги кичик тури Жанубий Африкадан келган мутацияга учраган вируснинг бешинчи […]

Туркия чемпиони Шомуродов учун таклиф юборди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz (sport) 

Туркия Суперлигасининг амалдаги чемпиони Трабзоннинг "Трабзонспор" жамоаси "Рома"да тўп тепадиган ҳужумчимиз Элдор Шомуродовни қўлга киритишга уриниб кўради. Бу ҳақда Туркиянинг "61 saat" нашри хабар берди. Манбага кўра, туркияликлар легионеримизни ижарага олишни истамоқда. Бунинг учун улар "Рома"га 1 миллион евро таклиф қилган. Ҳозирча римликларнинг жавоби маълум эмас. Аммо катта эҳтимол билан Элдор бу ёзда Италия пойтахтини тарк этади. Клуб уни сотиб олиш шарти билан ижарага бериб юборишни мақсад қилган.

Туркия чемпиони Шомуродов учун таклиф юборди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Туркия Суперлигасининг амалдаги чемпиони Трабзоннинг "Трабзонспор" жамоаси "Рома"да тўп тепадиган ҳужумчимиз Элдор Шомуродовни қўлга киритишга уриниб кўради. Бу ҳақда Туркиянинг "61 saat" нашри хабар берди. Манбага кўра, туркияликлар легионеримизни ижарага олишни истамоқда. Бунинг учун улар "Рома"га 1 миллион евро таклиф қилган. Ҳозирча римликларнинг жавоби маълум эмас. Аммо катта эҳтимол билан Элдор бу ёзда Италия пойтахтини тарк этади. Клуб уни сотиб олиш шарти билан ижарага бериб юборишни мақсад қилган.

Тошкентда эски уйлар нархи 12 фоизга, янги уйлар нархи 8,3 фоизга ошди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари 2021 йил августдан 2022 йил июлгача бўлган давр учун Тошкент шаҳрида уй-жой нархлари ўзгаришини таҳлил қилди. Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бозорида олди-сотди шартномалари сони 2022 йил 7 ойида салкам 49 мингтани ташкил этди (бу республика бўйича тузилган битимларнинг 27 фоизи) ва ўтган йил мос даврига (48,3 минг) нисбатан деярли ўзгармади. Таҳлил натижаларига кўра, 2022 йил июль ойида Тошкент шаҳрида эски уйлар нархлари 2021 йил мос даврига нисбатан ўртача 12 фоизга... Читать дальше...

Интернетда шарманда қилиш билан таҳдид қилган товламачи ушланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Д.У. бошқа бир фуқаро З.нинг қадр-қиммати ва обрўсига путур етказиши мумкин бўлган фотосуратларини интернет ижтимоий тармоқлари орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, эвазига ундан 3 000 АҚШ доллари талаб қилиб, 500 АҚШ доллари ва 4 дона тилла тақинчоқларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб... Читать дальше...

Пике «Барселона»да маошсиз ўйнашга рози

Hordiq.uz 

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Жерар Пике ва клуб президенти Жоан Лапорта ўртасида учрашув бўлиб ўтди ва унда футболчи жамоага имкон қадар ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди. AS нашрининг ёзишича, футболчи жиддий молиявий имтиёзларга йўл қўйган – Жерар «кўк-анорранглилар» таркибида бир мавсумни маошсиз ўтказишга рози бўлган. Шу билан бирга, Пике қандайдир катта бўлмаган пул ишлаб олади. […]

Чемпионларимиз қачон қайтишади?

Hordiq.uz 

Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиблари – Ўзбекистон терма жамоаси 11 август куни тонгги 02:00 да Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти «Tерминал 2»да кутиб олинади. Эслатиб ўтамиз, 9 август куни Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Нидерландия жамоаси устидан ғалаба қозониб (2,5:1,5), чемпионликни қўлга киритди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шахматчиларга қўнғироқ қилиб, уларни ғалаба билан табриклади.



Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтиш режалаштирилган 45 миллион доллорлик бензин аниқланди

Hordiq.uz 

Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги департаменти ходимлари АИ-95 русумли бензинни Ўзбекистонга ноқонуний олиб киришга уринишнинг олдини олди. Бу ҳақда Агентликнинг телеграм каналида маълум қилинди. Умумий қиймати қарийб 90 миллион тенгега тенг умумий ҳажми 280 тонна бўлган бензин солинган 5 та вагон цистерна қўлга олинган. Улар ёқилғига қарши қўшимча сифатида белгилан. Бироқ, эксперт хулосасига кўра, цистернадан олинган намуналар […]

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентни туристлар оқими бўйича Дубай даражасига етказиш орзусини айтди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 8 август куни туризмни ривожлантириш мавзусидаги брифингда сўзга чиқди. Бу ҳақда UzReport телеканали хабар бермоқда. “Бугунги Тошкент 1994 йилдаги Дубайдан зўр, аниқ айта оламан. Неча йил бўлибди… Секин-секин бугун Дубай 80 миллион* одамни қабул қиляпти. Туризмга жуда катта куч берди, катта имкониятлар [яратди], нефтга қараб қолмади. Туризм йўналишида энг яхшиларини қилишни бошлади ва ҳоказо. Мен ўйлайманки, албатта, жуда Дубайга етиш қийиндир, лекин яхши орзу қилсак... Читать дальше...

Саудия Арабистонининг таниқли дипломати Муҳаммад ал-Қаҳтоний нутқ пайтида вафот этди (видео)

Hordiq.uz 

Саудия Арабистонининг таниқли дипломати Муҳаммад ал-Қаҳтоний Миср пойтахтида бўлиб ўтган Араб-Африка конференциясида нутқ сўзлаётган пайтда вафот этди. Tahiamasr.com нашри хабар беришича, у кутилмаганда ҳушини йўқотиб, йиқилган. Порталнинг аниқлик киритишича, шифокорлар унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга уринган, бироқ дипломат ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. Унинг ёнида рафиқаси ҳам бор эди. Ал-Қаҳтонийнинг ўлими сабаблари ҳозирча маълум эмас. […]

Олий судга Бахтиёр Исломов раис бўлади, аввалги раис Конституциявий суд судьялигига ўтказилади

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз тақдимномаси билан Бахтиёр Исломов номзодини Олий суд раиси лавозимига кўриб чиқиш учун Сенатга киритган. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди. Олий судга раис бўлиши кутилаётган Б. Исломов шу кунгача президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Айни пайтда Олий суднинг собиқ раиси Козимжон Комилов номзоди президент тақдимномаси билан Конституциявий... Читать дальше...

Қозоғистонда Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтиш режалаштирилган 45 млн долларлик бензин аниқланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги ходимлари катта миқдордаги нефт маҳсулотларининг мамлакат ҳудудидан Ўзбекистонга ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйилганини маълум қилди. Агентлик хабарига кўра, Павлодар вилоятида ҳажми 280 тонна, қиймати эса қарийб 90 миллион тенге (тахминан 187,3 минг АҚШ доллари) бўлган нефт маҳсулоти олиб кетаётган 5 та вагон қўлга олинган. Ёнувчан аралашма ниқоби остида Ўзбекистонга экспорт қилинаётган ушбу вагонлардаги юк, мутахассисларнинг фикрича, К-4 экологик синфидаги АИ-95 бензини бўлиб чиққан. Читать дальше...

O‘shlik jurnalist Shohruh Soipov tahdidlardan himoya so‘rab militsiyaga ariza yozdi

Озодлик Радиоси 

O‘sh aeroportida va “Do‘stlik” chegara nazorat o‘tkazish punktida taksichilarning o‘zbekistonlik yo‘lovchilarga nisbatan bo‘layotgan qo‘pol munosabati to‘g‘risida aytib chiqqan jurnalist Shohruh Soipov o‘ziga nisbatan noma’lum shaxslar tomonidan tahdid bo‘layotganini yuzasidan militsiyaga murojaat qildi. Shohruh Soipov shu yil 21-iyulida Rossiyadan O‘shga kelayotgan o‘zbekistonlik tanishlarini kutib olgani O‘sh aeroportiga boradi va u yerda taksistlar o‘zbekistonliklarni majburlab o‘z mashinasiga o‘tqizmoqchi bo‘layotganiga guvoh bo‘ladi. Читать дальше...

O‘lim savdogari. Urush hukmdori. Qurol savdosidagi McDonald’s: Viktor But kim?

Озодлик Радиоси 

Rossiya sudi AQShlik basketbol yulduzi Brittni Grinerni yonidan kannabis topilgani uchun to‘qqiz yillik qamoq jazosiga hukm qilganidan so‘ng, ikki mamlakat o‘rtasida mahbuslar almashinuvi haqidagi gap-so‘zlar kuchaydi. Brittni Griner, korporativ xavfsizlik xodimi Pol Uilan va o‘rta maktab o‘qituvchisi Mark Fogel hozirda Rossiyada panjara ortidagi eng taniqli amerikaliklardan. AQSh prezidenti Jo Bayden 4-avgust kuni Grinerga hukm chiqarilgandan so‘ng darhol bayonot berib, buni “qabul qilib bo‘lmaydigan” deb atadi. Читать дальше...

Жо Байден Финляндия ва Швециянинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколларни имзолади

Hordiq.uz 

Жо Байден Финляндия ва Швециянинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколларни имзолади. Қўшма Штатлар Финляндия ва Швециянинг иттифоққа киришини ратификация қилган 30 давлат ичида 23-давлат бўлди. Ариза Испания, Греция, Португалия, Словакия, Чехия, Венгрия ва Туркия томонидан ҳали ратификация қилинмаган.

Ўзбекистон ҳарбий шифокорлари “ArMI–2022” ўйинлари мусобақасида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга етиб борди

Hordiq.uz 

Улар “Ҳарбий-тиббий эстафета”да совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Санкт-Петербургга Мьянма, Вьетнам ва Тожикистондан ҳам иштирокчилар борди. 14 август куни Красное Селода “ArMI–2022” – “Ҳарбий-тиббий эстафета” доирасидаги халқаро мусобақаларнинг очилиши бўлиб ўтади.

Судьялар олий кенгаши беш нафар судьяни лавозимидан озод қилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Беш нафар судьянинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси С. Турсунов; Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтаҳур туман судининг судьяси А. Юлдашев; Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг судьяси Б. Жўрабеков ёзма аризаларига кўра; Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлари бўйича судьяси И. Хакимова одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги учун; Самарқанд... Читать дальше...

Олий суд раиси Козимжон Комилов истеъфога чиқарилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Ўзбекистон Олий суди раиси Козим Комилов ишдан кетди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда. Манбанинг маълум қилишича, президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов Олий суднинг янги раиси бўлади. Бугун соат 15:00 га белгиланган Сенат кенгаши йиғилишида Бахтиёр Исломов номзодини Олий суд раиси лавозимига сайлаш масаласи кўриб чиқилиши кутилмоқда. Козим Комилов икки ой аввал Олий суд раиси лавозимига қайта сайланганди. Муқаддам Олий хўжалик суди раиси бўлган Комилов 2017 йилдан Олий суд раиси лавозимида ишлаб келаётганди. Читать дальше...

Ўлим савдогари. Уруш ҳукмдори. Қурол савдосидаги McDonald’s: Виктор Бут ким?

Озодлик Радиоси 

Россия суди АҚШлик баскетбол юлдузи Бриттни Гринерни  ёнидан каннабис топилгани учун тўққиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилганидан сўнг,  икки мамлакат ўртасида маҳбуслар алмашинуви ҳақидаги гап-сўзлар кучайди. Бриттни Гринер, корпоратив хавфсизлик ходими Пол Уилан ва ўрта мактаб ўқитувчиси Марк Фогель ҳозирда Россияда панжара ортидаги энг таниқли америкаликлардан. АҚШ президенти Жо Байден 4 август куни Гринерга ҳукм чиқарилгандан сўнг дарҳол баёнот бериб, буни “қабул қилиб бўлмайдиган” деб атади. Читать дальше...

Бугун Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди

Hordiq.uz 

Бугунги йиғилишда Япония ҳукуматининг тўлиқ таркибда истеъфога чиқарилгани эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ». Хабарда айтилишича, мамлакат бош вазири Фумио Кисида Японияда иқтисодий муаммолар кўпайиб бораётгани сабабли вазирлар маҳкамаси таркибини бутунлай ўзгартиришга қарор қилган. Қўшимча қилинишича, Ясукадзу Хамада Япониянинг янги мудофаа вазири бўлган. Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси ҳукуматдаги ўз лавозимини сақлаб қолган. Шунингдек, […]

Олий суд раиси Козимжон Комилов лавозимидан озод этилгани айтилмоқда

Hordiq.uz 

Ўзбекистон Олий суди раиси Козим Комилов ишдан кетди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда. Манбанинг маълум қилишича, президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов Олий суднинг янги раиси бўлади. Бугун соат 15:00 га белгиланган Сенат кенгаши йиғилишида Бахтиёр Исломов номзодини Олий суд раиси лавозимига сайлаш масаласи кўриб чиқилиши кутилмоқда. Козим Комилов икки ой аввал Олий суд раиси лавозимига […]





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *