Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2023

Новости за 26.09.2023

Садир Жапаров: Кампиробод Ўзбекистонники

Hordiq.uz 

Қирғизистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Андижон сув омборидан Фарғонага сув қувури тортилиши ҳақидаги хабарга изоҳ берди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон Андижон (Кампиробод) сув омборидан Фарғонага ичимлик суви етказиб бериш ниятида экани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди. Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Хитойнинг «Синомач» холдинги Андижон сув омборидан Фарғонага сув қувури ётқизиш бўйича дастлабки келишувга эришгани ҳақида […]

Йоддан заҳарланиш - расмийлар нимани яширмоқда?

Озодлик Радиоси 

Наманган вилоят, Чуст туманида 70 дан ортиқ боланинг оммавий заҳарланишидан беш кун ўтиб заҳарланиш сабаби ва миқёси ҳануз номаълумлигича қолмоқда. Оммавий заҳарланиш ҳодисаси ҳақида ҳозирга қадар на Соғлиқни сақлаш вазири ва на ҳукумат бирон расмий баёнот берди.

Россияда мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

Фото: РБК Москва вилояти, Красногорск шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари ўртасидаги оммавий муштлашув юз берди. Россия Тергов қўмитаси одам ўлдиришга суиқасд моддаси бўйича жиноят иши очди. Бошқарма маълумотларига кўра, 25 сентябр куни кечқурун икки гуруҳ эркаклар ўртасида шахсий адоват туфайли жанжал келиб чиққан. Жанжал иштирокчиларидан бири қуролдан ўқ узган, кейин эса машинада қочиб кетган. Ҳозир ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумонланувчини ҳибсга олиш учун қидирмоқда. Муштлашувнинг... Читать дальше...

Маҳалла тизимини янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди

Hordiq.uz 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 сентябрь куни маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мамлакатимизда барча ижтимоий-иқтисодий дастурлар аҳоли талабидан келиб чиқиб, жойларда амалга оширилмоқда. Бунинг учун маҳаллаларга кўплаб ваколатлар, ташкилий ва молиявий имкониятлар берилди. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспекторидан иборат “бешлик тизими” ташкил этилди. […]

Муддатидан илгари парламент сайлови бўладими?

Hordiq.uz 

Маълумки, парламент палаталари фаолиятига оид қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинмоқда. Ушбу қонун лойиҳасида кўзда тутилаётган янгиликлар кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлмоқда. Бу борадаги муҳокамаларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев муносабат билдириб, муддатидан илгари парламент сайлови бўлиб ўтмаслигини қайд этган: “Айни пайтда айрим ҳамюртларимизда парламент сайлови муддатига оид ва бошқа […]

“Маҳалла еттилиги”нинг вазифаларини аниқ белгилаш лозим

Hordiq.uz 

Йиғилишда “маҳалла еттилиги”нинг вазифаларини аниқ белгилаш лозимлиги қайд этилди. Мисол учун: – маҳалла раиси эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш; – ҳоким ёрдамчиси ишсизларга иш топишга кўмаклашиш; – ёшлар етакчиси ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш; – хотин-қизлар фаоли аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш; – солиқ ходими маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, […]

Ислом Махачев ва Чарльз Оливейранинг реванш жанги ҳақида Bellator чемпионининг фикри — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz (sport) 

Енгил вазн(70.3 кг) тоифасида Bellator чемпиони Усмон Нурмагомедов (17-0) Ислом Махачев (21-1) ва Чарльз Оливейра (27-9) ўртасидаги бўлажак реванш жанги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. “Менимча, худди биринчи жангдагидек бўлади. Балки Оливейра хатоларини тузатгандир, ахир бу ҳамма нарса содир бўлиши мумкин бўлган жанг. Лекин мен Ислом қанчалик машаққатли машқ қилганини, унинг қанчалик ақлли жангчи эканлигини, “стойка”да, курашда нақадар зўр эканлигини билганим учун, Оливейра унга ҳеч қандай муаммо туғдира олмайди... Читать дальше...

Болаларнинг оммавий заҳарланиши: Расмийлар нимани яширмоқда?

Озодлик Радиоси 

Озодликнинг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигидаги манбалари шу йилнинг 21 сентябрь куни бошланган Наманган вилояти ва бошқа ҳудудларда болаларнинг оммавий заҳарланиши дозани ошириб юбориш оқибатида содир бўлганини тасдиқлади. Бир-биридан мустақил икки манбанинг айтишича, ҳозирда текширилаётган SAMO МЧЖ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан дори воситалари етказиб бериш бўйича илк шартномаларни 2021 йил ноябридан 2022 йил декабрига қадар... Читать дальше...



500 йилдан ортиқ вақт мобайнида одамлар тетраподларнинг 73 авлодига қирон келтирди

Hordiq.uz 

Австралиядан чўчқа оёқли бандикотлар оиласи одамлар ва инвазив турларнинг айби билан бутунлай йўқ бўлиб кетган. Охирги 500 йил ичида сут эмизувчилар, қушлар, судралиб юрувчилар ва амфибияларнинг 73 авлоди инсон таъсирида йўқ бўлиб кетди. Бундан ташқари, сут эмизувчиларнинг олтита оиласи ва қушларнинг тўртта оиласи, шунингдек, қушларнинг иккита туркуми йўқ бўлиб кетди. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бундай йўқ […]

Афғонистонда илк бор юрак-қон томир касалликлари ва инсультга қарши ўсимликдан дори тайёрланди

Hordiq.uz 

Препарат шифокор аёл томонидан 20 йиллик тадқиқот натижасида тайёрланган. Ушбу дори билан аллақачон 200 дан ортиқ бемор даволанган. Аёл «Толибон»дан дори миқдорини кўпайтириш ва беморларга етказиш бўйича ҳамкорлик қилишни сўраган ва бунинг учун пул талаб қилмаган.

О чем не говорят студенты: правда о заселении в общежития, образовательные кредиты и стипендии

UzNews.uz (ru) 

С началом нового учебного года возобновились вечные проблемы учащихся вузов. Оплата контракта, заселение в общежитие, знакомство с университетом – хлопоты, которые поджидают новоиспеченных студентов. Мы поговорили с учащимися и сотрудниками столичных вузов, выявили частые проблемы, с которыми они сталкиваются, и возможные причины их появления.

Маҳалла раисларининг ваколатлари кенгайтирилади

Hordiq.uz 

“Маҳалла еттилиги” ишини биргаликда ташкил қилишда маҳалла раисларининг ваколатлари кенгайтирилади. Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқчи ва ижтимоий ходимнинг ойлик иш ҳақи маҳалла раиси томонидан тасдиқланади. Шунингдек, маҳалла раиси “еттилик”ни рағбатлантириш ёки уларга интизомий жазо чораларини тайинлаш бўйича уларнинг юқори идорасига тақдимнома киритиш ваколатига эга бўлади.

Тошкент молия институти IREG Observatory on Academic Ranking and Excellence Бош ассамблеяси аъзосига айланди!

Hordiq.uz 

IREG Observatory on Academic Ranking and Excellence Бош ассамблеяси Тошкент молия институтини ўзининг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида қабул қилди. Бу ҳақда институт ахборот хизмати хабар бермоқда. IREG Observatory – 2009 йилда университетлар орасида ташкил этилган халқаро нотижорат ташкилот бўлиб, бош офиси Польша пойтахти Варшава шаҳрида жойлашган. Ушбу ташкилот бугунги кунда ЮНEСКОнинг Европа Олий Таълим Маркази […]

Kompromаtuzb иши: Далиев ва Ҳошимов 7 йилданга қамалди, Аҳмаджонов ва Мирзаеванинг озодлиги чекланди

Озодлик Радиоси 

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида 26 сентябрь куни Human.uz сайти асосчиси Хуршид Далиев, “Ўзбекнефтгаз” матбуот котиби Сиёвуш Ҳошимов, фуқаро Аҳмадилло Аҳмаджонов ҳамда Бандлик вазирлиги собиқ матбуот котиби Мавжуда Мирзаева иши юзасидан суд жараёни ниҳоясига етиб, ҳукм эълон қилинди.

“Антиструмин” дори воситасини ишлаб чиқарган корхонани текшириш бошланди

Hordiq.uz 

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан “Антиструмин” дори воситасини ишлаб чиқарган “САМО” МЧЖ корхонасида фармацевтик фаолият бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда. ССВнинг Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизматининг маълум қилишича, текширув давомида дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, Зарур ишлаб чиқариш амалиёти, Зарур дистрибюторлик амалиёти, Зарур сақлаш амалиёти давлат стандартларига, дори воситаларини... Читать дальше...

Ҳалокат! Мексикада кўчки оқибатида етти киши ҳалок бўлди

Hordiq.uz 

Мексика ғарбида юз берган кўчки оқибатида етти киши ҳалок бўлди, тўққиз киши бедарак йўқолди. Ҳодиса Халиско штатида жойлашган Аутлан-де-Наваррода содир бўлди. Кўчкига минтақада душанба куни ёққан кучли ёмғир сабаб бўлди. Воқеа содир бўлган ҳудудда ўнлаб уйлар вайрон бўлди, бир қанча йўллар тўсилган. Табиий офат оқибатларини бартараф этиш ва бедарак йўқолганларни қидиришда ҳамкасбларига ёрдам бериш учун […]

Чилонзорда дарахтлар полиэтилен плёнка билан ёпиб чиқилгани сабабли қуриб қолган

Hordiq.uz 

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани Лутфий кўчасида дарахтлар ёппасига кесилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди. Таъкидланишича, 28 туп шумтол ва 1 туп заранг дарахти Тошкент Ботаника боғи мутахассиси ҳамда туман Экология бўлими масъулларининг 2023 йил 14 сентябрдаги хулосасига асосан қуриганлиги сабабли кесилган. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш […]

«Ан-Наср» Роналду билан янги шартнома имзоламоқчи

Hordiq.uz 

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» жамоаси ўзининг португалиялик юлдузи Криштиану Роналдуга янги шартнома таклиф қилмоқчи. Record Portugal хабарига кўра, риёдликлар раҳбарияти 38 ёшли форварднинг ўйинидан кўнгли тўлмоқда ва у билан 2024 йилда якунланадиган шартномани яна 1 йилга узайтиришга қарши эмас. Португал клубда йилига 200 миллион евро пул топади. У жорий мавсумда 8 та ўйинда 9 та гол […]

FAO Ўзбекистонда чигирткага қарши курашишни яхшилаш учун 8 та автомобиль топширди

Hordiq.uz 

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) Ўзбекистонда чигирткага қарши курашишни яхшилаш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва  ҳимояси  агентлигига 8 та махсус жиҳозланган Toyota Hilux автомобилини топширди. Вазирликнинг таъкидича, Марказий Осиё қишлоқ хўжалиги учун чигирткалар  жиддий хавф туғдириб келмоқда. Чигирткалар экинларни йўқ қилиш орқали ҳосил миқдори ва сифатини пасайтириши, аҳолини озиқ-овқат билан […]

Tolibon yirik konchilik bitimlarini imzolamoqda, biroq Afg‘oniston hali-beri daromad ko‘rmaydi

Озодлик Радиоси 

Afg‘onistonni boshqarayotgan Tolibon o‘tgan oy oxirida 6,5 milliard dollardan ortiq qiymatga ega, yettita kon qazib olish bo‘yicha shartnoma imzolaganini e’lon qildi. Biroq ekspertlar afg‘on kompaniyalari va Xitoy, Eron, Turkiya va Buyuk Britaniyaning xorijiy hamkorlari bilan 31-avgustda imzolangan shartnomalarni amalga oshirish imkoniyatiga shubha qilmoqda. Inson huquqlarining keng miqyosda poymol etilishi va ayollarning maktab, ish va jamoat hayotiga kirishi taqiqlangani tufayli Tolibon g‘aznasi bo‘shab yotar ekan... Читать дальше...

26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди

Hordiq.uz 

“Ўзгидромет” 26 сентябрь куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.   Унга кўра, бугун Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади.   Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида  ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, […]





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *