Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Май
2023

Новости за 08.05.2023

Техасда мигрантлар устига машина ҳайдалди: 7 киши ҳалок бўлди

Озодлик Радиоси 

АҚШнинг Техас штатидаги Браунсвилл шаҳрида йўлтанламас автомашина ҳайдовчиси ижтимоий ёрдам маркази олдидаги автобус бекатида турган мигрантларни босиб кетди. Ҳодисада 7 киши ҳалок бўлган ва камида 11 киши касалхонага ётқизилган. Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳайдовчи олдиндан бу ишни режалаштирган бўлиши мумкин, деб хабар берди маҳаллий телеканаллар. Ҳалок бўлган шахсларнинг кўпчилиги Венесуэла фуқароларидир. Браунсвилл Мексика орқали АҚШга келаётган мигрантларни қабул қилувчи дастлабки марказлардан биридир. Читать дальше...

Тошкентда 9 май куни мушакбозлик бўлади. Уруш фахрийларига 18 миллион сўмдан берилади

Озодлик Радиоси 

Тошкентда 9 май куни «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғида мушакбозлик бўлиб ўтади. Бундан ташқари «9 май — Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонига асосан «Ғалаба боғи»даги «Матонат Мадҳияси» ҳамда Хотира майдонидаги «Мотамсаро она» монументлари пойига гул қўйилади. Бундай тадбирлар барча вилоятларда ҳам ўтказилади. Президент фармонига биноан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 18 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади. Мудофаа вазирлигининг билдиришича... Читать дальше...

Ўзбекистон байроғи акс этган тасмани таққани учун ушланган йигитга иш қўзғатилмайдиган бўлди

Озодлик Радиоси 

Қашқадарёнинг Қамаши туманида Ўзбекистон байроғи рангидаги тасмани тақиб юрган йигитга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарор Бош прокуратура аралашувидан сўнг бекор қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура 7 май куни маълум қилди. Ижтимоий тармоқларда 5 май куни Қамаши туманида ички ишлар ходимлари Ўзбекистон байроғи рангидаги “Битирувчи” деган ёзувли тасма таққан йигит қўлга олингани тўғрисидаги видеолар пайдо бўлган эди. Вилоят ИИБнинг билдиришича, йигит тасмани ечишдан... Читать дальше...

Шивитли чой овқат ҳазм қилиш муаммоларини енгиллаштиради

Hordiq.uz 

Шивитли чой ошқозон ярасини «тинчлантиради» ва ошқозондаги кислоталилик муҳитини нормаллаштиради, шу билан бирга қорин бўшлиғи мушакларини бўшаштиради ва газ ҳосил бўлишини камайтиради. Бу ичимлик таркибидаги антиоксидантлар танага турли хил ичак инфекцияларига қарши курашишда ёрдам беради, бу овқат ҳазм қилиш органларининг ва умуман тананинг соғлиғини яхшилайди.



Тошкентда автобус ва «Cobalt» тўқнашди

Hordiq.uz 

Тошкентда автобус ва «Cobalt» иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. ЙТҲ жорий йилнинг 7 май куни соат 13.50 ларда Олмазор тумани Келес йўли – Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасида содир бўлган. 1985 йилда туғилган Б.С. бошқарувида бўлган давлат рақами 01 049 VJA белгили Saz Le-60 русумли автобус ҳамда […]

Навоийдаги оилавий нодавлат боғчада бола калтакланди

Hordiq.uz 

Навоий вилоятида болакай боғча тарбиячиси томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар юзасидан ўрганиш ўтказди. Аниқланишича, ҳолат 4 май куни Кармана тумани «Кумушкон» МФЙдаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, тарбияланувчига қилинган бундай қўпол хатти-ҳаракат шу боғчанинг тарбиячи ёрдамчиси С.Ю. томонидан содир этилган. «8 май […]

Сергей Арслонов: «Пешқадамга қарши бир очко ҳам яхши натижа»

Stadion.uz 

Суперлига 9-турида «Нефтчи» билан дуранг ўйнаган «Сурхон» клуби бош мураббийи Сергей Арслонов биринчи таймдаги нурсиз ўйин, Нимелининг бугунги кундаги формаси, рақиб жамоа, рақиб жамоа бош мураббийи ва истеъдодлар ҳақида фикр билдирди.

Энергетика лойиҳалари туфайли 100 миллиард доллар халқ ихтиёрида қолади – Эрдўғон

Hordiq.uz 

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон ижтимоий тармоқда энергияга йўналтирилган сармоялар ҳақида хабар билан ўртоқлашди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги. “Биз халқимизга тасаввур қила олмайдиган манбани таклиф қилмоқдамиз. Биз бунга қандай эришдик? Қора денгиздаги табиий газимиз, Габарда топилган нефтимиз, Коняда қурган энг катта қуёш электр станцияси ва Аккую каби лойиҳалар билан амалга оширилди. Бу билан хорижга юборилган […]

Ўзбекистонда яшаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари сони маълум қилинди

Hordiq.uz 

Ўзбекистонда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчиларининг сони 2023 йил 6 май ҳолатига кўра 174 нафарни ташкил қилади. Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотга кўра, уларнинг сони вилоятлар кесимида қуйидагича: Қорақалпоғистон Республикаси — 3 нафар; Андижон вилояти — 6 нафар; Бухоро вилояти — 7 нафар; Жиззах вилояти — 6 нафар; Қашқадарё вилояти […]

Абдумалик Халоков австралиялик рақиби устидан ишончли ғалабага эришди

Hordiq.uz 

Бокс мундиалининг еттинчи кунги жанглари старт олди. -57 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Абдумалик Халоков нимчорак финал жангини ўтказди. Унга австралиялик Чарли Сениор рақиблик қилди. Жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳакамларнинг якдил қарори билан Абдумалик Халоков ғалаба қозонди. Қайд этиш жоиз, мазкур ғалабаси орқали вазннинг олтинчи рақамли боксчиси бўлмиш Абдумалик Халоков чорак финалга йўл олди. […]





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *