Эрон мақбараларидан бирида номаълум шахс 15 кишини отиб ўлдирди
Эроннинг Широз шаҳридаги Шоҳ-Черах мақбарасида номаълум киши ўт очди. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, натижада камида 15 киши вафот этган, ўнлаб кишилар жароҳатланган, деб хабар бермоқда BBC. Вафот этганлар орасида бир аёл ва икки бола ҳам бор. Эрон давлат телевидениесининг хабар беришича, камида 19 киши жароҳатланган. IRNA ахборот агентлиги қуролли ҳужумни уч киши амалга оширганини хабар қилди. […]