Мирзиёев Қурбон ҳайити арафасида икки марҳум муфтийни Имом Бухорий ордени билан мукофотлашга оид фармонни имзолади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 июнь куни марҳум шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳамда марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни “Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги икки фармонни имзолади. Фармон матнида шайх Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон ғоят мураккаб тарихий шароитда фаолият кўрсатиб, Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасида ислом маданияти ва илм-фанини ривожлантириш, “муқаддас динимизнинг инсонпарварлик моҳияти ва эзгу ғояларини эл-юртимизга безавол етказиш... Читать дальше...