Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2023

Новости за 05.12.2023

Фарғона халқаро аэропорти вақтинча ёпилди

Hordiq.uz 

Фарғона халқаро аэропорти 2ойга ёпилмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди. Қайд этилишича, аэропортда реконструкция ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан 7 декабрдан бошлаб 31-январгачаа Фарғонадан (Фарғонага) амалга оширилувчи барча авиақатновлар бекор қилинади. Баъзи рейслар эса қуйидаги йўналишларда ўзгартирилади: Фарғона – Жидда – Фарғона – Наманган халқаро аэропорти орқали; Россия Федерациясига бажарилувчи барча рейслар – […]

Максим Шацких: "Жароҳатлар кўплиги сабабли зўрға асосий таркибни туздик" — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz (sport) 

Осиё Чемпионлар Лигаси 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Файҳа" (1:4) учрашувидан сўнг "Пахтакор" жамоаси бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди. - Ҳимоядаги индивидуал хатолар ва ҳужумда вазиятлардан фойдалана олмаслик натижасида мағлуб бўлдик. Жуда кўп йўқотишлар борлиги сабабли асосий таркибга зўрға 11 нафар футболчини йиға олдик. Кўп ўйинчилар ҳақида хулосалар чиқардик. Кейинги режаларимизда буни инобатга оламиз. - Индивидуал хатолар дедингиз, айнан қайси футболчилар бугун хатога йўл қўйди? Читать дальше...

TimeOut: Орол денгизи астротуризм учун дунёдаги энг яхши жой

Hordiq.uz 

Британиянинг TimeOut нашри Орол денгизи ҳудудини астротуризм учун дунёдаги энг яхши жойлар рўйхатига киритди. Портал Самарқанддаги Улуғбек расадхонасига ташриф буюришни, кейин эса Орол денгизига боришни ва юлдузларни томоша қилишдан завқланиш учун ўтов лагерида қолишни тавсия қилмоқда.

“Долзарб қирқ кунлик” доирасида яна бир гумонланувчи ушланди

Hordiq.uz 

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан “Долзарб қирқ кунлик” доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида яна бир нечта шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди. Шулар жумласидан, 1985 й.т. Бузруков Бузрук Акмалович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисми бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик). Жиноят иши доирасида гумон қилинувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда. Ҳурматли […]

Россия БМТда исломофобияга қарши таклиф киритди

Hordiq.uz 

БМТ Комиссиясининг 8 декабрь куни бўлиб ўтадиган жиноятчиликни олдини олишга қаратилган мажлисига Россия томонидан коллектив ариза киритилди. “Биз исломофобия, Қуръоннинг ваҳшийларча ёқилиши ва бошқа дин вакилларини камситишга қарши қаратилган коллектив ариза киритдик. Кўрамиз уни қанча давлат қўллаб-қувватлайди”, – деди Россиянинг Венадаги вакили Михаил Ульянов.

Олий суд мансабдори катта пора билан ушланди

Hordiq.uz 

У Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга тушган. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Олий суднинг жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъати катта консултантини бир фуқародан 10 минг доллар олган вақтида ушлаган. Аниқланишича, у муқаддам судланган 2 шахсга нисбатан Олий суднинг судлов ҳайъатида кассация тартибида кўрилаётган жиноят ишини Фарғона вилояти судига ўтказган ҳолда уларни оқлашга […]

Фарғона халқаро аэропорти 31 январга қадар ёпилади

Hordiq.uz 

Фарғона халқаро аэропорти 31 январга қадар ёпилади Чеклов реконструкция сабаб 7 декабрдан кучга киради. Барча авиақатновлар бекор қилинди. Баъзи рейслар эса қуйидаги йўналишларда ўзгартирилади: ▪️Фарғона – Жидда – Фарғона Наманган халқаро аэропорти орқали; ▪️ Россияга бажарилувчи барча рейслар Тошкент халқаро аэропорти орқали.



Йигирма саккиз нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди

Hordiq.uz 

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилиши нисбатан узоқ давом этди. Хусусан, кун тартибидаги айрим судьяларни ваколати муддатига қайта тайинлаш масаласи (бошқа масалаларга қараганда) каттароқ бўлиб, унда эллик нафарга яқин номзод муҳокама этилди. Якунда уларнинг йигирма саккиз нафари танлаб олинди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Абжалов Ориф Олимжонович – судьялик ваколати муддати […]

Ўзбекистоннинг PISA 2022 тадқиқотидаги натижалари эълон қилинди

Hordiq.uz 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Жаҳон банки ва OECD ташкилоти ҳамкорлигида Ўзбекистоннинг PISA 2022 тадқиқоти натижаларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. ️Мазкур тадбир PISA 2022 тадқиқоти натижаларининг халқаро даражада эълон қилиниши муносабати билан ташкил этилди. Конференцияни кириш сўзи билан вазир Ҳилола Умарова очиб берди: – Президентимиз томонидан замонавий кўникмаларга эга, кенг дунёқарашли замонавий кадрлар […]

В Ташкенте задержан Бузрук Бузруков

UzNews.uz (ru) 

38-летний Бузрук подозревается в совершении преступления по статье Хулиганство. В отношении него применена мера пресечения в виде заключения под стражу.

"Қизилқум" ўтиш ўйинида "Қўқон-1912"ни мағлуб этиб, Суперлигада қолди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Zamin.uz (sport) 

Суперлигага ўтиш ўйини доирасида "Қўқон-1912" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди. Унда навоийликлар 1:2 ҳисобида рақибдан устун келди. Дастлаб, навоийликлар Муҳаммадали Ғиёсов ва Ислом Кенжабоев голларга муаллифлик қилди. 73-дақиқада эса Санъат Шихов ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шу тариқа, "Қизилқум" Суперлигада қолиш масаласини ҳал қилди. "Қўқон-1912" эса келаси мавсум ҳам Про лигада ўйнайдиган бўлди. Суперлига ўтиш ўйини "Қўқон-1912" – "Қизилқум" 1:2 Голлар: Санъат Шихов 73' – Муҳаммадали Ғиёсов 5'... Читать дальше...

HRW блогер Олимжон Ҳайдаровнинг 8 йилга қамалишини қоралади

Озодлик Радиоси 

Human Rights Watch (HRW) халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Ўзбекистонда блогер Олимжон Ҳайдаровнинг саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинганини қоралади. Халқаро ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича вакили Мира Риттман 5 декабрда берган баёнотида: “Суднинг Ҳайдаровни саккиз йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарори Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлигига салбий таъсир кўрсатади”, - деб айтди. 1 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди блогер Олимжон Ҳайдаровни 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарганди. Читать дальше...

Куёв ўпишишдан бош тортгани учун барчанинг кўз ўнгида келинни урди

Hordiq.uz 

Ҳодиса ўзбек тўйларидан бирида содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги тўйлардан бирида куёв келинни ургани тасвирланган видеоролик тарқалди. Кадрларга кўра, йигит келинни ўпмоқчи бўлган. Қиз бунга қаршилик қилган ва у келинни уриб юборган. Фойдаланувчиларни ҳайратлантирган томони, тадбирдаги меҳмонлар куёвнинг бу ҳаракатига нисбатан ҳеч қандай жавоб қилмаган. Ҳодиса қаерда ва қачон содир бўлгани номаълум.

Японияда видеони матнга айлантирадиган сунъий интеллектга асосланган технология ишлаб чиқилди

Hordiq.uz 

Япониялик тадқиқотчилар видеони матнга айлантира оладиган сунъий интеллект технологиясини ишлаб чиқишди. У видеоматериални таҳлил қила олади ва экранда кўрганини ёзма равишда тушунтира олади. Ишланма электроника гиганти NECга тегишли. Технология автомашина камераси тасвирларини текшириш ёки қурилиш майдончасидаги видеони таҳлил қилиш ва иш журналларини яратиш орқали бахтсиз ҳодисалар ҳақида ҳисобот яратиш учун фойдали бўлади, деб хабар беради korrespondent.net. […]

Ғазода мобил алоқа ва интернет ўчиб қолди

Озодлик Радиоси 

Ғазо бўлгасидаги асосий телекоммуникация ширкати бўлган PalTel мобил алоқа ва интернет ўчиб қолгани тўғрисида маълум қилди. "Ғазо бўлгасидаги барча телекоммуникация хизматлари Исроил томонидан асосий тизимлар узиб қўйилгани оқибатида ўчиб қолганини авфсус билан билдирамиз", - дейилади ширкат билдирувида. Шу билан бир қаторда, АҚШ оташкесим якунланганидан сўнг Исроилдан ёқилғи ташувчи автомашиналарни Ғазога кўпроқ ўтказишни талаб қилмоқда. “Биз ёқилғи етказиб бериш жараёни қайта тикланиши шартлиги тўғрисида аниқ мужда бердик. Читать дальше...





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *