Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2023

Новости за 14.03.2023

Опубликован рейтинг государственных организаций по эффективности борьбы с коррупцией — список

UzNews.uz (ru) 

Наихудшие результаты показали несколько областных хокимиятов, Минэнерго, Минсельхоз, Uzbekistan Airports и другие организации. Возглавили рейтинг Налоговый комитет и «Ипотека банк».

Энергия манбаларидан ноқонуний фойдаланганлар беш йилгача қамалиши мумкин

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонда электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш бундан буён ўғрилик ўлароқ малакаланиши ва мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлар 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.... Читать дальше...

Nyu-Yorkda terror uyushtirgan Sayfullo Soipov umrbod qamoqqa hukm qilindi

Озодлик Радиоси 

AQSh Adliya departamentining ma’lum qilishicha, 13-mart kuni Nyu-York shahrida terror harakatini amalga oshirganlikda aybdor deb topilgan Sayfullo Soipov  AQSh federal sudi tomonidan umrbod qamoq jazosiga hukm qilindi. AQSh federal sudьyasi joriy yilning 26 yanvar kuni asli o‘zbekistonlik Sayfullo Soipovni besh yil muqaddam Nyu-York shahrining Manhetten mavzeida veloyo‘lakda odamlarni yuk mashinasi bilan urib yuborganlikda aybdor deb topgan va hukm mart oyida e’lon qilinishini bildirgandi. ... Читать дальше...

Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди

Hordiq.uz 

Бош прокурорнинг буйруғига асосан Савид Иматов Сирдарё вилояти прокурори этиб тайинланди. У тайинловга қадар Қорақалпоғистон прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган.



Туркиянинг Қаҳраманмараш вилоятида 4,7 магнитудали зилзила содир бўлди

Hordiq.uz 

Туркиянинг Қаҳраманмараш вилоятида 4,7 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бошқармаси хабар берди. “Қаҳраманмараш вилоятининг Гўксун туманида соат 09:47 да 4,7 магнитудали зилзила содир бўлди”, — дейилади ТРТ Ҳабер хабарида. Таъкидланишича, силкинишлар манбаи тахминан 7 км чуқурликда бўлган. Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг маълум қилишича, Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 48 […]

Ортиқхўжаевнинг компанияси Абдулла Қодирий номидаги боғни реконструкция қилади

Hordiq.uz 

Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш учун ўтказилган тендерда «Discover Invest» МЧЖ ғолиб деб топилди. Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Olmazor Business City янги тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси 21 февраль куни Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш учун 34 млрд 88 млн сўмлик тендер […]

Ўзбекистонда 15 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Hordiq.uz 

“Ўзгидромет” 15 март, чоршанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8 даража, кундузи эса 20-22 даража илиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача […]

Нью-Йоркда террор уюштирган Сайфулло Соипов умрбод қамоққа ҳукм қилинди

Озодлик Радиоси 

АҚШ Адлия департаментининг маълум қилишича, 13 март куни Нью-Йорк шаҳрида террор ҳаракатини амалга оширганликда айбдор деб топилган Сайфулло Соипов  АҚШ федерал суди томонидан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. АҚШ федерал судьяси жорий йилнинг 26 январь куни асли ўзбекистонлик Сайфулло Соиповни беш йил муқаддам Нью-Йорк шаҳрининг Манҳэттен мавзеида велойўлакда одамларни юк машинаси билан уриб юборганликда айбдор деб топган ва ҳукм март ойида эълон қилинишини билдирганди. Қўшма Штатларга 2010... Читать дальше...

Алоэнинг фойдалари ҳақида биласизми?

Hordiq.uz 

Доктор Моҳира Исматуллаева: ✔️Алоэ таркибида овқат ҳазм қилиш тизими учун ўта зарур ферментлар шамоллаш, грипп ва бошқа юқумли касалликларни қувиш тасирига эга фитонцид, қон ҳосил билувчи темир, мис, кобалт каби микроелементларга бой саналади. ????Абу Али ибн Сино беморларни даволашда алоэдан кенг фойдаланган. Ичак безининг яхши ишлашида, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак ярасини даволашда бу […]

«Реал»нинг Мбаппега қараб қолган жойи йўқ.

Hordiq.uz 

«Реал Мадрид» катта трансфер мавсумини ўтказиши мумкин. «Қироллик клуби» келажакда фақат Килиан Мбаппени қўлга киритишга умид қилиб қолмайди, айни дамда бошқа ўйинчилар устувор. Fichajes хабарига кўра, «Реал Мадрид» вингер Хвича Кварацхелия, ярим ҳимоячи Жуд Беллингем ва вингер Жоау Канселуни сотиб олишни кўриб чиқмоқда, уларнинг умумий қиймати 300 миллион евро. Transfermarkt портали Кварацхелияни 60 миллион еврога, […]

Электр, иссиқлик, газ ва водопровод тармоғидан ноқонуний фойдаланганлар 5 йилга қамалиши мумкин

Hordiq.uz 

Президент имзолаган қонун билан шу ва “счётчик” пломбасига зарар етказиш учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин. Ушбу ҳуқуқбузарликни оз миқдорда содир этган шахслар 3 млндан 6 млн сўмгача жаримага тортилиши ёки 15 суткагача қамалиши мумкин.

Қозоғистон “Роскосмос”га қарашли ширкат мулкларини ҳибс қилди

Озодлик Радиоси 

Қозоғистонда Россия космодромларининг асосий оператори бўлган “Ер устидаги коинот инфраструктурасини эксплуатация қилиш маркази” (ЕКИЭМ) мулклари ҳибс қилинди. The Moscow Times газетасининг ёзишича, бунга марказ Қозоқ-рус қўшма корхонаси бўлган “Байтерек” ширкатига 13, 5 миллиард тенге ёки 2 миллиард рубль қарз бўлиб қолгани сабаб қилиб кўрсатилган. Қозоғистон Республикаси Суд приставлари хизмати ЕКИЭМга мамлакатдан ширкат активлари ва моддий бойликларини олиб чиқиб кетишни тақиқлади. Шунингдек... Читать дальше...

Тошкентда Россия фуқароси еттинчи қаватдан қулаб ҳалок бўлди

Озодлик Радиоси 

Тошкентда Россия фуқароси Андрей Ш., еттинчи қаватдан қулаб, ҳалок бўлди. Бош прокуратуранинг билдиришича, ҳодиса 13 март куни тахминан соат 18:30 ларда содир бўлди. Бош прокуратура 1995 йилда туғилган Андрей Ш., Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 75-уйнинг еттинчи қаватида жойлашган хонадондан “ўзини пастга ташлаб, вафот этган”, деб ҳисоблайди. Текшириш доирасида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Шунингдек, содир бўлган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда. Бу сўнгги ўн кунда Тошкентда Россия фуқаролари билан боғлиқ иккинчи ўлимдир. Читать дальше...

Бугун ҳам республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди

Hordiq.uz 

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 14 март куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-9, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади. Бухоро ва Навоий […]





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *