Япониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
5 декабр, душанба куни Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов Япониянинг мамлакатдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Такаши Хаторини қабул қилди. Учрашув Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини топшириш маросими билан бошланди. Вазир Элчини лавозимга киришиши билан табриклаб, касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади. Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Япония стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. […]