Ла Лига. Левандовски захирадан майдонга тушиб, "Барса"га йирик ғалаба олиб берди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ла Лига 5-туридан ўрин олган "Кадис" - "Барселона" учрашуви якунига етди. Унда "кўк-анорранглилар" 4:0 ҳисобида рақибдан устун келди. Дастлаб, 55-дақиқада Френки Де Йонг учрашувда ҳисобни очди. 65-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Левандовски фарқни иккитага етказиб қўйди. 86-дақиқада Фати, 90-дақиқада эса Дембеле гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Сўнгги иккита голга польшалик голеадор ассист вазифасини бажарди. Очколари сонини 13 тага етказиб олган Каталония клуби Ла Лига турнир жадвали пешқадамига айланиб олди. Читать дальше...