Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2023

Новости за 17.03.2023

Байрам кунлари ходимларни ишлатиш тақиқланади

Hordiq.uz 

Байрам кунлари ходимларни ишлатиш ман этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги эслатма билан чиқди. Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади. Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга […]

Осиё кубоги U20. Ўзбекистон финал учрашувида тўлиқ кўк либосда майдонга тушади

Hordiq.uz 

Эртага футбол бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубогининг финал учрашувида Ироққа қарши майдонга тушади. Мазкур баҳсда футболчиларимиз тўлиқ кўк либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади. Эслатиб ўтамиз, бўлажак учрашув «Бунёдкор» стадионида соат 19:00 да старт олади.

Нукус воқеалари иштирокчиларидан яна 28 нафари қамалди

Озодлик Радиоси 

Бухоро вилоят судида 17 март куни Нукус воқеалари иштирокчиларидан яна 39 нафарига нисбатан ҳукм эълон қилинди. Суд ҳукмига мувофиқ, судланувчилардан 28 нафари 5 йилдан 11 йилгача озодликдан маҳрум этилган, 11 нафари эса шартли равишда суд залидан озод қилинган. Бу 2022 йил 1-2 июль кунлари содир бўлган Нукус воқеалари бўйича иккинчи суд бўлиб, маҳкама жараёни жорий йилнинг 6 февралидан буён давом этаётган эди. Ҳукм олдидан прокурор суддан 37 нафар айбланувчига 5 йилдан 12 йилгача қамоқ, икки... Читать дальше...

Туркий давлатлар раҳбарлари Анқара декларациясини қабул қилди

Hordiq.uz 

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ташаббуси билан 16 март куни Анқарада бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарларининг навбатдан ташқари саммитида декларация қабул қилинди. “Озарбайжон Республикаси ташаббуси билан 2023 йил 16 март куни Анқара шаҳрида Туркий Давлатлар Ташкилотининг (ТДТ) “Фавқулодда вазиятлар — фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами” мавзусидаги навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтди. Учрашувда Туркия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Шимолий Кипр Турк Республикаси... Читать дальше...

Ўзбекистонда аҳолининг 41 фоизи чуқур кавлама кўринишидаги ҳожатхоналардан фойдаланади

Hordiq.uz 

Қишлоқларда бу кўрсаткич 50 %дан юқори. Бу санитария талабларига жавоб бермайди. Тоза сақланмаган ҳожатхона диарея каби касалликларга сабаб бўлади. Бундан Ҳиндистонда ҳар йили 400 минг одам ўлади. Инсон ахлатининг 1 граммида 10 миллионтагача вирус бўлиши мумкин. Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ахбороти асосида тайёрланди



Ўзбекистонда банклар сони яна иккитага кўпаяди

Hordiq.uz 

Марказий банк бугун, 17 март куни 2 та банкка фаолиятини бошлаш учун лицензия берди. Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви Тошкент шаҳрида «Apex Bank» ва «Ҳаёт Банк» акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Шу тарзда республикамизда фаолият кўрсатувчи тижорат банклари сони 34 тага етди.

Йигит кекса отахонни қўрқитиб, уни видеога олди ва «Tik-Tok»ка жойлади

Hordiq.uz 

Ижтимоий тармоқларда умумий овқатланиш ошхонасида бир йигит кекса отахоннинг ёнига келиб, уни қўрқитиб, устидан кулгани акс этган видео тарқалди. Аниқланишича, ушбу ҳолат Самарқанд вилоятида содир бўлган. Самарқанд Ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, воқеа жорий йилнинг 11 март куни содир бўлган. Видео ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг, кекса ёшдаги инсонни масхара қилиб, видеони «Tik-Tok»ка жойлаган йигит ушланиб, унга […]

Фарғонада ички ишлар органлари ходимларига пора таклиф қилган шахслар ушланди

Hordiq.uz 

Ички ишлар вазирли Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан ходимларнинг ҳуқуқий химоясини  таъминлаш борасида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ички ишлар органлари ходимларига пора берган фуқаролар ушланди. Жумладан, Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида шаҳарнинг Дўстлик кўчасидаги хонадонларнинг биридан умумий миқдори 1,83 грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик воситаси ва 0,67 грамм марихуана гиёҳвандлик […]

Канадада 5 магнитудали зилзила юз берди

Hordiq.uz 

Канаданинг Альберта провинсиясида 5 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди, дея хабар беради ТАSS. Зилзила эпицентри тахминан 6,8 минг киши истиқомат қилувчи Пис-Ривер шаҳридан 48 км шарқда жойлашган. Чуқурлиги – 2 км. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Фаластинда Исроил ҳарбийлари тўрт кишини отиб ўлдирди

Озодлик Радиоси 

Фаластин мухторияти расмийлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Женин шаҳрида ўтказилган махсус амалиёт пайтида Исроил ҳарбийлари 4 фаластинликни отиб ўлдиргани тўғрисида хабар берди. Би-би-сининг Исроил армиясидаги манбаларга таянган ҳолда хабар беришича, ҳарбийлар “террорчилик фаолияти учун қидирувда бўлган икки нафар жангарини” ўлдирган. Бундан ташқари Исроил аскарларига лом билан “таҳдид қилган” шахс ҳам отиб ўлдирилгани билдирилди. Расмий маълумотда айтилишича, Женинга кириб келган Исроил аскарларига қуролли қаршилик кўрсатилган. Читать дальше...

Масштабное открытие нового ресторана Wendy’s в Чиланзарском районе

UzNews.uz (ru) 

18 марта состоится грандиозное открытие нового ресторана – Wendy’s Chilanzar в Integro. Гостей ждет шоу-программа с участием рэпера Шохруха, а также DJ Bella и DJ Miwka. Самых маленьких гостей будут развлекать фокусник-иллюзионист Дмитрий Поляков, аниматоры и аквагримеры. Каждый гость сможет выиграть коллекционные призы и насладиться акцией в честь открытия.

Туркий давлатлар саммитида Турк инвестиция жамғармаси ташкил этилди

Озодлик Радиоси 

Туркий давлатлар ташкилотининг Анқарада 16 март куни ўтган навбатдан ташқари саммитида фуқароларни фавқулодда вазиятларда ҳимоя қилиш ва Турк инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланди. Мазкур саммитда ташкилотга аъзо бўлган давлатлар раҳбарлари қаторида Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашмоқда. Мирзиёев Анқарада ўтказилган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида сўзлаган нутқида туркиялик сайловчиларни икки ойдан кейин бўлиб ўтадиган... Читать дальше...

Шимолий Корея  Япония томонга баллистик ракета учирди

Hordiq.uz 

Шимолий Корея ҳукумати қитъалараро баллистик ракетанинг янги синовини ўтказди. Бу ҳақда BBC агентлиги хабар беради. Бу Жанубий Корея ва Япония раҳбарларининг тарихий учрашувидан бир неча соат олдин содир бўлди. Токио ва Сеул Шимолий Корея ракета учирганини тасдиқлади. Маълум қилинишича, ракета минг километрга яқин учиб ўтган ва Япониядан ғарбга, мамлакатнинг денгиз иқтисодий зонасидан ташқарига келиб тушган. […]

Эронда 5,3 магнитудали зилзила рўй берди

Hordiq.uz 

Бугун, 16 март куни Эронда 5,3 магнитудали зилзила рўй берди. Зилзила Эрон чегарасига яқин жойлашган Туркиянинг Ван вилоятида ҳам сезилди. Фавқулодда вазиятлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (АФАД)дан олинган маълумотларга кўра, Эроннинг Хой вилоятида 5,3 магнитудали зилзила содир бўлган. Зилзила ернинг 15 километр чуқурлигида юзага келган.

Наврўз байрамида неча кун дам оламиз?

Hordiq.uz 

Президент фармонига кўра, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар – 4 кун дам олади. Хусусан: ● 18 март (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни; ● 19 март (якшанба) – барча дам олади; […]

Путиннинг нутқини қулоғига лағмон осиб эшитган депутат жазоланди

Hordiq.uz 

Россиянинг Новокуйбишевск шаҳар суди Самара Думаси депутати Михаил Aбдалкинни 150 минг рубл миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда «РИA Новости» депутатнинг адвокати Aлексей Лапузинга таяниб хабар берди. Унга кўра, суд Aбдалкинни Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 20.3.3-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топди. Ҳимоячи қарор устидан шикоят қилиш ниятида. Aввалроқ Aбдалкинга нисбатан Россия Федерацияси Қуролли Кучларини обрўсизлантириш […]





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *