Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Июль
2023

Новости за 10.07.2023

 КХДР талабалари халқаро хакерлар танловида ғолиб бўлишди

Hordiq.uz 

Шимолий Корея университетлари талабалари Ҳиндистоннинг HackerEarth компанияси томонидан Сан-Франсискода ташкил этилган халқаро хакерлик танловида биринчи ўринни (1 дан 4 гача) эгаллади. Танловда жами 1700 киши иштирок этди.

Абитуриенлар энг кўп қайси университетга ҳужжат топширишди?

Hordiq.uz 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 9 июль ҳолатига кўра, 2023/2024-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот берди. Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 316 976 нафарни ташкил этмоқда. Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти: ўзбек тили — 273 385 нафар; рус тили — 36 216 нафар; қорақалпоқ тили — […]

Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёевни Озарбайжонга таклиф қилди

Hordiq.uz 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқотида кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди. Озарбайжон раҳбари мамлакатимиз етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий табриклаб, дўст Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади. Президент Алиев Мирзиёевни Озарбайжонга ташриф буюришни таклиф қилди. Таклиф […]

Бу ҳафта иссиқ кучаяди – Ўзгидромет

Hordiq.uz 

12-13 июль кунлари кундузи ҳаво ҳарорати 40-42° гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45° гача кўтарилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг шимолида 11-12 июль кунлари энг юқори ҳарорат 43-45° бўлиши кутилмоқда. 13 июлда ҳаво ҳарорати 33-38° гача, жанубда 40° гача пасаяди. Бундай ҳарорат фони дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради.

Португалия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи БАА терма жамоаси устозига айланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz (sport) 

Португалиялик мутахассис Паулу Бенту Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатди. Манбага кўра, 54 ёшли мураббий БАА футбол федерацияси билан 3 йиллик шартнома имзолаган. Эслатиб ўтамиз, Бентунинг охирги иш жойи Жанубий Корея терма жамоаси бўлган (2018-2022). Аввалроқ у “Олимпиакос”, “Крузейро”, “Спортинг” клублари ҳамда Португалия терма жамоасини ҳам бошқарган. [allow-turbo]

Португалиялик мутахассис... Читать дальше...



Яна бир португалиялик футболчини «Ан-Наср»га ўтишга тайёр

Hordiq.uz 

Криштиану Роналду «Порту» ярим ҳимоячиси Отавиони «Ан-Наср»га ўтишга ишонтирди. Аввалроқ, Роналду тўп тепаётган Саудия клуби Отавио учун 40 миллион евродан кам пул таклиф қилгани, «Порту» эса 60 миллион евро талаб қилаётгани хабар қилинганди. A Bola хабарига кўра, риёдликлар Отавиога солиқлар тўланганидан кейин йилига 13,5 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Турли бонусларни ҳисобга олсак, бу сумма […]

Эрдўған Мирзиёевни президентликга сайлангани билан табриклади

Hordiq.uz 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқотида олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг бўлажак йиғилишига биргаликда ҳар томонлама тайёргарлик кўриш зарурлиги ҳақида сўз борди. Суҳбат аввалида Туркия Президенти давлатимиз раҳбарини муддатидан илгари Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан дилдан қутлади, сайловчиларнинг овоз беришдаги фаол иштирокини ҳамда Янги Ўзбекистонда […]

Хитойда болалар боғчасига қилинган ҳужмда олти киши ҳалок бўлди

Озодлик Радиоси 

Хитой жанубидаги Гуандун вилоятида болалар боғчасига пичоқ билан қилинган ҳужумда камида олти киши ҳалок бўлди ва бир киши яраланди. Бу ҳақда Би-би-си полицияга таянган ҳолда хабар берди. Ҳалок бўлганлардан бир нафари тарбиячи, икки нафари ота-она ва уч нафари тарбияланувчидар, деб билдирди маҳаллий ҳукумат расмийси. Ҳужум қилганликда гумонланган шахс қўлга олинди. Ҳужум Ляньцзян туманида 10 июль эрталаб содир этилди. Полиция ҳужум «аввалдан режаланган ҳолда махсус амалга оширилганини» айтмоқда. Читать дальше...

Владимир Путин поздравил Шавката Мирзиёева с победой на досрочных президентских выборах

UzNews.uz (ru) 

Президент России направил поздравительную телеграмму президенту Узбекистана. Поздравления также отправили главы Таджикистана, Азербайджана, Казахстана, Туркменистана и Турции.

Сайловда Шавкат Мирзиёев ғалаба қилгани билдирилди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонда 9 июль куни бўлиб ўтган муддатидан илгари президентлик сайловида Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 87,05 фоиз овозини олиб, ғалаба қозонгани тўғрисида 10 июль куни Тошкентда бўлиб ўтган брифингда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев маълум қилди. МСК раиси брифингда сайловнинг дастлабки натижаларига таянган ҳолда Шавкат Мирзиёевни сайланган президент деб эълон қилди. «Адолат» социал-демократик партиясидан номзод Робахон Маҳмудова 4,43 фоиз, ЎзХДП номзоди Улуғбек Иноятов 4,2 фоиз... Читать дальше...

Президент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Hordiq.uz 

МСК раиси эълон қилган маълумотга кўра, 9 июль куни ўтказилган сайловда: ????ЎзЛиДепдан номзод Шавкат Мирзиёев – 87,05% ????“Адолат” СДПдан номзод Робахон Маҳмудова – 4,43% ????Ўзбекистон Экология партиясидан номзод Абдушукур Ҳамзаев – 3,74% ????ХДПдан номзод Улуғбек Иноятов –4,02% овоз олган. 117889 та ёки 0,76% бюллетен ҳисобдан чиқарилган.

ЕТТБнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари ўзгарди

Озодлик Радиоси 

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори лавозимига Албания ва Британия фуқароси бўлган Анди Аранитас тайинланди. У Тошкентдаги фаолиятини 1 сентябрдан бошлайди. ЕТТБнинг билдиришича, Анди Аранитас Алкис Дракиноснинг ўрнини эгаллайди. Алкис Дракинос банкнинг Тбилисидаги Кавказ ваколатхонаси директорлигига тайинланган. ЕТТБ Ўзбекистондаги фаолиятини 2017 йилда қайта тиклаганидан бери ваколатхонага Дракинос раҳбарлик қилиб келаётган эди. Янги лавозимга... Читать дальше...

Туркияда қуёшнинг заррин нурлари, майин қумли соҳиллари ва мовий денгизларида саёҳат завқини ҳис этинг!

Hordiq.uz 

Турк Ривиерасини ўраб турган гўзал кўрфазлардан Эгей ва Ўрта Ер денгизи манзараларига маҳлиё бўлган ҳолда, қайиқлар боғланган портларда оқшомни ёқимли қарши олиш ва мазали турк таомларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Қуйида таътил учун энг сўлим гўшалар билан таништирамиз. Туркегейга томон Туркиядаги илк мовий саёҳат маршрути Туркегейда бўлиб, Бодрум Туркиядаги энг машҳур сайёҳлик бекатларидан бири саналади. Гумушлук, […]

Ўзбекистонда никоҳлар сони ўтган йилгига нисбатан камайган

Hordiq.uz 

Жорий йилнинг биринчи ярми давомида нечта никоҳ қайд этилгани тўғрисида маълумот берилди. 2023 йил 1-ярми давомида ФҲДЁ органлари томонидан республика бўйича 98 603 та никоҳ қайд этилган. “Давлат хизматлари янгиликлари” хабарига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10 517 тага кам. Шулар жумласидан: эр ва хотин 30 ёшгача бўлганлар ўртасида – 79 […]

Фуқаро тупроқ остида қолиб кетди

Hordiq.uz 

Кеча, 9 июль куни Тошкент шаҳрининг M.Улуғбек тумани, «Олтинтепа» кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида, уй эгалари томонидан канализация қувурини таъмирлаш мақсадида қазилган чуқурнинг ўпирилиши натижасида, бир фуқаро тупроқ остида қолиб кетгани бўйича Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Шунга кўра, зудлик билан олиб борилган ҳаракатлар натижасида фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилган ҳамда тез тиббий ёрдам […]

Жаҳонда маълум бўлган кимёвий қуролларнинг барча заҳиралари йўқ қилинди

Озодлик Радиоси 

Кимёвий қуролларни тақиқлаш бўйича ташкилот (КҚТТ) жаҳон давлатлари томонидан маълум қилинган кимёвий қуролларнинг барча заҳираларини йўқ қилиш жараёни якунланганини билдирди. Кимёвий қуролларнинг сўнгги заҳираси 7 июль куни АҚШда йўқ қилинди. КҚТТ 1997 йилда қабул қилинган Кимёвий қурол тўғрисидаги конвенция эълон қилингани ортидан дунё давлатлари жами 72 минг тонна кимёвий қуролга эга эканликларини тан олганларини маълум қилган. Конвенцияга асосан кимёвий қуролларни ишлаб чиқариш, тўплаш ва қўллаш тақиқланади. Читать дальше...

Қамчиқ довонида юз берган сел оқибатида икки аёл ҳалок бўлди

Озодлик Радиоси 

Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги Қамчиқ довонида юз берган сел оқибатида икки аёл ҳалок бўлгани тўғрисида 8 июлда ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни тасдиқлади. ФВВ Наманган вилоят бошқармасининг билдиришича, бу воқеа 7 июль куни Қамчиқ довонининг 245 километрида юз берган. Ўша куни 27 ёшли икки нафар аёл тоққа яйловдаги сигирларини соғиб олиш учун чиққан. Соат 19:20 дан 19:27 гача кучли жала ёға бошлаган. Аёллар тошқин сувлари учун ўрнатилган махсус 1200 диаметрли темир қувур ичида ёмғирдан... Читать дальше...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *