Буюк Британияда йиллик озиқ-овқат инфляцияси 17,5 фоизга етди
Буюк Британияда йиллик озиқ-овқат инфляцияси кузатувлар тарихида рекорд даражадаги 17,5% га етди. Бу ҳақда Sky News ёзмоқда. Британия Чакана савдо консорциуми (BRC) NielsenIQ индексига кўра, дўконлардаги нархлар ўтган йилга нисбатан 8,9 фоизга юқори. BRC ижрочи директори Ҳелен Диккинсон «дўконлардаги нархлар инфляцияси ҳали энг юқори чўққига чиқмаганини» таъкидлади.