Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Ноябрь
2023

Новости за 05.11.2023

АПЛда сюрпризлари билан лол қолдираётган "Тоттенхэм"! — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz 

АПЛнинг 11-турида "Арсенал" "Ньюкасл" майдонига сафар уюштириб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Премьер-лигада (ушбу мавсум) мағлубиятга учрамаган жамоалар сони яна биттага камайди, аниқроғи битта қолди. Бу эса "Тоттенхэм". "Шпорлар" айни пайтда турнир жадвалида 26 очко билан иккинчи ўринда турибди. "Ньюкасл, "Арсенал" ва "Ливерпуль"дан кўпроқ очко тўплашга муваффақ бўлган жамоанинг бундай натижа кўрсатишига мавсум бошида ҳеч ким ишонмаган бўлса ажаб эмас. Харри Кейн энди лондонликлар сафида эмас, таниқли... Читать дальше...

Италияда юз берган тўфон натижасида 6 киши ҳалок бўлди

Hordiq.uz 

«Чиаран» тўфони Италияга кучли ёғингарчилик келтирди. Рекорд ёғингарчилик камида олти кишининг ҳаётига зомин бўлди. Шу тариқа, жорий ҳафтада Европа бўйлаб тўфон оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.   Италиянинг Тоскана минтақаси ёғингарчиликдан энг кўп зарар кўрди, бу ерда ёмғир кенг кўламли тошқинларга сабаб бўлди. Маълум қилинишича, бу ерда […]

«Ҳизбуллоҳ» илк бор Исроил нишонларини ракета билан урди

Hordiq.uz 

Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар бермоқда.   Кейинроқ «Ҳизбуллоҳ» ўз баёнотида Исроилнинг бир қатор позицияларига ракеталар ва тегишли қуроллар билан ҳужум қилинганини айтди.   Натижада Исроилнинг техник жиҳозлари вайрон қилинган, Исроил ҳарбийлари орасида қурбонлар бор.



Тошкент халқаро аэропорти панжараси ортида туриб самолётларни суратга олган йигитлар қўлга тушди

Hordiq.uz 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги аэропорт ҳудудида авиаспоттинг (ҳаво кемаларининг ҳаракатини кузатиш ва тасвирга олиш) билан шуғулланаётган бир нечта бола ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушлаб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур воқеа туманннинг «Қумариқ» маҳалласида содир бўлган. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Олти нафар бола ҳаво бандаргоҳи чегарасини бузмаган ҳолда, […]

Ўзбекистонлик қиличбоз қиз жаҳон Кубоги босқичида чемпион бўлди

Hordiq.uz 

Ўзбекистонлик қиличбоз қиз Мурзатаева Дилназ жаҳон Кубоги босқичида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Қиличбозлик Федерацияси Матбуот хизмати хабар берди. 2023 йил 1-6 ноябрь кунлари Сан-Сальвадорнинг Эл-Сальвадор шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Ушбу босқичда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мурзатаева Дилназ энг яхши натижани кўрсатиб, барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални […]

Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи кўприк вақтинча ёпилди

Hordiq.uz 

Халқаро аэропортни Бобур кўчаси билан боғловчи кўприк 4 ноябрь соат 19:00 дан 5 ноябрь соат 09:00 га қадар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда «Uzbekistan airways» хабар берди. Рейсларга кечикмаслик учун йўловчиларга айланма йўллардан фойдаланиш ва аэропортга одатдагидан олдинроқ жўнаб кетиш тавсия этилади, дейилади хабарда.

Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси ташкил қилинади

Hordiq.uz 

“Каратэ (WKF) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Huquqiy axborot хабар бермоқда. Қарорга кўра, 2023–2026 йилларда каратэ (WKF) спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди. Жумладан: – аҳолининг барча қатламлари каратэ билан шуғулланиши учун ҳудудларда “Каратэ ҳамма учун” дастури амалга оширилади; – боғчаларда “Кидс каратэ” (kids karate) лойиҳаси ишга туширилади. […]

Ўзбекистонда футбол бўйича махсус телеканал ташкил қилинади — Президент қарори

Hordiq.uz 

“Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–355-сон, 03.11.2023 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилмоқда. Қарорга кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимида қуйидагилар ташкил этилади: -Миллий футбол маркази; -Футбол бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби негизида Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази; -Спорт тиббиёти ва […]

Туркия ҳам Исроилдаги элчисини чақириб олди

Hordiq.uz 

Туркия Исроилдаги элчиси Шакир Озкани чақириб олди. Бу ҳақда “TRT Haber” нашри маълум қилди. Туркия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Исроилнинг ўт очишни тўхтатиш чақириқларини қабул қилишдан бош тортгани ва тинч аҳолига ҳужумларини давом эттиргани учун Туркиянинг Тел-Авивдаги элчиси Анқарага чақириб олинди.

Араб давлатлари ташқи ишлар вазирлари Блинкен билан Иорданияда учрашди

Hordiq.uz 

Миср, Иордания, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар ва Фаластин ташқи ишлар вазирлари Иордания пойтахти Амманда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди. Улар АҚШ расмийсига Фаластин масаласида араб давлатларининг ягона позициясини тақдим этишлари маълум қилинган. Эслатиб ўтамиз, Энтони Блинкен кеча Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан ҳам учрашган эди.





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *