Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2023

Новости за 24.03.2023

Криштиану Роналду миллий терма жамоа сафида кетма-кет 20 йилдан бери гол урмоқда

Hordiq.uz 

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду миллий терма жамоа сафида кетма-кет 20 йилдан бери гол урмоқда, деб хабар беради Squawka Football. Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал 38 ёшли тўпурар Лихтенштейнга қарши Европа чемпионати – 2024 саралаш баҳсида дубл қайд этганди. Португалия 4:0 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Кечаги жанг Криштиану учун халқаро миқёсдаги 197-жанг бўлди. Энди бу кўрсаткич […]

Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Кенгесбой Алламбергенов вафот этди

Hordiq.uz 

Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси, Бердақ номидаги давлат мукофоти лауреати Кенгесбой Алламбергенов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди. Кенгесбой Алламбергенов 1954 йили Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида туғилган. Қорақалпоқ давлат педагогика институтини тугатиб, “Жеткиншек” газетаси, “Амударё” журнали, Нукус педагогика институти, “Илм ва жамият” журналида бош муҳаррир, ўқитувчи, кафедра мудири, ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида ишлаган. У […]

Тошкент вилоятида 271,8 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишига чек қўйилди

Hordiq.uz 

Тошкент вилояти Зангиота туманида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди. Қайд этилишича, департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро Н.М. ўзининг Spark автотранспорт воситасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 271,8 миллион сўмлик 9 турдаги жами 17 904 дона […]

Анатолий Алексин. Энг бахтиёр кун (ҳикоя)

Ziyouz.uz 

Ўқитувчимиз Валентина Георгиевна шундай деди: – Эртага қишки таътил бошланади. Ишонаманки, ҳар кунингиз бахтли бўлади. Сизни кўргазмалар, музейлар кутиб турибди! Лекин яна қандайдир алоҳида, энг бахтли кунингиз ҳам бўлади. Мен бунга аминман! Ана шу кун ҳақида уйда иншо ёзиб келасизлар. давоми...

 Шимолий Корея сув ости ядро қуролининг янги тизимини синовдан ўтказди

Hordiq.uz 

Дрон Япон денгизида 80 дан 150 метргача чуқурликда 59 соат 12 дақиқа ҳаракат қилди.  Қурилма 2012 йилдан бери ишлаб чиқилиб, сўнгги 2 йил ичида 50 дан ортиқ синовдан ўтган. Дроннинг вазифаси — яширинча сузиб бориш, сув остида портлаб, душман кемалари ва портини йўқ қилиш учун ўта кучли радиоактив цунами ҳосил қилиш экани айтилмоқда.

Саида Мирзиёева БМТ минбарида Орол муаммосини кўтарди

Hordiq.uz 

Нью-Йоркда сув масалалари бўйича БМТ анжуманида Саида Мирзиёева Ўзбекистон номидан чиқиш қилиб, Орол денгизи минтақаси учун муҳим бўлган масалаларни кўтарди. Айни кунларда БМТнинг бош қароргоҳида тузилманинг Сув масалалари бўйича конференцияси ўтказилмоқда. Халқаро ҳамжамият 45 йиллик танаффусдан сўнг илк маротаба бундай конференцияда жам бўлди. Чунки масала ниҳоятда долзарб: 2050 йилга бориб сайёрамиз аҳолисининг 5 млрд кишиси […]



Исроил бош вазирини ҳеч қайси учувчи манзилга элтишни истамаяпти

Hordiq.uz 

Шу сабаб Нетаняху Британияга ташрифини кечиктиришга мажбур бўлмоқда. “The Daily Telegraph”нинг ёзишича, бу мамлакатдаги оммавий норозиликлар билан боғлиқ. Кўпчилик Нетаняхунинг ҳуқуқ тизимидаги режаларидан норози. Бу биринчи маротаба эмас. Бош вазирнинг Римга ташрифи арафасида ҳам учувчилар у билан учишдан бош тортган.

Отабек Боймуродов “Келажак юлдузи” номинацияси ғолибига айланди

Hordiq.uz 

У сўровномада Ироқ, Япония ва Жанубий кореялик тенгдошларини ортда қолдирди ОФК U-20 Осиё Кубоги иштирокчилари орасидан 4 футболчини танлаб, ижтимоий тармоқда “Келажак юлдузи” номинацияси бўйича сўровнома ўтказди. Унда Ўзбекистон ёшлар жамоаси посбони, турнирнинг энг яхши дарвозабони Отабек Боймуродов ғолиб деб топилди. Отабек сўровномада Али Жассим (Ироқ), Наоми Кумата (Япония) ва Ким Ёнг Ҳакни (Жанубий Корея) […]

Саудия Арабистони ва Сурия элчихоналар очишга келишиб олди

Hordiq.uz 

Reuters ахборот агентлиги хабардор манбаларга таяниб Саудия Арабистони ва Сурия ўртасида ўз элчихоналарини очиш бўйича келишувга эришилгани ҳақида хабар берди. Қайд этилишича, Ар-Риёд Рамазон ойи тугагач ва Рамазон ҳайити нишонлангандан кейин Дамашқда элчихона очишни режалаштирган. Reuters ахборот агентлигининг учта манбага таяниб ёзишича, бу ўзгаришлар Дамашқнинг араб дунёсига қайтиш йўлидаги қадамидир. Саудия телевиденияси Ар-Риёд ва […]

Заключенным увеличили сроки отбывания наказания для условно-досрочного освобождения

UzNews.uz (ru) 

В ряд законодательных актов внесены изменения, предусматривающие изменение сроков отбывания наказания за тяжкие и особо тяжкие преступления для условно-досрочного освобождения.

Ўзбекистонлик болалар ўлимига сабаб бўлган Ҳиндистон ширкати лицензияси бекор қилинди

Озодлик Радиоси 

Ҳиндистоннинг «Док-1 Макс» сиропини ишлаб чиқарган Marion Biotech ширкати лицензияси Уттар-Прадеш дори воситаларини назорат қилиш бошқармаси томонидан бекор қилинди. Hindustan Times газетасининг ёзишича, бу Ўзбекистонда «Док-1 Макс» сиропини ичган 20 боланинг ўлими билан боғлиқдир. Хабарда айтилишича, мартнинг бошларида полиция ширкатнинг ишлаб чиқариш бошлиғини ва икки нафар илмий ходимини ҳибсга олган. Айни пайтда ширкат раҳбарларидан яна икки нафари қидирувга берилган. Аввалроқ Озодлик радиоси... Читать дальше...

Референдум сизга нима беради? Муҳожир жавоби

Озодлик Радиоси 

Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ишчилар референдум ўтказилиши ҳақида қандай фикрда? Меҳнат муҳожирлари референдум ва конституциявий ислоҳот уларнинг ҳаётини ўзгартириши мумкинлигига ишонишадими? Бу саволларга Россияда ишлаётган ўзбек муҳожирлари жавоб берди.

Референдумми ёки сайлов ташвиқоти?

Озодлик Радиоси 

Референдум олдидан бошланган тарғибот кампанияси манзараси: 16 миллион долларлик референдум. Халқ пулига қилинаётган “кўчирма сценарий”. Советча пропаганда. Машҳурлар Мирзиёев даврини олқишламоқда. “Пиарни тўхтатинг”. Тармоқларда тарғибот кампанияси кулгу қилинмоқда.

Москва блогер Илья Варламов ва ҳуқуқ фаоли Павел Чиковни “хориж агенти” деб эълон қилди

Озодлик Радиоси 

Россия Адлия вазирлиги блогер Илья Варламов ва “Агора” халқаро инсон ҳуқуқлари гуруҳи раҳбари Павел Чиковни “хориж агентлари” рўйхатига киритди. Бундан ташқари мазкур рўйхатдан “Парни Плюс/Парни+” гей сайти, “Воля” партияси раиси Светлана Лада-Русь (Пеунова), “Дождь” телеканалининг собиқ журналисти Богдан Бакалейко, сиёсатшунос Руслан Айсин ҳам жой олди. Адлия вазирлиги Варламов ва Чиковни “давлат ҳокимияти органлари қабул қилаётган қарорлар ва олиб бораётган сиёсат тўғрисида нотўғри ахборот тарқатганлик”да айбламоқда. Читать дальше...

Президентнинг қизи БМТнинг “тарихий” деб аталаётган анжуманида нутқ сўзлади

Озодлик Радиоси 

Президент администрацияси ижроия аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудираси Саида Мирзиёева 23 март куни Нью-Йоркда ўтаётган БМТ Сув анжуманида нутқ сўзлади. Сув соҳаси бўйича мутахассис бўлмаган Саида Мирзиёева БМТ минбаридан Орол денгизи қуришининг оқибатлари, бу оқибатларни юмшатиш бўйича амалга оширилаётган чоралар ҳақида гапирган. Саида Мирзиёевага кўра Орол денгизи “ғамхўр одамларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли яна умид ва янгиланиш рамзига айланмоқда”. БМТнинг... Читать дальше...

Амударё туманида янги қурилаётган кўприкнинг бир қисми қулаб тушди

Озодлик Радиоси 

Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида 23 март куни янги қурилаётган темир йўл кўпригининг бир қисми қулаб тушди. Туман ҳокимлиги бу маълумотни тасдиқлар экан, “кўприкнинг бир қисми номаълум сабабларга кўра” қулаганини билдирди. Ҳокимликнинг маълум қилишича, кўприк қурилиши пудратчиси “Ўзбекистон темир йўллари” ширкатидир. Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнев автомобиль йўлининг 717—718-километри оралиғидан ўтказилган осма кўприкка 14-сонли кўприк қурилиш отряди томонидан вақтинчалик таянч балкалар ўрнатилган. Читать дальше...

Янги қурилаётган кўприк қулаб тушди

Hordiq.uz 

Ижтимоий тармоқларда Амударё туманида қурилаётган кўприк қулаб тушгани акс этган суратл тарқалди. Ҳолат юзасидан Амударё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат билдирди. Қайд этилишича, давлат раҳбарининг Хоразм вилоятига ташрифи давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини боғловчи Амударё дарёси устига автомобиль ва темир йўл қўшма кўпригини қуриш ишлари бошланган эди. Янги кўприк қурилиши лойиҳасига буюртмачи этиб […]

Агриппина Шин янги лавозимга тайинланди

Hordiq.uz 

Мактаб ва мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Агриппина Шинга яна бир лавозим топширилди. Энди у Мактабгача таълим агентлигини ҳам бошқаради. Шин бугундан эътиборан Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 1-ўринбосари – мактабгача таълим агентлиги директори этиб тайинланган.

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида чанг тўзони кузатилади

Hordiq.uz 

Гидрометеорология маркази 24 март, жума куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10 даража илиқ, кундузи 22-24 даража илиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда […]





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *