Тошкентда 21 яшар йигит тергов вақтида вафот этди
Чилонзор туман ИИБда тергов қилинаётган 21 ёшли йигит вафот этди. Терговчилар «у қочиш мақсадида ИИБ биноси 4-қаватидаги ҳожатхона деразасидан ўзини ташлагани ва оёғи сингани»ни айтган. Чилонзорда 21 ёшли йигитнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат прокуратура томонидан текширилмоқда, дейилади Бош прокуратура хабарида.