«Барселона» – «Ювентус» ўйини бўлиб ўтмайди. Испания клуби матбуот хизмати хабарига кўра, «Барса»нинг аксарият футболчиларида вирусли гастроентерит борлиги сабабли ўйин бекор қилинган. Ўйин 23 июл куни Тошкент вақти билан соат 07.30да Калифорниянинг Санта-Клара шаҳридаги «Ливайс» стадионида бўлиб ўтиши керак эди.