Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Август
2023

Новости за 29.08.2023

Трампга 4 та жиноий иш бўйича 91 та айблов қўйилган

Hordiq.uz 

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампга 4 та жиноий иш бўйича 91 та айблов қўйилмоқда, жумладан, федерал даражада 44 та ва штат даражасида 47 та. Доналд Трамп суд жараёни доирасида жиноий иш бўйича расман айбланган АҚШнинг биринчи собиқ президенти сифатида тарихга кирди. Трамп, шунингдек, ҳибсга олинганида суратга тушган биринчи АҚШ президентига ҳам айланди. – Молиявий ҳужжатларни […]

Ўзбекистон Афғонистонга йилига 1 млн долларлик протеин ва витамин маҳсулотларини етказиб бермоқчи

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонлик расмийлар Афғонистонга йилига ўртача 1 миллион долларлик протеин ва витамин комплексларини етказиб бериш бўйича келишувга эришган. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди. Хабарномада айни пайтда Афғонистонда юрган ўзбек делегацияси таркибида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мулозими Шерзод Ёқубов борлиги, унинг фармацевтика ва соғлиқни сақлаш соҳасида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик масалаларида музокаралар олиб бораётгани қайд этилган. Читать дальше...

ФИФА U-17 Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш санасини маълум қилди

Hordiq.uz 

ФИФА 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш санасини маълум қилди. Унга кўра, ўсмирлар ўртасидаги мундиалга қуръа ташлаш маросими 15 сентябрь куни соат 19:00 да Цюрих шаҳрида ўтказилади. Жараён ФИФА платформаси орқали жонли эфирда намойиш этилади, дейилади УФА хабарида.

Флорида штатида қутқарув вертолётининг турар-жой биноси устига қулаб тушиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Hordiq.uz 

АҚШнинг Флорида штатида ёнғин ва қутқарув вертолёти ҳалокатга учради. Бир киши қурбон бўлди. Ҳодиса Атлантика океани соҳилидаги Помпано-Бич шаҳрида юз берди. ОАВ маълумотларига кўра, қўшни шаҳардан келиб тушган чақириқдан кейин ҳаракатланган вертолёт турар-жой биноси устига қулаб тушган. Бровард округи шерифи маълумотларига кўра, бортдаги шифокор ҳалок бўлган, экипажнинг икки аъзоси касалхонага ётқизилган. Шунингдек, ерда яна икки […]

Россияда йирик миқдорда гиёҳванд модда сотаётган ўзбекистонлик қўлга олинди

Hordiq.uz 

Россиянинг Тамбов шаҳрида Ўзбекистон фуқароси гиёҳвандлик воситаларини интернет орқали катта ҳажмда ноқонуний сотишга уриниш билан боғлиқ 10 та жиноят содир этганликда айбдор деб топилди.   Дастлабки тергов натижаларига кўра, ўтган йилнинг декабрь ойида судланувчи қўшимча даромад олмоқчи бўлиб, Воронеж шаҳридан Тамбов ҳудудидаги яширин жойларга (умумий оғирлиги – тахминан 105 грамм) гиёҳванд моддаларнинг улгуржи партиясини олиб ўтгани […]



Капитолийга босқин иши бўйича Трамп устидан суд бошланадиган сана белгиланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Капитолий биноси олдида тартибсизлик уюштирган Трамп тарафдорлари, 2021 йил 6 январь Фото: Getty Images Ҳокимиятни тортиб олишга уриниш бўйича АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп устидан суд жараёни 2024 йил 4 мартда бошланади. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда. Трампнинг адвокатлари тингловларни 2026 йилга қолдиришни сўраган, прокуратура эса уларни эртароқ, 2024 йил январида бошлашни талаб қилган. Жараёнда қатнашадиган ҳакамлар ҳайъати суд муҳокамасининг биринчи кунида танланади. Америка оммавий ахборот воситаларининг қайд қилишича... Читать дальше...

Имрон Хон гаров эвазига озодликка чиқади

Hordiq.uz 

Покистон Олий суди собиқ бош вазир Имрон Хон устидан суд жараёнини тўхтатиб, уни гаров эвазига озод қилишга рухсат берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. Исломобод Олий суди сешанба куни «Теҳрик-е-Инсаф» партияси раиси Имрон Хонни гаров эвазига қўйиб юборишга рухсат берган. Маълумот учун, 2022 йилнинг октябрь ойида Покистон Сайлов комиссияси уни парламент мандатидан, шунингдек, беш йилга […]

Қирғиз расмийлари Иссиқкўлдаги яна 15 та оромгоҳни ижарага беришни режалаяпти

Озодлик Радиоси 

Сармоядорлар Иссиқкўл соҳилидаги 15 та пансионатни 49 йилга ижарага олишлари мумкин. Бу ҳақда президент Садир Жапаров Facebook тармоғидаги ўз саҳифаси орқали маълум қилган. У эски оромгоҳларнинг фотосурат ва видеоларини эълон қилиб, айни пайтда давлат органлари балансида қаровсиз 15 та объект борлигини қайд этган. “Биз бу пансионатларни 49 йилга ижарага берамиз. Маҳаллий бойларни, чет эллик инвесторларни ушбу объектларни олиб, 3, 4, 5 юлдузли меҳмонхоналар қуриш ва ишлашга таклиф қиламан. Сармояларингизни қисқа вақт ичида чиқара оласиз... Читать дальше...

​Пойтахтдаги айрим кўчалар ёпилади

Hordiq.uz 

Тошкентда 2023-йилнинг 31 август кунидан 3 сентябрь кунига қадар Мустақиллик байрамига бағишланган “Янги нафас” халқаро оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. Шу муносабати билан: – Афросиёб кўчаси И. Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача (31 август куни соат 10:00 дан 3 сентябрь куни соат 10:00 гача); – […]

КЎҲНА ТАРИХИ, САЛДА КЎЛИ ВА ЛАВАНДА ДАЛАЛАРИ БИЛАН МАШҲУР – БУРДУР

Hordiq.uz 

Кўплаб маданий қадриятларни ўзида мужассам этган, тарих ва маданият деганда ёдга тушадиган бу шаҳар археологик аҳамияти билан бирга бой табиатига ҳам эга. Географик жиҳатдан Теке вилоятининг пойтахти сифатида, маданий жиҳатдан эса, халқ маданияти ва мусиқаси бойлиги билан танилган Бурдурга ташриф буюринг! Бурдур Туркиянинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, Ўрта Ер денгизи қирғоқ қисми ва Ўнадўлининг […]

Кремлда 2024-йилги президентлик сайловларида кимлар қатнашиши ҳал қилинди

Hordiq.uz 

Ёш асосий танлов мезонларидан бири ҳисобланади. Рўйхатга олинган номзодлар орасида 50 ёшдан кичик сиёсатчилар бўлмаслиги керак «Бу Путиннинг ўрнига ёшроқ одам келишининг вақти келмадими, деган фикрнинг олдини олишга қаратилган», — дейди Кремлдаги манбалар

«Барби» рекордларини янгилашдан чарчамаяпти

Hordiq.uz 

Ўтган ҳафта якунига кўра, “Барби” филми АҚШда яна 18,2 миллион доллар ишлаб, ўз минтақасида 594 миллион доллар миқдорида маблағ йиғди. Шимолий Америкадан ташқарида эса фильм кассаси 745 миллион доллардан ошди. Кинокартинанинг умумий маблағи 1,34 миллиард долларни ташкил этди. Шу тариқа “Барби” “Warner Bros” тарихидаги энг кўп даромад келтирган фильмга айланди. “Гарри Поттер ва Ажал туҳфалари: 2-қисм” бу […]

1 сентябрдан ички ишлар ходимлари «Фуқаролар билан ишлаш модули» бўйича ўқитилади

Hordiq.uz 

-Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патрул ва патрул-пост хизмати бўлинмалари ходимларини «Фуқаролар билан ишлаш модули» бўйича узлуксиз ўқитиш амалиётини йўлга қўйиш орқали уларнинг соҳада самарали хизмат олиб боришдаги шахсий масъулияти оширилади. -Бунда, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида давомийлиги 144 соатдан кам бўлмаган дастур асосида ходимлар ҳар уч йилда бир марта ўқитилиб, махсус синовдан ўтказилади ҳамда синовларни муваффақиятли […]

«Салоҳнинг трансфери амалга ошса, катта жанжал бўлади»

Hordiq.uz 

«Челси»нинг собиқ ҳужумчиси Крис Саттон мисрлик Муҳаммад Салоҳнинг «Ливерпуль»дан Саудиянинг «Ал-Иттиҳод» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. “Муҳаммад Салоҳ ҳозир “Ливерпуль”дан Саудия Арабистонига кета олмайди. Трансфер ойнаси ёпилишига саноқли кунлар қолди. Агар келишув амалга ошса, катта жанжал бўлади. Агар Салоҳ ҳозир кетса, уни жаҳон даражасидаги футболчига айлантирган Юрген Клопп учун зарба бўлади. Менимча, у мураббийдан […]

Виталий Пономарёв: “Ҳукумат Нукусдаги қурбонларнинг ҳақиқий сонини яширмоқда!”

Озодлик Радиоси 

Австриядаги “Евроосиё эркинлиги” инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотларига кўра, Нукусдаги норозиликлар чоғида камида 70 киши ҳалок бўлган. Ҳисобот “Евроосиё учун эркинлик” сайтида эълон қилинган.

Қорақалпоғистон адлия вазири тайинланди

Hordiq.uz 

Ушбу лавозимга Элмурод Эргашович Турсунов тайинланди. Элмурод Турсунов1983 йилда Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йилда Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган, ҳуқуқшунос. У 2022 йилдан ҳозиргача Қорақалпоғистон Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Қозоғистонда рус тили ўқитилиши камайганидан норози бўлган Россия консули ишдан кетди

Озодлик Радиоси 

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Олмаотадаги консули Евгений Бобров бундан буён бу мамлакатда ишламаслиги тўғрисида баёнот берди. Озодлик радиоси қозоқ хизматининг билдиришича, вазирлик расмий вакили Айбек Смадияров Бобров 26 августда лавозимини тарк этгани ва Қозоғистондан чиқиб кетгани тўғрисида маълум қилган. Айбек Смадияров консулнинг истеъфоси унинг рус тилига оид сўнгги баёнотига нақадар доҳил экани тўғрисида гапирмади. Расмий вакил “балки бу одам мамлакатда кузатилаётган барча... Читать дальше...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *